$
11963.16 UZS
49.81
₽
142.33 UZS
-0.06
€
13390.36 UZS
61.7
31° Кечаси 18°

Мозий 1 | Фарғона тарихи

16:40 / 12.08.2025

Сиз шу пайтгача Ўзбекистоннинг асрларга бориб тақаладиган тарихи ҳақида маълумотга эгасиз. Аммо унинг ичидаги вилоятлар ва шаҳарларнинг яралиш тарихини биласизми? Бугундан биз Xabardor.uz каналида “Мозий” номли янги саҳифа очяпмиз. Бу сизларга фойдали ва манзур бўлишига ишонамиз. Бунда биз мамлакатимиз ичидаги вилоятлар ва жаҳондаги йирик шаҳарлар тарихи ҳақида видео ва матн кўринишида ҳикоя қиламиз.

Фарғона тарихи

Фарғона водийси яқинда пайдо бўлган эмас. Вилоятнинг тарихи узоқ йилларга бориб тақалади. Фарғона Марказий Осиёдаги энг қадимий маданий ва иқтисодий марказлардан бири бўлиб келган. Ушбу ҳудуд қадимдан савдо йўллари чорраҳаси, деҳқончилик ва ҳунармандчилик ўчоғи сифатида машҳур бўлган. Фарғона вилояти расмий жиҳатдан 1938 йил 15 январда ташкил этилган бўлса-да, унинг тарихи минг йиллик жараёнларни ўз ичига олади. Ушбу мақолада биз Фарғона вилоятининг тарихий босқичлари, асосий шаҳарлари (Қўқон, Марғилон, Риштон, Қува ва Фарғона)нинг ривожланиши ва сиёсий ўзгаришларидан ҳикоя қиламиз.

Даван давлати ва ундаги шаҳарларнинг шаклланиши

Милоддан аввалги II асрда Хитой йилномаларида Фарғона Даван номи билан тилга олинган. Бу давлат Буюк Ипак йўлининг муҳим нуқталаридан бири бўлиб, отчилик билан машҳур эди. Сима Қиан ўзининг “Ши Жи” асарида Фарғона отларини “самовий отлар” дея таърифлаган, уларни олиш учун Хитой императори икки марта ҳарбий юриш ҳам қилганини ёзади.

Қува шаҳридан топилган археологик топилмалар бу ҳудудда милоддан аввалги ИИИ–II асрларда шаҳар маркази мавжуд бўлганини кўрсатса, Марғилон дастлаб ипак ишлаб чиқариш ўчоқларидан бири сифатида шаклланган. Риштон эса Сопол буюмлари билан бу ерда дастлабки ҳунармандчилик фаолияти ривожланганини тасдиқлайди.

Ўрта асрларга келиб Фарғонада Ислом цивилизацияси ва маданияти юксала бошлади.

IX асрда ёзилган “Табарий тарихи” асарида ёзилишича, VIII асрда араб лашкарларининг Мовароуннаҳрга юриши натижасида Фарғона водийсида ислом дини кенг ёйилади. Қутайба ибн Муслим қўшинлари бу ҳудудни ўз назоратига олиб, исломий маъмурий бошқарув жорий этади.

982 йилда ёзилган “Ҳудуд ал-Алам” асарида дастлаб Марғилон IX аср форс манбаларида ипак ишлаб чиқарувчи шаҳар сифатида тилга олинади. Риштонда эса Х–XI асрларда сирли кулолчилик буюмлари ишлаб чиқарилгани айтилади.

Шунингдек, Қува шаҳри Сомонийлар даврида диний марказга айлангани қайд этилган.

Мўғуллар истилоси ва Темурийлар даври

Чингизхон бошчилигида мўғуллар Марказий Осиёга ҳужумидан хабарингиз бор. Ҳужум икки босқичда амалга оширилди. Асосий зарба Хоразмшоҳлар давлатига қарши қаратилган эди.

1219–1221 йилларда Чингизхон қўшинлари Фарғона водийсини эгаллаб, шаҳарларни вайрон қилган. Кейинги бир неча ўн йилликда воҳа мўғул улуслари таркибида бўлади. Фақатгина XIV асрда Амир Темур бу ҳудудни ўз назоратига олиб, савдо ва шаҳарсозликни қайта тиклайди.

