$
12610.17 UZS
-9.84
135.24 UZS
-0.5
13526.93 UZS
4.59
26° Кечаси 12°

Сурхондарёда ичимлик суви лойиҳасининг биринчи босқичи ишга туширилди

19:17 / 16.11.2023

2021 йилда Термизда бўлиб ўтган йиғилишда давлатимиз раҳбари Сурхондарё вилоятида ичимлик суви билан боғлиқ муаммога алоҳида тўхталган эди.

Ўша пайтда ҳудудда марказлашган тармоқлар орқали ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 60 фоиз атрофида эди.

Президентимиз бу борада “Тўпаланг” сув омбори улкан ва тоза манба эканини таъкидлаб, уни аҳолига етказиш бўйича лойиҳа тайёрлаш вазифасини қўйган эди.

Ҳақиқатан ҳам, бу ҳавзага сув тоғлардаги қор ва муз эришидан йиғилади. Текширувларга кўра, бу сувнинг қаттиқлик даражаси 4 фоиз, фойдали минералларга бой ва мусаффо. Бундан фойдаланиб, Сурхондарё аҳолиси учун муҳим ижтимоий лойиҳа амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасида сув омборидан то Термиз шаҳригача 380 километр металл қувурлар тортилади. Унинг 159 километри магистраль, 221 километри шаҳар ва туманларни боғловчи ички тармоқлардир. Шунингдек, сув тозалаш, босимни камайтириш ва сув йиғиш иншоотлари қурилади. Бугунги кунда 147 километр қувур тортиб бўлинди. Сув тозалаш, босимни камайтириш ва 5 та сув йиғиш иншооти барпо этилди.

16 ноябрь куни Сариосиё тумани “Боғистон” маҳалласида ушбу лойиҳанинг биринчи босқичини ишга тушириш маросими бўлди. Президент Шавкат Мирзиёев рамзий тугмани босиб, “оби ҳаёт” йўлини очди.

Мазкур босқичда сув Сариосиё, Денов, Шўрчи ва Қумқўрғон туманларига етиб борди. Вилоят аҳолисининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 70 фоизга етди. 

Яна бир муҳим жиҳати, сув ўз оқими билан тушиши туфайли 8,6 миллион киловатт/соат электр энергияси иқтисод қилинади. 

Лойиҳанинг иккинчи босқичида марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш даражаси 90 фоизга етказилади. Бундан Сариосиё, Денов, Шўрчи, Қумқўрғон, Жарқўрғон, Бандихон, Қизириқ, Шеробод, Ангор, Музработ, Термиз туманлари ва Термиз шаҳридаги 2 миллионга яқин аҳоли баҳраманд бўлади. Лойиҳани 2024 йилда ниҳоясига етказиш мўлжалланган.


Бу ҳам қизиқ

Бугун, 30 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун, 30 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Республика Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 30 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчили…
08:24 / 30.04.2024
Тоғли ҳудудларда 8 майгача қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Тоғли ҳудудларда 8 майгача қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.
11:41 / 01.05.2024
Қозоғистон собиқ ички ишлар вазири ҳибсга олинди

Қозоғистон собиқ ички ишлар вазири ҳибсга олинди

Тургумбаев 2022 йил январь ойидаги фожиали воқеаларда мансаб ваколатини суиистеъмол қилганликда айбланмоқда.
10:11 / 30.04.2024
Францияда маҳбуслар сони рекорд даражада ошди

Францияда маҳбуслар сони рекорд даражада ошди

Бу ҳақда “Report.az” хабар берди.
11:10 / 01.05.2024
Исроил қамоқхонасидаги фаластинлик ёзувчи олий мукофотни қўлга киритди

Исроил қамоқхонасидаги фаластинлик ёзувчи олий мукофотни қўлга киритди

Ҳибсга олинганида у Ан-Нажа университетининг журналистика факультети талабаси эди.
16:34 / 29.04.2024
"Бу эл-юртимизнинг неча йиллик буюк орзуси эди" – Шавкат Мирзиёев

"Бу эл-юртимизнинг неча йиллик буюк орзуси эди" – Шавкат Мирзиёев

Президент футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига табрик йўллади.
09:27 / 30.04.2024
Бугун, 1 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун, 1 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 1-май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғ…
02:14 / 01.05.2024
Венесуэлада талабаларнинг Фаластинни қўллаб-қувватлаш митинги бўлиб ўтди

Венесуэлада талабаларнинг Фаластинни қўллаб-қувватлаш митинги бўлиб ўтди

Юзлаб талабалар шаҳарнинг марказий кўчаларидан бири бўйлаб юриш қилган.
14:34 / 01.05.2024
Афғонистонда қуролланган шахслар масжидга ҳужум қилди. Қурбонлар бор

Афғонистонда қуролланган шахслар масжидга ҳужум қилди. Қурбонлар бор

"Толибон" ички ишлар вазирлиги матбуот котибининг хабар беришича, бир гуруҳ қуролли шахс масжиддаги намозхонларга ҳужум қилг…
11:23 / 30.04.2024
Тошкент вилоятидаги 6 та туманга янги радарлар ўрнатилади

Тошкент вилоятидаги 6 та туманга янги радарлар ўрнатилади

Бу бўйича Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев тегишли фармойишни имзолади.
16:32 / 30.04.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!