2022 йилнинг январ-апрел ойларида Ўзбекистон 13 та давлатдан қиймати 46,8 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 269 минг тонна картошка импорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Қайд этилишича, картошка импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 38,3 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг дастлабки 4 ойида Ўзбекистон энг кўп картошка импорт қилган давлатлар – Покистон (211,3 минг тонна), Қозоғистон (22,4 минг тонна) ва Россия (14,4 минг тонна) ҳисобланади.
Шунингдек:
– Қирғиз Р. – 8,8 минг тонна
– Эрон – 5,6 минг тонна
– Афғонистон – 4 минг тонна
– Нидерландия – 1,5 минг тонна
– Беларусь – 631,6 тонна
– Польша – 431,2 тонна картошка импорт қилинган.
Маълумот учун, Ўзбекистонга 2022 йилнинг январ-март ойларида 38,6 млн. АҚШ долларилик картошка импорт қилинган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!