Атмосферанинг озон қатлами қуёшнинг ультрабинафша нурларини ушлаб қоладиган қалқон ҳисобланади. Олимларнинг таъкидлашича, озон тешигининг пайдо бўлишига вулқон отилишидан тортиб, иқлим ўзгаришигача кўплаб омиллар таъсир кўрсатади. Бироқ, асосийси, хлофторуглеродлар ёки хлорфторокарбонлардан - озонни бузувчи моддалардан фойдаланиш. асрда улар аэрозоль қутилари ва музлаткичлар ишлаб чиқариш учун фаол ишлатилган, бу эса озон қатламининг йўқ қилинишига олиб келди.
Қувонарлиси, Ернинг озон қатлами тикланмоқда. Бу ҳақида Коперник атмосфера мониторинг хизмати олимлари хабар берди. The Daily Mail нашрида Жанубий қутб устидаги озон тешиги олдинги йилларгига нисбатан кичикроқ ҳажмни ташкил қилаётгани ёзилган.
13 сентябрь ҳолатига кўра, туйнук майдони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18,48 миллион км2 га кам бўлган. Олимларнинг огоҳлантиришича, бу ўзгариш асосан глобал об-ҳаво шароитларига боғлиқ. Аммо кейинги 40 йил ичида озон қатлами тўлиқ тикланади, деб ишонишга асос бор.
Кузатишлар шуни кўрсатдики, 2024 йилда тешикнинг шаклланиши одатдагидан анча секинроқ бўлган. У фақат сентябрда пайдо бўлган, илгари август ойининг ўрталарида пайдо бўлган. Прогнозларга кўра, декабрь ойининг бошига келиб, тешик бутунлай ёпилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!