$
12687.70 UZS
-7.17
140.03 UZS
0.55
13790.26 UZS
23.94
25° Кечаси 16°

Озиқ-овқат маҳсулотини экспорт қилувчиларга молиявий ресурслар ажратилади

11:52 / 17.02.2024

Озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишловчи саноат корхоналари ва экспорт қилувчилар томонидан хорижий давлатларда савдо уйи ва дўконларини ташкил этиш учун алоҳида қарорларсиз йилига 50 минг АҚШ долларигача маблағни хорижий ҳисоб рақамларга ўтказишга рухсат берилади.

“Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан 220 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар 2024 йил 1 мартгача тижорат банкларига йўналтирилади. Бунда тижорат банклари томонидан йиллик Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада (шундан банк маржаси 4 фоиз) миллий валютада қуйидаги имтиёзли кредитлар ажратилади:

- озиқ-овқат йўналишидаги, соҳада маҳсулот етиштиришдан тортиб, уни истеъмолчига етказиб беришгача бўлган қўшилган қиймат занжирини яратишга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш учун – 10 йил муддатга 3 йиллик имтиёзли давр билан;

- айланма маблағлар учун – 18 ой муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан.

2024 йил 1 мартдан Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ресурслари ҳисобидан озиқ-овқат маҳсулотини экспорт қилувчи корхоналарга экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириш учун 2 йил муддатгача улар томонидан охирги 12 ой давомида экспорт ҳажми:

➖ 100 минг АҚШ долларидан 1 миллион АҚШ долларигача бўлганда –100 минг АҚШ долларигача;

➖ 1 миллион АҚШ долларидан 2 миллион АҚШ долларигача бўлганда –1 миллион АҚШ долларигача;

➖ 2 миллион АҚШ долларидан 4 миллион АҚШ долларигача бўлганда –2 миллион АҚШ долларигача;

➖ 4 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда – 3 миллион АҚШ долларигача молиявий ресурслар ажратилади.

Озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишловчи саноат корхоналари ва экспорт қилувчилар томонидан хорижий давлатларда савдо уйи ва дўконларини ташкил этиш учун алоҳида қарорларсиз йилига 50 минг АҚШ долларигача маблағни хорижий ҳисоб рақамларга ўтказишга рухсат берилади.


Бу ҳам қизиқ

Олий судга янги судьялар сайланди

Олий судга янги судьялар сайланди

Сенатнинг тегишли қарори билан 7 нафар судья Олий суд судьяси этиб сайланди.
12:48 / 20.05.2024
Телеграм мессенжерида ўзгариш

Телеграм мессенжерида ўзгариш

Маълумот учун, шу пайтгача ҳештег ёрдамида фақат битта канал ичида қидирув амалга ошириларди.
16:57 / 19.05.2024
Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони 35 456 кишига етди

Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони 35 456 кишига етди

Яраланганлар сони эса 79 476 тани ташкил этмоқда.
12:58 / 20.05.2024
COVID-19’нинг янги штамми туфайли ёзда касаллик ортиши мумкин

COVID-19’нинг янги штамми туфайли ёзда касаллик ортиши мумкин

FLiRT’га хос симптомлар коронавирус учун стандартдир.
11:17 / 20.05.2024
Тошкентнинг 6 та туманида ичмлик суви икки кунга ўчирилади

Тошкентнинг 6 та туманида ичмлик суви икки кунга ўчирилади

Хусусан, Мирзо Улуғбек, Яшнобод, Сергели, Миробод, Янгиҳаёт ва Яккасарой туманларида 20 май соат 09:00 дан 21 май 21:00 гача…
16:50 / 19.05.2024
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Эрон халқига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Эрон халқига ҳамдардлик билдирди

Эронда юз берган авиаҳалокат ва унда қурбон бўлган мамлакат расмийларининг ўлими юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишла…
16:49 / 20.05.2024
Раисийнинг дафн маросими 23 май куни Мешхедда бўлиб ўтади

Раисийнинг дафн маросими 23 май куни Мешхедда бўлиб ўтади

Вертолёт ҳалокатида ҳалок бўлган Эрон президенти Иброҳим Раисийнинг хайрлашув маросими ва дафн маросими 23 май куни Мешхедда…
22:34 / 20.05.2024
Вақтинча президент Муҳаммад Мухбар ҳақида нималар маълум

Вақтинча президент Муҳаммад Мухбар ҳақида нималар маълум

Мухбар, 1955 йил 1 сентябрда туғилган, худди Раисий сингари, олий раҳбар Али Хоманайига яқин инсон саналади. 2021 йилда Раис…
16:54 / 20.05.2024
Бугун, 21 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун, 21 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 21 май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ё…
22:50 / 20.05.2024
Музлаткичда сақланмайдиган маҳсулотлар

Музлаткичда сақланмайдиган маҳсулотлар

Шундагина уларни узоқроқ муддат давомида истеъмол қилиш мумкин.
11:30 / 20.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!