$
11974.02 UZS
-20.08
₽
144.58 UZS
-1.21
€
13432.46 UZS
12.26
31° Кечаси 18°

Темурий малика Гулбаданбегим ким эди?

16:54 / 13.11.2024

Темурийлар сулоласи деганда жудаям катта тарих кўз олдимизга келади. Темурийлар сулоласи тарихда иккита муҳим империя – Эрон, Ироқ, Сурия ва Ўрта Осиёда жойлашган Темурийлар империяси (1370-1507) ва Ҳиндистон яриморолида жойлашган Темурий-Бобурийлар империясини туздилар (1526-1857). Мана шу вақт ичида нечталаб маликалар яшади, айримлари сиёсатга аралашди, айримлари эса ижод билан шуғулланди.

Қанчасининг номи машҳур бўлгану, қанчаси оммага номаълум.

Машҳурлари: Бибихоним, Гавҳаршодбегим, Сарой Мулкхоним, Хонзодабегим, Гулбаданбегим, Нуржаҳонбегим, Жаҳон Оробегим, Зебуннисобегим ва Аржумандбону (Мумтоз Маҳал).

Темурийлар тарихи тадқиқотчиси Турғун Файзиев уларга атаб “Темурий маликалар” номли китоб ёзган.

Ушбу мақолада сизларга “Ҳумоюннома” асарини ёзган малика Гулбаданбегим ҳақида маълумотлар берамиз.

Гулбаданбегим кимнинг фарзанди?

Гулбаданбегим 1523 йили Кобулда туғилган. У Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг Дилдорбегим исмли аёлидан дунёга келган 3-қизи. Бобур қизини Ҳумоюн Мирзонинг онаси, яъни Моҳимбегим тарбиялаши ҳақида фармон беради. Чунки Моҳимбегим Бобурнинг энг суюкли ва энг катта рафиқаси бўлиб, саройда ҳам бошқалардан ўзининг ақл-идроки билан ажралиб турарди.

Гулбаданбегим ўз онасини ҳам, тарбиячисини ҳам бирдек ҳурмат қилиб, туққан онасини Дилдорбегим, Моҳимбегимни эса “онам ҳазратлари” деб чақирган.

Бобур Ҳиндистонни босиб олгач, Аграга кўчиб ўтади ва 16 ёшида уни Хизрхўжа исмли кишига турмушга беришади. Улар 2 ўғил ва 1 нафар қиз фарзандли бўлишади.

1556 йилда Ҳумоюншоҳ вафот этади. Унинг ўрнига ҳукумдорликка ўғли Акбаршоҳ танланади. Акбаршоҳ аммаси Гулбаданбегимни жудаям қаттиқ ҳурмат қиларди. Шу сабабдан уни Деҳлидаги саройига таклиф қилади. Гулбаданбегимга илм олиши ва ижод қилиши учун шароит яратиб қўяди.

“Ҳумоюннома”ни ёзиш фикри қаердан келган?

Бир куни Акбаршоҳ аммасига сулолага оид қандай воқеаларни билса ёзишини таклиф қилади ва Гулбаданбегим бу таклифни қабул қилади. Шоҳнинг илтимосига биноан, Бобур Мирзо ва Ҳумоюнларнинг ҳаёти, умр йўлларидаги воқеалари, феъл-атвори ҳақида, қолаверса саройдаги ҳаёт тарзи, маданияти, ҳукумдорнинг оиласига оид тўй, аъза билан боғлиқ воқеалар тафсилотини баён қилган ҳолда “Ҳумоюннома” асарини ёзади. Бу асар “Бобурнома”нинг мантиқий давоми деб ҳисобланади. Айрим саналарга ва воқеаларга аниқлик киритади. 1552 йилда Комрон Мирзонинг кўзига миль тортилиши воқеасининг баёни билан тугалланмай қолади. Минг афсуски, “Ҳумоюннома”нинг охирги қисми ўша замоннинг шафқатсиз йилларида йўқ бўлиб кетган. Ҳозирда асарнинг 83 варақдан иборат ягона қўлёзма нусхаси Англиянинг Британия музейида сақланади.

Гулбаданбегим ўзи ёшлигидан адабиёт ва тарихга жудаям қизиққан. Айрим манбаларга кўра, унинг ғазал ёзишдаям уқуви борлиги айтилган.

Гулбаданбегимнинг вафоти ва Акбаршоҳнинг муносабати

“Акбарнома” асарининг муаллифи Абул Фазл 1575 йилда Гулбаданбегим Каъба зиёратига кетиб, минг машаққатлар билан 1582 йилда у ердан қайтиб келгани ҳақида маълумотлар берган. 1603 йилда нодир малика Гулбаданбегим 80 ёшида вафот этган. Акбаршоҳ эса аммасининг тобутини ўғил сифатида кўтариб, дафн маросимида ўғиллик бурчини бажарган.

Темурий маликалардан бўлган Гулбаданбегим фақат ўзбек тарихида эмас, балки жаҳон тарихида ўзининг “Ҳумоюннома” асари, илми ва ахлоқи билан муносиб жой олган.

