Иордания қамалдаги Ғазо секторига 115 юк машинасини инсонпарварлик ёрдами билан юборди. Бу ҳақда “Анадулу” хабар берди.
Қайд этилишича, гуманитар ёрдам юк машиналари босиб олинган Ғарбий Соҳил ва Иордания ўртасида жойлашган Қирол Ҳусайн кўприги орқали ўтказилган. Етказиб бериш Иордания Қуролли Кучлари ва Жаҳон озиқ-овқат дастури (WФП) билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Чоршанба куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ғазога инсонпарварлик ёрдами ва қайта қуриш бўйича координатори Сигрид Кааг Ғазога денгиз йўлаги орқали ёрдам қуруқликдаги ёрдамнинг ўрнини боса олмаслигини, лекин қўшимча ёрдам бериши мумкинлигини айтган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!