$
12803.06 UZS
26
131.84 UZS
0.4
13902.84 UZS
-17.77
21° Кечаси

“Тирик тарих” номли туркум филмлар яратилади

18:48 / 16.05.2024

Президент Шавкат Мирзиёев Киночилар саройини бориб кўрди.

Ушбу маскан 2021 йил мукаммал таъмирланиб, шароитлари янгиланди. Катта-кичик заллар, ёзги кинотеатр ва хоналар замонавий жиҳозланди. Бугун бу ерда жами 3 минг нафар томошабинни қабул қилиш имкони мавжуд.

Давлатимиз раҳбари дастлаб Ўзбекистон кино санъати музейини кўздан кечирди. Музей 1972 йилда ташкил этилган бўлиб, илгари музей-архив сифатида фаолият юритган. Унда эллик мингдан ортиқ тарихий буюм, либос, расм ва кинотасмалар бор.
Эндиликда музей Киночилар саройига кўчирилиб, кўргазмага қўйилди. Биринчи қаватда ўзбек киносининг тарихи ва асосчилари, сўнгги йиллардаги ютуқларига бағишланган. Иккинчи қаватда тарихий филмлардаги либослар, атоқли киноижодкорлар ҳаёти ва фаолияти акс эттирилган. Аҳамиятлиси, кино кўриш истагида келган борки, шу тарих билан танишиб ўтади.

Шавкат Мирзиёев шу ерда режиссёр ва актёрлар, киношунослар, соҳа мутасаддилари билан суҳбатлашди.

“Сўнгги йилларда миллий киномиз қайта “уйғонди”, десак тўғри бўлади. Юқори савияли, замонавий сифатли филмлар пайдо бўлди. Бунинг учун сизларга миннатдорлик билдираман. Шу билан бирга, кинематографияни ривожлантириш учун яна нималар қилишимиз керак, деган савол мени ўйлантиради. Агар тарихимизни дунёга тараннум этмоқчи бўлсак, халқимизнинг миллий ғурурини кўтармоқчи бўлсак, буни биринчи навбатда кино ёрдамида амалга оширишимиз керак”, - деди давлатимиз раҳбари.
Мулоқотда Президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Тирик тарих” туркумидаги филмлар лойиҳаси тақдимот қилинди.

Бу 2024-2030-йилларга мўлжалланган стратегик дастур бўлиб, энг қадимги ўтмишимиздан тортиб, яқин тарихимизгача бўлган жуда катта даврни қамраб олади. Яратилажак филмларнинг мавзуси кенг ва ранг-баранг.

Жумладан, милоддан аввалги ВИ асрда яшаган миллий қаҳрамонимиз Широқ ҳақида, миллий давлатчилигимиз тарихида ўчмас из қолдирган Алп Эр Тўнга, Соҳибқирон Амир Темур ва темурийлар ҳақида, шу пайтгача етарли ўрганилмаган шайбонийлар ҳақида, қорақалпоқ шоири Ажиниёз ва бошқа машҳур адиблар ҳақида, буюк алломаларимиз ва миллий истиқлол курашчилари ҳақида ҳикоя қилиниши кўзда тутилган.

Лойиҳада чет эллик ҳамкорлар, хусусан, Испания, Германия, Венгрия, Россия, Беларус, Туркия, Япония, Хитой, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Озарбойжон, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон каби давлатларнинг кино санъати усталари ҳам иштирок этиши режалаштирилган.

"Албатта, бу дастур ва ғояларни амалга ошириш учун кўп моддий имконият талаб этилишини, юзлаб истеъдодли мутахассислар зарурлигини ҳам барчамиз яхши биламиз. Қанчалик қийин бўлмасин, биз том маънодаги улкан, тарихий бу лойиҳанинг молиявий масалаларини ҳал қиламиз. Нега деганда, ушбу дастур шонли ўтмишимизни чуқур англаб, шу асосда келажакка ишонч билан дадил қадам қўйишга, ёшларни чинакам ватанпарвар инсонлар қилиб тарбиялаб, Учинчи Ренессансни барпо этишга катта туртки бўлади", - деди Шавкат Мирзиёев.

Мулоқотда киноижодкорлар мазкур туркум филмлар ва соҳани ривожлантириш юзасидан таклифларини билдирди.



