$
12020.90 UZS
17.72
155.49 UZS
-1.19
13988.72 UZS
1.41
31° Кечаси 18°

“Ўзсаноатқурилишбанк” ва “Асакабанк”нинг давлат улушлари савдога чиқарилади

20:43 / 23.03.2022

Президентнинг “Иқтисодиётда давлат иштирокини янада қисқартириш ва хусусийлаштиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра:

- 2022 йил 1 майга қадар “Universal Mobile Systems” МЧЖни баҳолаш ва сотиш жараёнига халқаро консалтинг, аудиторлик ва инвестиция маслаҳатчиси, инвестиция банки ёки бошқа ихтисослашган компанияни жалб этган ҳолда, 2023 йил 1 апрелга қадар уни хусусийлаштириш чоралари кўрилади;

- икки ҳафта муддатда “Ўздонмаҳсулот” АК таркибидаги дон корхоналарини Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказган ҳолда, оммавий савдолар орқали сотиш бўйича “Йўл харитаси” Давлат тендер комиссиясига тасдиқлаш учун киритилади. Бунда, 25 та дон корхонасини 2022 йил 1 июлга қадар, қолганлари эса жорий йилнинг якунига қадар босқичма-босқич савдога чиқарилади;

- 2022 йил 1 апрелдан бошлаб “Ўзагросервис” АЖ ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг кўчмас мулк обектлари, зарур ҳолларда, уларни алоҳида лотларга бўлган ҳолда, электрон онлайн-ауцион савдоларига баҳоланган қийматда чиқарилади;

- 2022 йил 1 октябрга қадар “Қишлоқ қурилиш банк” АТБнинг акциялари оммавий жойлаштирилиши (IPO) таъминланади;

- 2022 йил якунига қадар Халқаро молия корпорацияси, ЕТТБ ҳамда ОТБни жалб қилган ҳолда “-“Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ ва “Асакабанк” АТБнинг давлат улушлари савдога чиқарилади;

- 2023 йил 1 июлга қадар АТ “Халқ банки”, “Микрокредитбанк” АТБ, АТ “Алоқабанк”, “Агробанк” АТБ, “Ўзмиллийбанк” АЖларнинг акцияларини фонд биржаси орқали оммавий жойлаштириш (ИПО) таъминланади.


Бу ҳам қизиқ

Саида Мирзиёева “Ал-Азҳар” мажмуаси Бош имоми билан учрашди

Саида Мирзиёева “Ал-Азҳар” мажмуаси Бош имоми билан учрашди

Учрашув давомида тинчлик, ўзаро англашув ва инсон қадр-қимматини юксалтириш орқали мукофот миссиясини амалга оширишнинг долз…
09:56 / 10.12.2025
Эртага Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Эртага Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

9 декабрь куни мамлакатнинг деярли барча ҳудудларида ёмғир ёғиши эҳтимоли юқори экани маълум қилинди. “Ўзгидромет”нинг маълу…
13:02 / 08.12.2025
Трамп нега Зеленскийдан норози?

Трамп нега Зеленскийдан норози?

АҚШ президенти Доналд Трамп Украина етакчиси Владимир Зеленский ҳали Америка томонидан ишлаб чиқилган тинчлик режаси билан т…
12:54 / 08.12.2025
Жисмоний шахсларга тегишли автомобиллар сони 4,7 млндан ошди

Жисмоний шахсларга тегишли автомобиллар сони 4,7 млндан ошди

Миллий статистика қўмитаси Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари ҳақида маълумот берди.
10:20 / 09.12.2025
Хитойда 156 миллион доллар пора олган амалдор қатл қилинди

Хитойда 156 миллион доллар пора олган амалдор қатл қилинди

Хитойда 9 декабрь куни компаниянинг собиқ бош директори Бай Тянхуй 1,1 миллиард юань (тахминан 156 миллион доллар) пора олга…
17:18 / 09.12.2025
Ҳаво ифлосланишига қарши рейд тадбирлари давом эттирилмоқда

Ҳаво ифлосланишига қарши рейд тадбирлари давом эттирилмоқда

Рейд тадбирлари давомида тадбир бошидан жами 3222 та объектнинг атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишга оид қонунчилик талаблари…
12:28 / 11.12.2025
Қор кўчкиси хавфи сабабли “Қамчиқ” довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди

Қор кўчкиси хавфи сабабли “Қамчиқ” довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди

Жорий йилнинг 10 декабрь куни соат 02:30 дан А-373 Халқаро автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довони қисми автомобиллар ҳаракати у…
08:56 / 10.12.2025
Австралияда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқларга тақиқ кучга кирди

Австралияда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқларга тақиқ кучга кирди

2024 йил ноябрида қабул қилинган қонун бугун, 10 декабрдан бошлаб кучга кирди.
18:03 / 10.12.2025
Humans иловаси орқали маблағлар ечиб олингани ҳақидаги мурожаатлар ортидан текширув бошланди

Humans иловаси орқали маблағлар ечиб олингани ҳақидаги мурожаатлар ортидан текширув бошланди

Марказий банк текширув натижалари бўйича қўшимча расмий ахборот тақдим этилишини айтди.
14:52 / 09.12.2025
“Кейинги йил пахтада 4,5 миллион, ғаллада 10 миллион тонналик хирмонни бемалол уддалаш мумкинлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилдим” – Президент

“Кейинги йил пахтада 4,5 миллион, ғаллада 10 миллион тонналик хирмонни бемалол уддалаш мумкинлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилдим” – Президент

Келгуси йилда янги агротехнология ёрдамида 76-схема бўйича пахта етиштиришни оммалаштириб, 891 минг гектарда тўлиқ шу схема …
13:03 / 10.12.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!