Ижтимоий тармоқларда музлаган кўл устида юрган одамлар муз ёрилиши оқибатида сувга тушиб кетган видео тарқалди. Мазкур воқеа Самарқандда содир бўлгани айтилмоқда. Бироқ ҳолат юзасидан ҳозирча расмий маълумот берилгани йўқ.
Аввалроқ, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фуқароларга музлаган кўллар ёки дарёлар устида сирпанмаслик ҳақида тавсия берган эди.
“Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетиши ортидан республиканинг бир қатор ҳудудларидаги йирик дарёлар, кўллар, ҳаттоки шаршаралар музлаши кузатилди. Ушбу ҳудудларда аҳоли, айниқса, ёш болалар кўнгил очиш мақсадида коньки ва чаналарда учишмоқда. Бу эса муз устида учаётганлар ҳаёти учун хавфли ҳисобланади. Шу муносабат билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолига кўллар устидаги музларда учмасликни тавсия этади”, – дейилган эди хабарда.
Шунингдек, сўнгги кунларда ҳаво ҳарорати анчайин илиқлашган бўлсада, кўлларни қоплаган музлар эриб кетгани йўқ. Республика ҳудудларидаги кўлларнинг муз қопламалари қалин бўлмаганлиги сабабли ёрилиш эҳтимоли юқорилиги эслатиб ўтилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!