$
12831.81 UZS
-25.54
163.75 UZS
0.3
14606.45 UZS
-66.36
38° Кечаси 25°

Тошкент давлат педагогика университети Халқ таълими вазирлиги таркибига ўтади – Президент

17:25 / 05.04.2022

Тошкент давлат педагогика университети Халқ таълими вазирлиги таркибига ўтказилади. Бу ҳақида Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда маълум қилинди. 

Йиғилишда Шавкат Мирзиёев келгуси устувор вазифаларни белгилаб берди.

Энг аввало, мактаб ўқитувчиларини янги методика асосида қайта тайёрлаш бўйича умуммиллий лойиҳа бошланади. Президент бу борада Қорақалпоғистон ва Самарқанд тажрибасини кўрсатиб ўтган. 

Қайд этилишича, Қорақалпоғистондаги мобил гуруҳлар бир ой давомида жойида муаллимларни ўқитгани натижасида уларнинг билим ва кўникмалари 15 фоизга яхшиланган.

Шунингдек, Самарқандда 420 нафар илғор педагоглар танлаб олиниб, мобил гуруҳлар вилоятнинг 9 минг нафар ўқитувчилар малакасини оширишни бошлаган. 

Таъкидлаш жоиз, Авлоний институти Республика миллий таълим маркази сифатида қайта ташкил этилади ва Тошкент давлат педагогика университети билан ягона тизимга айлантирилади. 

Умуман, янги методикаларга ўқитиш тизими Миллий таълим маркази ва Тошкент давлат педагогика университетидан бошланади. 

Бундан ташқари, университет Халқ таълими вазирлиги таркибига ўтади, мактаб ўқитувчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича республикадаги таянч муассасага айлантирилади.

Хусусан, ҳудудларда фаолият юритаётган педагогика олийгоҳлари босқичма-босқич университетлар таркибидан алоҳида ажратиб чиқарилади ва мустақил таълим даргоҳига айлантирилади


Бу ҳам қизиқ

Яшнободда 19 ёшли йигит ўзини осиб қўйди

Яшнободда 19 ёшли йигит ўзини осиб қўйди

Яшнобод туманида 19 ёшли йигитнинг жасади топилди. Бош прокуратура томонидан ушбу ҳолат бўйича терговга қадар текширув ўтказ…
18:27 / 04.06.2025
Рим папаси Путинни Украинада тинчликка чақирди

Рим папаси Путинни Украинада тинчликка чақирди

Ватикан 4 июнь куни Рим папаси Лев XIV ва Россия президенти Владимир Путин ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтганини маъ…
13:07 / 05.06.2025
4 июнь учун об-ҳаво маълумоти

4 июнь учун об-ҳаво маълумоти

Ҳарорат кечаси 19-21 даража, кундузи 35-37 даража бўлади.
22:44 / 03.06.2025
Ўзбекистонда Амир Темур даврига оид ноёб артефактлар топилди

Ўзбекистонда Амир Темур даврига оид ноёб артефактлар топилди

Тошкентдан узоқ бўлмаган жойда, қадимий Шаҳрухия шаҳри ҳудудида ўзбек ва турк археологлари Амир Темур даврига оид ноёб артеф…
18:14 / 04.06.2025
Нурсултон Рўзибоевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди

Нурсултон Рўзибоевнинг навбатдаги жанги санаси ва манзили маълум бўлди

Рўзибоевга ким рақиблик қилиши ҳозирча аниқ эмас.
09:37 / 04.06.2025
Тошкент метроси Қурбон ҳайити байрами муносабати билан йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади

Тошкент метроси Қурбон ҳайити байрами муносабати билан йўловчиларга бепул хизмат кўрсатади

Шу муносабат билан байрам кунлари поездлар қатнови ҳамда метро иш вақти қуйидаги тартибда амалга оширилади:
14:17 / 05.06.2025
Бугун барча ходимлар 1 соат вақтли кетиши мумкин

Бугун барча ходимлар 1 соат вақтли кетиши мумкин

Эртага — Қурбон ҳайити куни, яъни расмий байрам ва дам олиш куни.
09:40 / 05.06.2025
Ўзбекистон Японияга ишлаш учун 10 минг нафар ишчи мутахассис юборади

Ўзбекистон Японияга ишлаш учун 10 минг нафар ишчи мутахассис юборади

Ўзбекистон ва Япония 10 минг ўзбек мутахассисларига Японияда иш топишга ёрдам берадиган қўшма лойиҳани ишга туширмоқда.
21:06 / 03.06.2025
Илон Маск ортиқ БМТни молиялаштирмасликни таклиф қилди

Илон Маск ортиқ БМТни молиялаштирмасликни таклиф қилди

У бу ҳақда Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.
09:03 / 04.06.2025
Фарғонадаги алюминни қайта ишлаш цехида 1,8 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилди

Фарғонадаги алюминни қайта ишлаш цехида 1,8 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилди

Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
15:49 / 05.06.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!