$
12670.05 UZS
37.83
138.00 UZS
3.61
13560.75 UZS
82.17
20° Кечаси 14°

Ўзбекистон Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги носоз лифт бўйича расмий муносабат билдирди

00:31 / 26.10.2023

Мирзо Улуғбек тумани Паркент кўчаси 253-уйнинг 2-кириш йўлагида жойлашган лифт билан боғлиқ ҳолат Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инспекцияси, Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси, ҳокимлик ҳамда мазкур кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатувчи  “Уют комфорт коммунал” бошқарув сервис компанияси вакилларидан ташкил топган ишчи гуруҳ томонидан ўрганилди. 

Унга кўра, кўтариш қурилмаси белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилмаганлиги ва фойдаланишга қабул қилинмаганлиги аниқланди. Шунингдек, лифтда тегишли тартибда даврий синов ишлари амалга оширилмаган. Мазкур лифтга техник хизмат кўрсатиш бўйича махсус ташкилот билан шартнома тузилмаган ҳамда лифтни соз ҳолатда сақлаш, уни бехатар ишлатиш бўйича жавобгар шахс тайинланмаган.

2020 йилда ишлаб чиқарилган, кўтариш оғирлиги 1 000 кг бўлган лифт қурилмасига белгиланган тартибда техник хизмат кўрсатилмаганлиги сабабли шахта кабинаси эшикларининг контактлари бўшаб қолган. Ушбу лифт ҳаракатда вақтида кимдир лифтнинг ташқи эшикларини  қўл ёрдамида очишга уринган. Натижада  хавфсизлик мосламаси ишга тушган ва лифт ўзини-ўзи тўхтатиш вазифасини бажара бошлаган. 

Ўрганиш давомида лифт тушиб кетмагани, аксинча тегишли хавфсизлик қурилмаси ишга тушган ҳолда тўхтагани аниқланди. Ҳозирда тегишли ташкилотлар томонидан лифтдаги камчиликларни бартараф этиш ва воқеа тафсилотларини чуқур ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда. Ҳодисадан ҳеч ким жабрланмаган.


Бу ҳам қизиқ

3 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

3 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 3 май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ке…
22:49 / 02.05.2024
Ҳаддан ташқари иссиқлик туфайли Осиёдаги мактаблар дарсларни тўхтатди

Ҳаддан ташқари иссиқлик туфайли Осиёдаги мактаблар дарсларни тўхтатди

Ҳиндистоннинг Керала штатида 29 апрель куни иссиқ уриши оқибатида икки киши ҳалок бўлди.
15:36 / 03.05.2024
Тошкентда 1 ёшли боланинг устига дарахт қулади

Тошкентда 1 ёшли боланинг устига дарахт қулади

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
17:27 / 03.05.2024
Куннинг вақтига қараб қандай маҳсулотларни еган яхши?

Куннинг вақтига қараб қандай маҳсулотларни еган яхши?

Сиз тановул қилган маҳсулот, саломатлик, фаоллик, иш самарадорлиги, кайфият ва вазн қандай бўлишида роль ўйнайди.
10:38 / 03.05.2024
Термиз ҳайвонот боғида ҳайвонлар учун электрон паспорт тизими йўлга қўйилмоқда

Термиз ҳайвонот боғида ҳайвонлар учун электрон паспорт тизими йўлга қўйилмоқда

У ерда жами 488 бош ноёб ҳайвонлар сақланмоқда.
14:08 / 02.05.2024
4 май куни кутиладиган об-ҳаво маълумотлари

4 май куни кутиладиган об-ҳаво маълумотлари

3-8 майда Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
17:05 / 03.05.2024
2024 йилнинг биринчи чорагида қанча қурилиш материаллари ва хизматлари экспорт қилинган?

2024 йилнинг биринчи чорагида қанча қурилиш материаллари ва хизматлари экспорт қилинган?

Умумий экспортдаги улуши қарийб 72 фоизни ташкил этмоқда.
14:46 / 02.05.2024
"Ўзбекистон фуқароларининг Россияга киритилмаётганлиги" бўйича постлар юзасидан расмий маълумот берилди

"Ўзбекистон фуқароларининг Россияга киритилмаётганлиги" бўйича постлар юзасидан расмий маълумот берилди

Аниқланишича Ўзбекистон фуқаролари бирон-бир тўсиқларсиз Россия ҳудудига кираётганлиги маълум бўлган.
14:08 / 03.05.2024
Coca Cola энг кўп чиқинди чиқарувчи бренд ҳисобланади

Coca Cola энг кўп чиқинди чиқарувчи бренд ҳисобланади

Ушбу компаниялар аниқланган чиқиндиларнинг деярли 25 фоизини ташкил қилади.
14:48 / 02.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!