“Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси кўмагида Россиянинг Саха Республикаси Нерюнгри шаҳрида қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган она ва унинг тўрт нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди”, – деб хабар қилмоқда “Дунё” АА.
Маълум бўлишича, мазкур оила Нерюнгри шаҳрида шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини йўқотиб қўйгани учун турли муаммоларга дуч келган.
Дипломатик ваколатхона ходимлари зудлик билан ушбу оила билан учрашиб, паспортини йўқотган болаларнинг онасига Ўзбекистонга қайтиш учун бепул гувоҳнома расмийлаштирилган. Шунингдек, аёл ва унинг болаларининг ватанга келиши учун авиачипта сотиб олинган.
Она фарзандлари билан бирга бугун Ўзбекистонга учиб кетган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!