Тожикистон ва Қирғизистон чегарачилари ўртасидаги отишма чоғида тожикистонлик ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, уч нафари яраланди. Бу ҳақда Asia-Plus нашрининг Телеграм каналида хабар берилди.
Қайд этилишича, бугун, 14 июн куни эрталаб Исфара шаҳрининг Ворус жамоати марказидан 10 км масофада жойлашган Кўҳ қишлоғида Тожикистон ва Қирғизистон чегарачилари ўртасида отишма бошланган.
“Отишма давом этмоқда, … ўлган одам – муддатли ҳарбий хизматчи. Ҳозирда шифохона ярадорларни қабул қилишга тайёргарлик кўрмоқда”, - дейилади хабарда.
Ички ишлар бошқармасининг аниқлик киритишича, ҳозирда музокаралар олиб борилмоқда. Тожикистондан уларда чегара қўшинлари қўмондони Ражабали Раҳмонали ва Сўғд вилояти раҳбари Ражаббой Аҳмадзода иштирок этмоқда.
Қирғизистон чегара хизмати матбуот марказининг маълум қилишича, чегарадаги отишма Тожикистон ҳудудидан Қирғизистоннинг Булоқ-Баши чегара пости йўналишида отилган ўқдан келиб чиққан. Бунга жавобан қирғиз чегарачилари Тожикистон постига қарата ўқ узган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!