Ўзбекистонга 3 ойда 38,6 миллион долларлик картошка импорт қилинди. Бу ҳақида Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Унга кўра, 2022 йилнинг январ-март ойларида Ўзбекистон 10 та давлатдан қиймати 38,6 миллион долларга тенг бўлган 223,8 минг тонна картошка импорт қилган.
Картошка импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 70 минг тоннага ошган.
Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг дастлабки 3 ойида Ўзбекистон картошка импорт қилган давлатлар:
Покистон – 172,2 минг тонна;
Қозоғистон – 20,1 минг тонна;
Россия – 13,3 минг тонна;
Қирғизистон – 7,5 минг тонна;
Эрон – 5,4 минг тонна;
Афғонистон – 4 минг тонна;
Беларус – 631,6 тонна;
Нидерландия – 595 тонна.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!