Россияда қийин аҳволда қолган Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Иркутцкдаги “Русал Комплектация”, Уфадаги “Гурьевский рынок”, “Проектстройкомплекс”, Туладаги “Промсорт туда”, “Линк Промоборудование”, “ЮнайТекс”, “Щёкинский завод КВОиТ”, Санкт-Петербургдаги “Карат Плюс”, “Опора Инжиниринг” ва Краснодар, Астрахандаги корхоналарда ишлаётган юртдошларимиз ҳамда уларнинг иш берувчиси билан учрашувлар ташкил этилди.
Санкт-Петербург, Перьм ва Новосибирскда молиявий қийин аҳволда қолган юртдошларимиз Перьм-Наманган, Санкт-Петербург-Урганч йўналишидаги авиарейслар орқали Ватанга қайтарилди.
Волгоград, Воронеж, Екатеринбург ва Нижневартовскда ишлаётган юртдошларимизга ҳуқуқий ва моддий ёрдам кўрсатилди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!