“Челси” ҳимоячиси нима учун “Барселона”га ўтмасликка қарор қилганини айтди
“Мен “Челси”да 30 дан кам ўйин ўтказдим ва деярли эркин агентман. Бу мен билан олдин ҳеч қачон содир бўлмаган. Лекин янги раҳбарият мени олиб қолишдан манфаатдор эканини кўрсатди.
Лондон менинг уйим, болаларим инглиз тилини испанчадан яхшироқ билишади. Ўйлайманки, Хави нима учун қолишга қарор қилганимни тушунди”, – дейди “Челси” ва Испания терма жамоаси ҳимоячиси.
Шу йилнинг ёзида Аспиликуета “Барселона” билан шартнома шартларини келишиб олди, аммо якунда у “Челси”да қолишга қарор қилди ва шартномани 2024 йилгача узайтирди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!