Мақола муаллифи: Мунисахоним Ирисова


Фойдали


														
														ОпенАИ сунъий интеллект моделларидаги хавфли хатти-ҳаракатларни маълум қилди

ОпенАИ сунъий интеллект моделларидаги хавфли хатти-ҳаракатларни маълум қилди

ОпенАИ сунъий интеллект моделларини синовдан ўтказиш жараёнида бир қатор кутилмаган хатти-ҳаракатлар кузатилганини маълум қи…
10:10 / 18.09.2026

														
														Олтин нархи кескин пасайди

Олтин нархи кескин пасайди

“Бу 2013 йилдан буён кузатилган энг катта бир кунлик пасайишдир”, деб маълумот бермоқда РБК нашри.
12:58 / 22.10.2025

														
														Президент: “Болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш — бизнинг қатъий иродамиз натижаси”

Президент: “Болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш — бизнинг қатъий иродамиз натижаси”

Ўзбекистоннинг болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича илғор тажрибаси Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан н…
12:04 / 17.10.2025

														
														Янгиланган Chevrolet Cobalt ишлаб чиқарилиши бошланди

Янгиланган Chevrolet Cobalt ишлаб чиқарилиши бошланди

UzAuto Motors АЖ янгиланган Chevrolet Cobalt модификацияларини оммавий ишлаб чиқаришни бошлади.
16:55 / 15.10.2025

														
														Жиззахда судья ёрдамчиси пора билан ушланди

Жиззахда судья ёрдамчиси пора билан ушланди

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
08:22 / 28.09.2025

														
														iOS 26 да ақлли қувват тежаш режими ўзгарди

iOS 26 да ақлли қувват тежаш режими ўзгарди

Режим ҳар доим эмас, тизим ортиқча сарфни сезганда ишга тушади.
15:16 / 19.09.2025

														
														Қозоғистонда содир бўлган портлашда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Қозоғистонда содир бўлган портлашда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Шу йилнинг 11 сентябрь куни Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида металл қабул қилиш шохобчасида содир бўлган портлаш оқибатида 3…
16:58 / 13.09.2025

														
														Telegram навбатдаги янгиланишларни тақдим этди

Telegram навбатдаги янгиланишларни тақдим этди

Профилга мусиқа қўшиш, бирламчи профиль саҳифасини танлаш ва бошқа имкониятлар пайдо бўлди
21:55 / 01.09.2025

														
														2025 йилнинг ўтган даврида стартапларга 264 млн доллар хорижий сармоя киритилди

2025 йилнинг ўтган даврида стартапларга 264 млн доллар хорижий сармоя киритилди

Бугунги кунда Ўзбекистонда 600 дан зиёд стартаплар фаолият юритмоқда. Саккиз йил илгари уларнинг сони бармоқ билан санарли э…
14:51 / 20.08.2025

														
														Чиқиндилар муаммоси – аҳоли англамаётган хавф

Чиқиндилар муаммоси – аҳоли англамаётган хавф

Ҳар куни уйимиздан чиққанимизда, кўчада чиқиндиларга кўзимиз тушади. Улар баъзан чиқинди қутиларида тўпланиб, баъзан эса очи…
17:18 / 11.08.2025

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистон терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди

Ўзбекистон терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жорий йил ноябрь ойида ФИФА кунлари доирасида ўтказиладиган йиғин учун таркиби маълум бў…
11:27 / 09.11.2026
Ўзбекистонда кунига ўртача 12 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлмоқда

Ўзбекистонда кунига ўртача 12 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлмоқда

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–сентабр ойларида 3 391 та йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) қайд этилди. Бу бир кунда ўртача 12 …
15:24 / 10.11.2026
Жарима 60 кун ичида тўланмаса, автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилади

Жарима 60 кун ичида тўланмаса, автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилади

Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатовнинг 5 ноябрдаги буйруғи билан тасдиқланган йўриқнома 2027 йил 7 январдан кучга киради.
10:11 / 11.11.2026
Жарима 60 кун ичида тўланмаса, автомобиль жарима майдончасига олиб кетилиши мумкин

Жарима 60 кун ичида тўланмаса, автомобиль жарима майдончасига олиб кетилиши мумкин

Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун белгиланган жарима 60 кун ичида тўланмаса, ҳайдовчининг транспорт восит…
10:01 / 10.11.2026
Тўй кортежида йўлни тўсиб, хавфли ҳаракатланган ҳайдовчилар жазоланди

Тўй кортежида йўлни тўсиб, хавфли ҳаракатланган ҳайдовчилар жазоланди

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида тўй кортежи вақтида автомобиль йўлини тўсиб, илонизи шаклида ҳаракатланган ҳайдовчиларга…
09:49 / 09.11.2026
11 ноябрь кунги об-ҳаво маълумоти

11 ноябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилади.
17:21 / 10.11.2026
Тошкентда 500 кВли “Ҳалқа” подстанцияси ишга туширилди

Тошкентда 500 кВли “Ҳалқа” подстанцияси ишга туширилди

7 ноябрь куни Тошкент шаҳрида 500 кВ кучланишли янги «Ҳалқа» подстанциясига кучланиш берилди. Бу ҳақда энергетика соҳасига о…
14:06 / 08.11.2026
Германияда XIII асрга оид қаср 1 еврога сотувга қўйилди

Германияда XIII асрга оид қаср 1 еврога сотувга қўйилди

Германиянинг Бад-Дюбен шаҳри маъмурияти инвесторларни жалб қилиш мақсадида XIII асрга оид Шнадитс қасрини атиги 1 еврога сот…
10:13 / 10.11.2026
Ўзбекистонда бугун ёмғир ёғиши, айрим ҳудудларда момақалдироқ кузатилиши мумкин

Ўзбекистонда бугун ёмғир ёғиши, айрим ҳудудларда момақалдироқ кузатилиши мумкин

Бугун, 10 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлиб, республиканинг айрим ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши ва момақал…
16:07 / 09.11.2026
Ўзбекистонда маҳаллий маиший техника хариди учун 18 фоизли кредитлар ажратилиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда маҳаллий маиший техника хариди учун 18 фоизли кредитлар ажратилиши режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда маҳаллий ишлаб чиқарилган маиший техникаларни харид қилиш учун янги истеъмол кредитлари механизми йўлга қўйилиш…
13:45 / 09.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!