$
12904.51 UZS
-33.42
161.99 UZS
0.89
14575.64 UZS
-89.5
32° Кечаси 21°

Пойтахтнинг шарқий қисмида Янги Тошкент шаҳарчаси барпо этилади

08:36 / 11.03.2023

Шавкат Мирзиёев 10 март куни қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Янги Тошкент шаҳарчаси лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Тақдимотда Президентга шу ҳақда ахборот берилган.

Унга кўра, биринчи босқичда 6 минг гектар ҳудудда янги иншоотлар қуриш режалаштирилган. Шаҳарча янги маъмурий ва иқтисодий марказ сифатида Пойтахтнинг шарқий қисмида, Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманлари ҳудудида барпо этилади ва 800 минг аҳолига мўлжалланган бўлади.

У ерда вазирлик ва идоралар, олий таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш ташкилотлари, театр, кутубхона, меҳмонхоналар, турар жой бинолари, боғлар ўрин олади. Хусусан, яшил ҳудудлар 363 гектарни ташкил қилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, Самарқанд вилоятида Имом Бухорий мажмуаси янгидан барпо этилмоқда. Бугунги кунда бинолар қуриб битказилиб, пардозлаш ишлари олиб борилмоқда. Мажмуа деворлари миллий нақшлар билан сайқалланади, наққошлик ва хаттотлик санъати уйғунлашади. Унинг деворларига қадимий услубда Қуръони карим суралари ва ҳадислар ёзилади.

Президент ташаббуси билан мажмуада Имом Бухорий музейи ҳам ташкил этилиши режалаштирилган. Тадбирда ушбу музейнинг концептуал лойиҳаси тақдимоти ҳам ўтказилди.

Музей бой маданий қадриятларимизни ўзида жам қилиш баробарида замонавий дизайнга эга бўлади. 8 та павильон, хусусан, Муҳаммад алайҳиссалом ва нубувват тарихи, ҳадис илмининг пайдо бўлиши ва ривожланиши, Имом Бухорийнинг ҳаёти ва илмий фаолияти, Имом Бухорий фазилатлари, болалар бўлими, “Ал-жоме ас-саҳиҳ” – ислом динининг иккинчи манбаси, Имом Бухорий меросининг бугунги кундаги аҳамияти, Янги Ўзбекистонда диний-маърифий ислоҳотлар ва Имом Бухорий меросига эътибор каби мавзуларга бўлинади.

Тақдимотда, шунингдек, Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликлари ва Озарбайжон Республикасидаги элчихоналарининг янги бинолари лойиҳалари ҳақида ҳам ахборот берилди.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда 2024/2025-ўқув йилида 11-синфни қанча ўқувчи битиргани маълум қилинди

Ўзбекистонда 2024/2025-ўқув йилида 11-синфни қанча ўқувчи битиргани маълум қилинди

Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024/2025-ўқув йилда барча мулкчилик шакли бўйича умумий ўрта …
14:02 / 24.05.2025
Тошкентдаги қурилиш объекти 1,4 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилгани аниқланди

Тошкентдаги қурилиш объекти 1,4 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилгани аниқланди

Олмазор туманидаги қурилиш объекти 1,4 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилгани аниқланди. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар…
18:44 / 23.05.2025
Франция Павел Дуровга АҚШга боришини тақиқлади

Франция Павел Дуровга АҚШга боришини тақиқлади

Бу ҳақда Politico хабар бермоқда.
19:53 / 24.05.2025
Мудофаа вазирлиги Хоразмда снаряд портлагани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Мудофаа вазирлиги Хоразмда снаряд портлагани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Ўзбекистон мудофаа вазирлиги Хоразм вилояти Янгиариқ туманидаги металлолом қабул қилиш пунктида ўқ-дорилар портлаши оқибатид…
21:22 / 23.05.2025
Эртага Ўзбекистонда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Эртага Ўзбекистонда ёмғир ёғиши кутилмоқда

“Ўзгидромет” 23 май, жума куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
12:56 / 22.05.2025
Эрон Исроилнинг эҳтимолий зарбасига қатъий жавоб беришни ваъда қилди

Эрон Исроилнинг эҳтимолий зарбасига қатъий жавоб беришни ваъда қилди

Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (ИИҚК) расмий вакили генерал-майор Али Муҳаммад Наиний Эрон ядровий обектларига зарба бер…
17:35 / 22.05.2025
Ўзбекистоннинг 8 та вилоятидаги тоғли жойларда сел-сув тошқини юзага келиши мумкин

Ўзбекистоннинг 8 та вилоятидаги тоғли жойларда сел-сув тошқини юзага келиши мумкин

Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.
09:15 / 23.05.2025
Фарғонада ўз хонадонида кўкнори ва наша эккан шахс ушланди

Фарғонада ўз хонадонида кўкнори ва наша эккан шахс ушланди

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабк…
14:50 / 24.05.2025
Самарқандда МЧЖ 5,3 млрд сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланди

Самарқандда МЧЖ 5,3 млрд сўмлик “свет”дан ноқонуний фойдаланди

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
19:11 / 24.05.2025
Солиқ идоралари мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Солиқ идоралари мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Жиноят иши доирасида қолган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ноқонуний ўзлаштирилган бюджет маблағлари бўйича ҳам терго…
16:02 / 24.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!