$
12844.21 UZS
-11.72
127.35 UZS
-0.81
13508.26 UZS
-62.46
15° Кечаси

Ўзбекистонда иккита банк фаолияти тугатилди

11:09 / 07.10.2022

“Туркистон” ва “Hi-Tech Bank” хусусий акциядорлик тижорат банкларидан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялар чақириб олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Марказий банки хабар бердию

Марказий банк бошқарувининг 2022 йил 7 октябрдаги 22/2-сонли қарорига асосан “Hi-Tech Bank” хусусий акциядорлик тижорат банкидан (кейинги ўринларда “Туркистонбанк” ва “Hi-Tech Bank”) банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чақириб олинди.

“Hi-Tech Bank” активлар ҳажми бўйича республика банк тизимида 29-ўринни эгаллаган, “Туркистонбанк” эса 26-ўринда қайд этилган.

“Туркистонбанк” ва “Hi-Tech Bank” томонидан “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонуннинг 54 ва 77-моддаларида белгиланган қоидабузарликлар содир этилганлиги, хусусан:

– банк активлари бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши етарлича захиранинг мавжуд эмаслиги;
– регулятив капиталининг эллик фоизидан ортиқ миқдорда зарар кўрганлигини;
– банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги;
– бухгалтерия ҳисобининг ҳисоботга оид маълумотлар бузилишига олиб келадиган ва банкнинг ҳақиқий молиявий аҳволини акс эттириш имконини бермайдиган қоидабузарликлар билан юритилганлиги;
– банк фаолиятидаги қўпол қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисидаги Марказий банк кўрсатмаларининг белгиланган муддатда бажарилмаганлиги;
– жиддий қоидабузарлик учун Марказий банк томонидан жарима қўлланилганидан кейин ҳудди шундай қоидабузарликни такроран содир этилганлиги сабабли “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғисида”ги Қонуннинг 20-моддасига мувофиқ Марказий банк бошқаруви ушбу қарорни қабул қилди.

Марказий банк бошқарувининг юқорида келтирилган қарорига асосан “Туркистонбанк” ва “Hi-Tech Bank”ни тугатиш комиссияси таркиби тайинланди ва “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунга асосан банк ишларини бошқариш бўйича, шу жумладан, банк акциядорларининг умумий йиғилиши, кузатув кенгаши ва бошқаруви ваколатлари ушбу комиссияга ўтди.

Омонатчи-жисмоний шахслар учун маълумот:

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ аҳолининг банклардаги омонатлари Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди томонидан тўлиқ кафолатланганлиги муносабати билан “Туркистонбанк” ва “Hi-Tech Bank” омонатчиларининг барча маблағлари, биринчи навбатда, 2 ойдан сўнг тўлиқ қайтарилади.

Аҳолига омонат маблағларини қайтариш Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди томонидан ушбу қонунда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Омонатларни қайтариш бўйича батафсил маълумотни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 71-200-00-44, 71-236-75-24 ишонч телефонлари орқали олишингиз мумкин.


Бу ҳам қизиқ

23 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

23 ноябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 3-5, кундузи 12-14 даража илиқ бўлади.
23:34 / 22.11.2024
Хоразм вилоятини ривожлантириш бўйича режалар кўриб чиқилди

Хоразм вилоятини ривожлантириш бўйича режалар кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни Хоразм вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари юзаси…
20:30 / 22.11.2024
Об-ҳаво ёмонлашгани сабабли Фарғона халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга чекловлар ўрнатилди

Об-ҳаво ёмонлашгани сабабли Фарғона халқаро аэропортида ҳаво кемаларини қабул қилишга чекловлар ўрнатилди

Чекловлар вақтида барча рейслар муқобил аэродромларга йўналтирилади.
17:31 / 21.11.2024
Тошкентда сохта ИИО ходимлари ушланди

Тошкентда сохта ИИО ходимлари ушланди

Муқаддам бир неча бор судланган бу икки шахс олдидан кучли таъсир қилувчи дорига ўхшаш моддалар топилган.
11:37 / 22.11.2024
Тошкентда ногиронлиги бор фуқаролар учун “Ижтимоий такси” хизмати йўлга қўйилди

Тошкентда ногиронлиги бор фуқаролар учун “Ижтимоий такси” хизмати йўлга қўйилди

Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
12:43 / 21.11.2024
Исроил Ғазодан кўра Ливанда сулҳ тузишни афзал билади

Исроил Ғазодан кўра Ливанда сулҳ тузишни афзал билади

The New York Times газетасининг хабар беришича, Исроил ва Ливан ўртасидаги мумкин бўлган келишувнинг тафсилотлари маълум бўл…
09:21 / 23.11.2024
Заҳарланаётган Бойсун

Заҳарланаётган Бойсун

Мана икки ярим ойдирки Бойсун аҳолиси заҳарли газдан қийналяпти. Сентябрь ойида бошланган мазкур техноген ҳодисага 2 ярим ой…
16:02 / 22.11.2024
Трамп молия вазири лавозимига миллиардер Скотт Бессент номзодини таклиф қилди

Трамп молия вазири лавозимига миллиардер Скотт Бессент номзодини таклиф қилди

Бу ҳақда Доналд Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида ёзган.
08:29 / 23.11.2024
“Тошшаҳартрансхизмат”га янги раҳбар тайинланди

“Тошшаҳартрансхизмат”га янги раҳбар тайинланди

Саттаров шу йилнинг февраль ойида ўғирлик ва расмий сохталаштиришда гумон қилиниб ҳибсга олинган Анвар Жураевнинг ўрнини эга…
21:50 / 22.11.2024
“Ватандош картаси”га эга шахслар Ўзбекистон ҳудудига визасиз кириши ва чиқиши мумкин

“Ватандош картаси”га эга шахслар Ўзбекистон ҳудудига визасиз кириши ва чиқиши мумкин

Президент Қарори билан “Ватандош” гувоҳномаси ва “Ватандош” картасини расмийлаштириш, бериш ҳамда бекор қилиш тартиби тўғрис…
14:19 / 22.11.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!