Қўқон шаҳри Темурийлар даврида ҳарбий нуқтаи назардан муҳим қалъа сифатида пайдо бўла бошлаган бўлса,

Марғилон ҳунармандчилик маркази сифатида қайта тикланди.

XVII аср ўрталарига келиб, Мовароуннаҳр ва Фарғона водийсида Шайбонийлар сулоласидан кейинги сиёсий парчаланиш жараёни чуқурлашади. Бухоро хонлиги марказлашган давлат сифатида ўз таъсирини йўқота бошлайди. Бу даврда Фарғона водийси географик жиҳатдан тоғлар билан ўралган, табиий ресурсларга бой, суғориладиган ерлар кўп бўлган минтақа сифатида иқтисодий ва сиёсий аҳамият касб этарди.

Манбаларда қайд этилишича, XVI аср охири ва XVII аср бошларида Фарғона водийси ҳудуди асосан Бухоро хонлиги таркибида бўлган, аммо марказдан узоқлиги ва маҳаллий ҳокимларнинг мустақилликка интилиши сабабли реал ҳокимият аста-секин маҳаллий сулолалар қўлига ўта бошлаган.

Қўқон хонлигининг асос солиниши

Қўқон хонлигига асос солган сулола Минг уруғи ҳисобланади. Тарихчи Аҳмад Дониш ва рус шарқшуноси Н.И. Веселовский ёзишича, Минглар уруғи аслида Мўғулистоннинг шарқий қисмидан келиб, аввал Қашқар атрофида яшаган, кейинчалик Фарғонага кўчиб келган. XVII аср охирида Минг уруғидан бўлган Шоҳруҳбий водийда сиёсий ҳокимиятни қўлга олади. Унинг қароргоҳи дастлаб Андижон бўлиб, кейинчалик стратегик жойлашуви қулай бўлган Қўқон қалъасига кўчирилади. Тарихий ёзувларда бу кўчириш тахминан 1710–1712 йиллар оралиғида бўлгани айтилади.

Мустақил давлатга айланиш жараёни

Шоҳруҳбий даврида Қўқон хонлиги дастлаб Бухоро хонлигига қарам бўлган. Аммо у маҳаллий иқтисодий куч, қуролли лашкар ва дипломатик алоқалар орқали мустақилликка эришди. 1710–1720 йилларда у: Андижон – Ўш – Қашқар йўналиши бўйича савдо йўлларини назорат қила бошлайди. Фарғона водийсидаги кўплаб қабилаларни бирлаштирди. Қўқон қалъасини мустаҳкамлаб, янги саройлар қурдиради. Шу даврда Қўқон хонлиги атрофида Бухоро, Хива, ва шарқда Қўқон – Қашқар алоқалари ривожланади.

Қўқон хонлиги дастлаб бийлик сифатида фаолият юритган. Шоҳруҳбийдан кейин ўғли Абдураҳимбий (1721–1733) тахтга чиқиб, давлатни янада мустаҳкамлайди. Кейинчалик 1760–1770 йилларда тахтга келган Норбўтабий даврида Қўқон хонлиги мустақил давлат сифатида халқаро савдода фаол қатнаша бошлайди.

1709 йилда Қўқон хонлиги ташкил этилади. Фарғона водийси сиёсий марказга айланди. Қўқон шаҳри Хонлик пойтахти сифатида юксалиб, саройлар, мадраса ва масжидлар қурилади. Марғилондаги Ипак матолар эса бутун Марказий Осиёда машҳур бўлади. Риштон бўлса, кулолчилик буюмларини Ҳиндистон, Эрон ва Россияга экспорт қила бошлайди.

Хонликнинг қулаши. Ички бўлиниш

XIX асрнинг ўрталаридан бошлаб Қўқон хонлигида марказий ҳокимият заифлашади. Хонлик ичида маҳаллий беклар ва амалдорлар ўртасида ҳокимият учун кураш кучаяди. Солиқ сиёсати ва ички исёнлар хонликни иқтисодий жиҳатдан заифлаштиради. Хонлар тез-тез алмашиб туради, натижада сиёсий изчиллик йўқолади.

Масалан, 1840–1850 йилларда хонликда қисқа муддат ичида бир неча хон алмашади, бу эса Россия империясининг минтақага аралашувини осонлаштиради.

