“Рақамли технологиялар халқаро марказини ташкил этиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-25-сон, 01.02.2024 йил) қабул қилинди.
Фармон билан Рақамли технологиялар халқаро маркази (Интернатионал Digital Technology Center – “ЭНТЕРПРИСЕ UZBEKISTAN”) ташкил этилди.
2024 йил-1 июндан-5 йилгача бўлган муддатга Марказда хорижий компаниялар учун қўлланиладиган махсус ҳуқуқий режим эксперимент тариқасида жорий қилинади.
Шунингдек, Марказ ҳудудида эксперимент тариқасида қуйидаги соҳаларда махсус ҳуқуқий режим жорий этилади:
➖рақамли технологиялар соҳасида инновациялар, хизматлар ва бизнес маҳсулотларини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш бўйича “тартибга солиш қумдони”ни жорий этиш;
➖божхона ва солиққа тортиш;
➖меҳнат муносабатлари;
➖молия ва банк фаолияти;
➖шахсга доир маълумотларга ишлов бериш ва уларни ҳимоя қилиш;
➖давлат хизматларини кўрсатиш;
➖интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш;
➖тижорат ва фуқаролик низоларини кўриб чиқиш.
Бунда Рақамли технологиялар вазирлиги махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!