$
12720.00 UZS
-7.96
140.04 UZS
0.58
13827.91 UZS
46.07
25° Кечаси 14°

Президент Рамазон ҳайити арафасида 426 нафар кишини  афв этди

20:19 / 08.04.2024

Президент Шавкат Мирзиёев Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, Конституциясининг 109-моддаси 23-бандига асосан жазо муддатини ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 426 нафар шахс афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 135 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди,200 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди26 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 65 нафаршахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.

“Афв этилганларнинг 11 нафарини чет эл фуқаролари, 50 нафарини аёл, 13 нафарини 60 ёшдан ошган эркаклар, 157 нафарини ёшлар (шулардан, 3 нафари вояга етмаганлар) ҳамда 5 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади”, – дейилади хабарда.

Фармон ижроси юзасидан афв этилган шахсларни оиласи ва яқинлари бағрига қайтариш, ижтимоий ҳаётга мослашиб, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб, жамиятда муносиб ўрин топишлари учун уларга кўмак бериш бўйича масъул вазирлик ва идораларга тегишли топшириқлар берилган.


Бу ҳам қизиқ

Телеграм мессенжерида яна вирус тарқалмоқда

Телеграм мессенжерида яна вирус тарқалмоқда

Бу ҳақда огоҳлантириш билан чиқди.
13:18 / 17.05.2024
Мирзиёев Малайзия Бош вазири билан музокара ўтказди

Мирзиёев Малайзия Бош вазири билан музокара ўтказди

Учрашувдан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Анвар Иброҳим Кўксарой қароргоҳининг Фахрий меҳмонлар хиёбонида биргаликда дарахт экди.
09:23 / 18.05.2024
Малайзия Бош вазири Мустақиллик монументи пойига гул қўйди

Малайзия Бош вазири Мустақиллик монументи пойига гул қўйди

Бу ҳақда Бош вазир матбуот котиби хабар берди.
15:51 / 17.05.2024
“Тирик тарих” номли туркум филмлар яратилади

“Тирик тарих” номли туркум филмлар яратилади

Президент Шавкат Мирзиёев Киночилар саройини бориб кўрди.
18:48 / 16.05.2024
18 май учун об-ҳаво маълумоти

18 май учун об-ҳаво маълумоти

Кечаси 16-18, кундузи 22-24 даража илиқ бўлади.
17:35 / 17.05.2024
Июнь ойидан бошлаб поездлардаги баъзи йўналишларда қўшимча қатнов йўлга қўйилади

Июнь ойидан бошлаб поездлардаги баъзи йўналишларда қўшимча қатнов йўлга қўйилади

“Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ июнь ойидан қуйидаги поездларнинг қўшимча қатновини йўлга қўяди.
17:09 / 17.05.2024
Малайзия Бош вазири Ўзбекистонга келди

Малайзия Бош вазири Ўзбекистонга келди

Бу ҳақда Бош вазирнинг матбуот котиби хабар берди.
15:17 / 17.05.2024
Россиядаги  Ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Россиядаги  Ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Россия қонунчилигига кўра, наркотик моддаларни сотиш ёки етказиб бериш учун узоқ муддатли қамоқ жазоси белгиланган.
16:14 / 16.05.2024
Илон Маск мия имплантацияси тадқиқоти учун иккинчи номзодга эълон берди

Илон Маск мия имплантацияси тадқиқоти учун иккинчи номзодга эълон берди

Биринчи номзод бахтсиз ҳодиса туфайли фалаж бўлиб қолган Нолан эди.
17:04 / 17.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!