Русларнинг босқини

XIX асрнинг иккинчи ярмида Россия империяси Марказий Осиёда мустамлака ҳудудларини кенгайтиришга киришади. 1865 йилда Тошкент босиб олинади, 1868 йилда Бухоро амирлиги Россияга қарам бўлади.

Қўқон хонлиги ҳам босим остида қолиб, Россия билан бир неча маротаба ҳарбий тўқнашувларга киради. 1875 йилда Худоёрхоннинг сиёсати, айниқса Россия билан тузган ноқулай шартномалари, халқ норозилигига сабаб бўлади. Бу Андижон қўзғолони ва бошқа исёнларни келтириб чиқаради.

1875 йилда исёнчилар Худоёрхонни тахтдан ағдариб, унинг ўғли Насриддинхонни хон қилиб кўтарадилар.

Россия бу ҳолатдан фойдаланиб, генерал М. Д. Скобелев бошчилигида Фарғона водийсига қўшин юборади.

Қаттиқ жанглардан сўнг 1876 йил 19 февралда Қўқон хонлиги тугатилади ва унинг ҳудуди Фарғона вилояти номи билан Россия империяси таркибига қўшилади.

Россия империяси даври

1876 йилда Қўқон хонлиги тугатилгач, Фарғона вилояти Россия империяси таркибига киритилади. Марказ сифатида ҳозирги Фарғона шаҳри (ўша пайтдаги Янги Марғилон) танланади.

Россия ҳукмронлиги даврида пахтачиликка асосланган йирик плантациялар барпо этилади. Темир йўллар қурилиб, Қўқон ва Марғилон саноат шаҳарлари сифатида ривожланади.

1917 йил инқилобидан сўнг Фарғона водийси Туркистон Мухтор Совет Социалистик Республикаси таркибига киритилади. Бу даврда Қўқонда “Басмачи” қўзғолонлари содир бўлди. Фарғона водийси “Фарғона вилояти” номи билан Туркистон АССР таркибида маъмурий ҳудуд сифатида мавжуд бўлади.

Миллий-ҳудудий чегаралаш

1924 йилда СССР раҳбарияти томонидан Ўрта Осиёда миллий-ҳудудий чегаралаш ўтказилади. Натижада Фарғона водийси Ўзбекистон ССР таркибига ўтади. Бу қарор “Ўрта Осиё миллий чегаралаш комиссияси қарорлари”да тасдиқланади. 1938 йил 15 январда СССР Олий Советининг қарори билан Фарғона вилояти ташкил қилинади. Марказ сифатида эса Фарғона шаҳри белгиланади. Марғилон – ипак саноати, Қўқон – кимё заводлари, Риштон – кулолчилик артеллари билан машҳур бўлади.

Катта Фарғона канали қурилиши

1939 йилда Ўзбекистон ССР раҳбарияти ва Москва маркази Фарғона водийсини янада суғориш ва пахта етиштириш ҳажмини ошириш мақсадида Катта Фарғона канали қурилиши лойиҳасини маъқуллайди. 15 август куни ишлар бошланганида расмийлар бу ишни 1 йилда тугатиш режасини қўйган эди. Аммо тарғибот ва сафарбарлик ишларидан сўнг, “халқ кучи” билан уни атиги 45 кунда битириш ҳақида шиорлар кўтарилади.

Қурилишда тахминан 160 минг ишчи қатнашади. Уларнинг орасида колхозчилар, шаҳар ишчилари, талабалар, ҳатто мактаб ўқувчилари ҳам бор эди. Деҳқонлар ўз ҳосилини йиғиб бўлиши биланоқ, кетмон ва белкурак билан канал қазишга юборилади. Ишчилар кўпинча кунига 12–14 соат ишлашга мажбур бўлишган.

Ўша давр — 1930 йиллар охири — Совет Иттифоқида Сталин даврининг энг қаттиқ сиёсий назорат ва тарғибот даври эди. Қурилиш жараёни ҳам шунчаки мелиорация лойиҳаси эмас, балки “халқнинг бирлашган кучи ва социализмнинг ғалабаси” сифатида намойиш қилинади.

Газета ва радио хабарларида ишчилар “қаҳрамонлар” деб аталади, улар ҳақида шеър ва қўшиқлар яратилади. Қурилишга келмаган ёки режа бажарилмаган жойларда эса баъзан “меҳнат интизомига қарши чиқди” деган айбловлар қўйилади.

