Ўзбекистон ҳукумати республика бюджети харажатларини молиялаштириш учун Франция тараққиёт агентлигидан 150 млн евро, ОПЕК халқаро ҳамкорлик жамғармасидан 100 млн АҚШ доллари миқдорида қарз маблағлари жалб қилмоқда. Бу ҳақда Lex.uz хабар берди.
Франция тараққиёт агентлиги иштирокида “Яшил иқтисодиётни ривожлантириш дастури” лойиҳасини амалга ошириш доирасида бюджетни қўллаб-қувватлаш учун 6 йиллик имтиёзли давр билан 20 йил муддатда қайтариш шарти билан 100,0 миллион евро ва 50 миллион евро жами 150 миллион евро миқдоридаги қарз битими имзоланган.
ОПЕК халқаро ҳамкорлик жамғармаси иштирокида “Ўзбекистоннинг ўтиш давридаги ривожланиш сиёсатини жадаллаштириш” лойиҳаларини амалга ошириш доирасида бюджетни қўллаб-қувватлаш учун 5 йиллик имтиёзли давр билан 20 йил муддатда қайтариш шарти билан 100,0 миллион АҚШ доллари миқдоридаги қарз битими имзоланган. Мазкур қарзларни қайтариш ва бошқа харажатлар бюджетдан қопланади.
Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари – иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А.Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А.Ишметов зиммасига юкланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!