Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида жойлашган 2-сонли ётоқхонада 3 сентябрь куни 35 ёшли эркак 4-қаватидан тушиб кетиб ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Nasafnews” хабар берди.
Маълум қилинишича, ётоқхонанинг 4-қаватидаги уйлардан бирида яшовчи 1987-йилда туғилган эркак М.Н. қўшнилари билан жанжаллашиб қолган. Қўшнилар унга тиғли буюмлар билан жароҳат етказган. Фуқаро эса ўзини ҳимоя қилиш мақсадида уйига кириб, устидан қулфлаб деразадан дарахтга сакрамоқчи бўлган вақтида қулаб тушиб воқеа жойида ҳалок бўлган.
Шунингдек, ётоқхонанинг биринчи қаватида маҳалла идораси ва ҳудуд профилактика инспектори хонаси жойлашган.
Ҳозирда марҳум яшаган хонадон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан муҳрланган. Ҳудуд профилактика инспектори воқеа юзасидан ҳозирда прокуратура органлари томонидан тергов олиб борилаётганини маълум қилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!