Канал қазишда техника деярли ишлатилмаган. Қазиш ишлари белкурак, кетмон ва оддий аравалар ёрдамида амалга оширилади. Озиқ-овқат таъминоти баъзан етарли бўлмаган, ишчилар чодирларда ёки очиқ ҳавода тунаган. Кўплар чарчоқ ва касалликдан азият чеккан. Аммо расмий тарих ёзувларида булар тилга олинмаган, фақат “рекорд тезлик” ва “халқ ғалабаси” таъкидланган.

Канал 1939 йил кузида тўлиқ ишга тушди. У Фарғона водийсида: 500 минг гектардан ортиқ ерларни суғоришга имкон берди. Пахтачилик майдонини кескин кенгайтирди. Янги қишлоқлар ва хўжаликларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлди. Совет даврида бу қурилиш “халқнинг улкан меҳнатининг тимсоли” сифатида тарих дарсликларига киритилди. Мустақиллик даврида эса унга кўпроқ иқтисодий фойда ва оддий одамларнинг машаққатли меҳнати нуқтаи назаридан баҳо берила бошланди.

Мустақиллик даври

1991 йилда Ўзбекистон мустақил бўлгач, вилоят саноат, қишлоқ хўжалиги ва туризм бўйича етакчи ҳудудлардан бирига айланади.

Қўқон 2019 йилда UNESCO томонидан “Халқаро ҳунармандчилик шаҳри” деб тан олинади.

Марғилон Дунё миқёсида ипакчилик маркази сифатида танилади.

Риштонда эса кулолчилик маҳсулотлари экспорт қилинади.

Фарғона вилояти тарихи минг йиллик жараёнларни ўзида мужассам этган. Қадимги Даван давлати, исломнинг кириб келиши, Қўқон хонлиги бу ҳудудни сиёсий, маданий ва иқтисодий жиҳатдан бойитган. Бугунги кунда Фарғона вилояти ўзининг шаҳарларидаги тарихий мероси, ҳунармандчилик ва саноати билан Ўзбекистоннинг энг муҳим марказларидан бири бўлиб қолмоқда.

Мақола муаллифи: Илёсбек Болтаев



														
														Эртага, 15 октябрда қандай об-ҳаво кузатилади?

Эртага, 15 октябрда қандай об-ҳаво кузатилади?

Тошкент шаҳри. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-9 даража…
15:56 / 14.10.2026

														
														Қирғизистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди.

Қирғизистонда содир бўлган зилзила Ўзбекистонда сезилди.

Бугун, 14 октябрь куни Қирғизистоннинг Боткен вилоятида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Сейсмопрогностик мониторинг Республика…
15:47 / 14.10.2026

														
														Томорқасида иссиқхона қурганларга 200 млн сўмгача субсидия ажратилади.

Томорқасида иссиқхона қурганларга 200 млн сўмгача субсидия ажратилади.

Ўзбекистонда иссиқхона хўжаликларига солиқ ва субсидия имтиёзлари берилади.
15:38 / 14.10.2026

														
														МрБеастнинг Ўзбекистонга ташрифи режа асосида якунланди

МрБеастнинг Ўзбекистонга ташрифи режа асосида якунланди

Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси америкалик блогер Jimmy Дональдсон, яъни МрБеастнинг Ўзбекистонга т…
11:58 / 14.10.2026

														
														Марказий банк кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш концепциясини ишлаб чиқди

Марказий банк кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш концепциясини ишлаб чиқди

Ўзбекистон Марказий банки 2026–2030 йилларга мўлжалланган кичик ва ўрта бизнесни (КЎБ) қўллаб-қувватлаш концепциясини ишлаб …
11:31 / 14.10.2026

														
														Ўзбекистонда томорқа иссиқхоналари учун солиқларни 50 фоизга камайтириш таклиф қилинди

Ўзбекистонда томорқа иссиқхоналари учун солиқларни 50 фоизга камайтириш таклиф қилинди

Ўзбекистонда шахсий томорқалардаги иссиқхоналар учун 2030 йилгача ер ва мол-мулк солиқларини 50 фоизга камайтириш таклиф эти…
10:23 / 14.10.2026