														
														18 октябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

18 октябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 18 октябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли…
22:37 / 17.10.2024

														
														Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Ташқи разведка хизмати раҳбари Орхон Султоновни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Ташқи разведка хизмати раҳбари Орхон Султоновни қабул қилди

Учрашув аввалида Озарбайжон идораси бошлиғи давлатимиз раҳбарига Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг самимий саломи ва энг…
19:09 / 17.10.2024

														
														2025 йилда 78 та туман бюджет харажатини ўзи қоплашга ўтказилади

2025 йилда 78 та туман бюджет харажатини ўзи қоплашга ўтказилади

Шавкат Мирзиёев ҳузурида жорий йилда иқтисодиётда кутилаётган натижалар ва 2025 йил учун мўлжалланган асосий макроиқтисодий …
18:19 / 17.10.2024

														
														ИИББ Телеграмъдаги фирибгарликнинг янги кўриниши ҳақида огоҳлантирди

ИИББ Телеграмъдаги фирибгарликнинг янги кўриниши ҳақида огоҳлантирди

Фирибгарлар маълумотлардан ўз мақсади йўлида фойдаланади.
11:42 / 17.10.2024

														
														Тошкент вилоятида 1000 та янги автобус харид қилинади

Тошкент вилоятида 1000 та янги автобус харид қилинади

Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
10:30 / 17.10.2024

														
														Ўқитувчи ўқувчини игна санчиб жазолади

Ўқитувчи ўқувчини игна санчиб жазолади

Бу ҳақда болалар омбудсмани хабар берди.
09:22 / 17.10.2024

														
														Тошкентдаги меҳмонхонада содир бўлган ёнғин ўчирилди

Тошкентдаги меҳмонхонада содир бўлган ёнғин ўчирилди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Тошкентдаги меҳмонхонада содир бўлган ёнғин ўчирилганини маълум қилди.
19:55 / 16.10.2024

														
														Қозоғистондаги автоҳалокат туфайли 6 нафар ўзбекистонлик вафот этди

Қозоғистондаги автоҳалокат туфайли 6 нафар ўзбекистонлик вафот этди

Бу ҳақда маҳаллий полиция хабар берди.
18:52 / 16.10.2024

														
														Тошкентдаги меҳмонхонада ёнғин содир бўлди

Тошкентдаги меҳмонхонада ёнғин содир бўлди

Мазкур ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ФВБ маълумот берди.
18:11 / 16.10.2024

Бу ҳам қизиқ

Эрон президенти мусулмон давлатларни бирлашишга чақирди

Эрон президенти мусулмон давлатларни бирлашишга чақирди

Эрон президенти Масъуд Пезешкиён Уммон султони Ҳайсам бин Тариқ билан телефон орқали мулоқотда “Исроил тарафдорларига кўпроқ…
20:43 / 16.10.2024
Қандли диабетнинг кексалар учун яширин хавфи эълон қилинди

Қандли диабетнинг кексалар учун яширин хавфи эълон қилинди

Пекин тиббиёт коллежи шифохонаси олимлари қанд касалига чалинган кексаларда саркопения — скелет мушаклари қуриши хавфи юқори…
12:00 / 17.10.2024
Камала Харрис раҳбарлик борасида Байдендан яхшироқ эканлигини айтди

Камала Харрис раҳбарлик борасида Байдендан яхшироқ эканлигини айтди

Шунингдек, у ўз карерасининг кўп қисмини Байдендан фарқли ўлароқ Вашингтонда ўтказмаганини қўшимча қилди.
21:13 / 17.10.2024
Шимолий Корея ҳарбийлари Россия армиясидан қочиб кетди

Шимолий Корея ҳарбийлари Россия армиясидан қочиб кетди

Украина разведкасидаги манбаларнинг хабар беришича, Россия армияси сафига жалб қилинган 18 нафар Шимолий Корея ҳарбийлари Ук…
16:24 / 16.10.2024
АҚШ ва Мексика чегарасида нима учун кўп муҳожир вафот этмоқда?

АҚШ ва Мексика чегарасида нима учун кўп муҳожир вафот этмоқда?

Қайд этилишича, сўнгги икки йил ичида АҚШ ва Мексика чегараси яқинидаги Ню-Мексикода беш йил олдингига нисбатан ўн баравар к…
16:38 / 16.10.2024
Қон тозаловчи ичимликлар билан танишинг!

Қон тозаловчи ичимликлар билан танишинг!

Зайтун ёғи. Қоннинг оксидланиш жараёнига ижобий таъсир кўрсатадиган олеин кислотасига бой.
12:15 / 16.10.2024
“Исроил қандай яратилганини унутмаслиги керак” – Макрон

“Исроил қандай яратилганини унутмаслиги керак” – Макрон

Франция президенти Эммануэл Макрон сешанба куни вазирлар билан ўтказган ҳафталик учрашувида Исроил Бош вазири Бинямин Нетаня…
12:53 / 16.10.2024
Тошкентдаги меҳмонхонада ёнғин содир бўлди

Тошкентдаги меҳмонхонада ёнғин содир бўлди

Мазкур ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ФВБ маълумот берди.
18:11 / 16.10.2024
ИИББ Телеграмъдаги фирибгарликнинг янги кўриниши ҳақида огоҳлантирди

ИИББ Телеграмъдаги фирибгарликнинг янги кўриниши ҳақида огоҳлантирди

Фирибгарлар маълумотлардан ўз мақсади йўлида фойдаланади.
11:42 / 17.10.2024
17 октябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

17 октябрь куни қандай об-ҳаво кузатилади?

17 октябрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Кечаси 3-5, кун…
16:52 / 16.10.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!