$
12460.70 UZS
-21.68
155.06 UZS
-0.17
14545.38 UZS
4.66
33° Кечаси 17°

Тошкент халқаро аэропортида автоматлаштирилган автотураргоҳ ишга туширилди

09:42 / 25.11.2022

Тошкент халқаро аэропортининг жўнаб кетиш терминали олдида Ўзбекистонда илк бор 333 та автомобилга мўлжалланган ва тўлиқ автоматлаштирилган автотураргоҳ ишга туширилди. Қайд этилишича, бу инсон аралашувисиз ишлайдиган биринчи автотураргоҳ ҳисобланади.

Автотураргоҳ тизими автомобилларнинг давлат рақамларини мустақил равишда эслаб қолади ҳамда кириш-чиқиш ва тўловларни қабул қилиш имконини беради. Ҳайдовчиларга тўхташ жойи учун тўлов амалга оширишнинг икки усули таклиф этилади. Автомашина рақамини автоматик идентификацияланган тақдирда, тўхташ жойи учун тўлов махсус автотураргоҳ ҳисоблагичи орқали нақд пулда ёки QR код ёрдамида амалга оширилиши мумкин. Тўловни амалга ошириш учун машина рақами терминалга киритилади, шундан сўнг тўлов миқдори паркометр дисплейида пайдо бўлади. Агар машинанинг рақамини автоматик равишда аниқлаш имкони бўлмаса, автотураргоҳга киришда ўрнатилган терминалдан махсус чиптани олиб, чиқишда ушбу чипта ёрдамида тўлов амалга ошириш лозим.

Масъулларнинг таъкидлашича, “Uzbekistan Airports” автотураргоҳларини реконструкция қилиш доирасида “К2” компаниясидан Япониянинг “Amano” брендидаги автотураргоҳ ускуналари харид қилинган ва ўрнатилган. Тўлиқ интеграциялашган тизим бутун жараённи – кириш, чиқиш ва тўловни автоматлаштириш имконини беради. Ўзбекистонда бугунги кунда бундай ечимлар, айниқса, тўловдан сўнг мижозга автоматик равишда қайтим берадиган тизимлар ҳозирда йўқ. Ҳозирда тизим тест режимида ишламоқда. Шу билан бирга, автомобиль рақамларининг қўшимча шаблонларини қўшиш, тўлов усулларини тўлдириш бўйича баъзи техник нюанслар якунланмоқда, шунингдек, автомобиль ҳайдовчиларини янги технологияларга ўргатиш устида ҳам иш олиб борилмоқда.

Айни пайтда барча янги ва эски банкноталар, қайтимни олиш имконияти билан, тўловга қабул қилинади. Шу билан бирга, “Payme” тўлов тизими ёрдамида QR код орқали тўловни амалга ошириш мумкин. Яқин вақт ичида бошқа тўлов тизимлари, шунингдек, “Visa”, “Mastercard”, “Humo” ва “UzCard” банк карталари орқали тўловлар амалга ошириш имконияти пайдо бўлади. Шунингдек, мобил илова билан автотураргоҳнинг интеграциялашуви ҳам якунланмоқда, бу эса автомобилдан чиқмасдан тўловни амалга ошириш имконини беради.

"Инсон омилисиз ишлайдиган автоматлаштирилган автотураргоҳнинг ишга туширилиши нафақат қулайлик ва янги технологияалр, бугунги кунда уларсиз ҳеч қандай соҳа ривожлана олмайди, балки коррупсия ва порахўрликдан халос бўлиш имконини берувчи муҳим қадамдир. Тизимнинг икки кунлик ишлаши натижасида олинган маълумотларга кўра, ҳайдовчиларнинг 99 фоизи автотураргоҳ учун нақд пулда тўлов амалга оширади, бу эса маблағларнинг ноқонуний чиқиб кетиш имконияти катталигидан далолат беради. Автоматлаштириш коррупция фактини бутунлай истисно қилади - терминал билан "келишиб" бўлмайди ва у даромадларни яширмайди. Тўлиқ молиявий шаффофлик”, – деди “Uzbekistan Airports” бошқаруви раиси Раъно Жўраева.

 


Бу ҳам қизиқ

1 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

1 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади
23:14 / 31.08.2025
Индонезия президенти намойишчилар талабларини қабул қилди

Индонезия президенти намойишчилар талабларини қабул қилди

Президент Индонезияда норозиликларнинг дастлабки манбаи бўлган парламент аъзоларига бериладиган нафақалар бекор қилинишини а…
16:43 / 31.08.2025
Эртадан мактаб директорларининг ойлиги 20 фоизга оширилади

Эртадан мактаб директорларининг ойлиги 20 фоизга оширилади

Бу Президентнинг тегишли фармони асосида амалга оширилади
22:05 / 31.08.2025
Трамп ёриқ плита сабаб ишчиларни ишдан бўшатди

Трамп ёриқ плита сабаб ишчиларни ишдан бўшатди

Президент ишчиларни “аҳмоқ одамлар” деб атади ва кузатув камераларидан олинган видеони ҳам эълон қилди.
16:09 / 01.09.2025
Жорий йилда кўнгилочар соҳаларда хизмат кўрсатиш салкам 15 фоизга ўсди

Жорий йилда кўнгилочар соҳаларда хизмат кўрсатиш салкам 15 фоизга ўсди

Бу фоиз кўрсаткичи ўтган йилга нисбатан ҳисобланган
22:12 / 31.08.2025
2025 йилнинг ортда қолган даврида қанча шакар ишлаб чиқарилган?

2025 йилнинг ортда қолган даврида қанча шакар ишлаб чиқарилган?

Бу йил аввалги йилларга нисбатан анча кам маҳсулот ишлаб чиқарилган
18:37 / 01.09.2025
Пискентдаги синов мажмуасида авто синов амалиёти бекор қилинди

Пискентдаги синов мажмуасида авто синов амалиёти бекор қилинди

Ўзбекистонда автотранспорт воситаларини Пискент синов мажмуасида текшириш амалиёти 2025 йил 2 сентябрдан тўхтатилади. Бу ҳақ…
11:01 / 02.09.2025
Трамп ўзининг ўлими ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди

Трамп ўзининг ўлими ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди

Маълумотларга кўра, Трамп ўлим ҳақидаги миш-мишларни рад этган.
10:11 / 02.09.2025
Эртага мустақиллик байрами муносабати билан айрим кўчалар вақтинчалик ёпилади

Эртага мустақиллик байрами муносабати билан айрим кўчалар вақтинчалик ёпилади

Янги Ўзбекистон боғи атрофидаги кўчалар маълум муддатга ёпилади
19:26 / 31.08.2025
1 сентябрдан нималар ўзгаради?

1 сентябрдан нималар ўзгаради?

Ўзбекистон қонунчилигида 2025 йил 1 сентябрдан бир қатор ўзгариш ва янгиликлар кучга кирди.
12:25 / 01.09.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!