10:14 / 14.10.2026

														
														Ўзбекистонда 2027 йилда 3,7 млн гектар яйлов қайта тикланади

Ўзбекистонда 2027 йилда 3,7 млн гектар яйлов қайта тикланади

Ўзбекистонда 2027 йилда 3 миллион 700 минг гектар яйловни қайта тиклаш ва ҳосилдорлигини ошириш режалаштирилмоқда. Бу вазифа…
10:08 / 14.10.2026

														
														Россияда айрим мигрантлар рус тили имтиҳонларидан озод қилиниши мумкин

Россияда айрим мигрантлар рус тили имтиҳонларидан озод қилиниши мумкин

Россия Ички ишлар вазирлиги мамлакатнинг илғор ривожланиш ҳудудларида ишлайдиган хорижий фуқароларни рус тили, Россия тарихи…
09:50 / 14.10.2026

														
														Тупак Шакурнинг қотиллигида айбланган шахс умрбод қамоққа ҳукм қилинди

Тупак Шакурнинг қотиллигида айбланган шахс умрбод қамоққа ҳукм қилинди

13 октябрь куни АҚШда афсонавий репер Тупак Шакурнинг 1996 йилдаги қотиллигида айбланган Дуэйн “Кеффи Ди” Девис умрбод қамоқ…
09:45 / 14.10.2026

Бу ҳам қизиқ

Иссиқхона хўжалигига “яшил” технологияларни жорий қилиш масалалари кўриб чиқилди

Иссиқхона хўжалигига “яшил” технологияларни жорий қилиш масалалари кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев иссиқхоналар фаолиятига “яшил” технологияларни жорий қилиш ва уларнинг экологик хавфсиз фаолият юр…
09:13 / 14.10.2026
МрБеастнинг Ўзбекистонга ташрифи режа асосида якунланди

МрБеастнинг Ўзбекистонга ташрифи режа асосида якунланди

Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси америкалик блогер Jimmy Дональдсон, яъни МрБеастнинг Ўзбекистонга т…
11:58 / 14.10.2026
Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда бешта йўлбарс боласига қараган Гома интернет қаҳрамонига айланди

Непалда Гома исмли урғочи йўлбарс бир вақтнинг ўзида бешта болага — ўзининг иккита ва бошқа урғочи йўлбарснинг учта боласига…
09:32 / 13.10.2026
Ўзбекистонда томорқа иссиқхоналари учун солиқларни 50 фоизга камайтириш таклиф қилинди

Ўзбекистонда томорқа иссиқхоналари учун солиқларни 50 фоизга камайтириш таклиф қилинди

Ўзбекистонда шахсий томорқалардаги иссиқхоналар учун 2030 йилгача ер ва мол-мулк солиқларини 50 фоизга камайтириш таклиф эти…
10:23 / 14.10.2026
13 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

13 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим тарихий воқеалар
08:35 / 13.10.2026
Ўзбекистонда 3,4 миллион тонна пахта йиғиб олинди

Ўзбекистонда 3,4 миллион тонна пахта йиғиб олинди

Ўзбекистонда 2026 йил 12 октябрь ҳолатига кўра, 3,4 миллион тонна пахта хомашёси йиғиб олинди. Бу жорий йил учун белгиланган…
09:25 / 13.10.2026
Томорқасида иссиқхона қурганларга 200 млн сўмгача субсидия ажратилади.

Томорқасида иссиқхона қурганларга 200 млн сўмгача субсидия ажратилади.

Ўзбекистонда иссиқхона хўжаликларига солиқ ва субсидия имтиёзлари берилади.
15:38 / 14.10.2026
Попда озодликдан маҳрум этилган шахс апелляция суди қарори билан озод қилинди

Попда озодликдан маҳрум этилган шахс апелляция суди қарори билан озод қилинди

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят суди апелляция инстанциясининг 2026 йил 13-октабр куни эълон қилинган ажрими билан Поп …
09:14 / 13.10.2026
14 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

14 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди.
16:37 / 13.10.2026
Наманганда 250 млн сўмдан ортиқ пулни кредит ваъдаси билан олган гумонланувчи ушланди

Наманганда 250 млн сўмдан ортиқ пулни кредит ваъдаси билан олган гумонланувчи ушланди

Наманган вилоятининг Косонсой туманида Телеграм орқали фуқароларга кам фоизли кредит ваъда қилиб, улардан 250 миллион сўмдан…
09:20 / 13.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!