$
12482.38 UZS
69.4
155.23 UZS
0.95
14540.72 UZS
154.08
32° Кечаси 17°

1 сентябрдан нималар ўзгаради?

12:25 / 01.09.2025

Ўзбекистон қонунчилигида 2025 йил 1 сентябрдан бир қатор ўзгариш ва янгиликлар кучга кирди.

Мактаб ва боғча директорларининг маоши ошади

Президентнинг “Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида бошқарув тизими самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига кўра,

– умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга;

– умумий ўрта таълим ташкилотлари директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга;

– I ва II гуруҳга кирувчи мактабгача таълим ташкилоти директорлари лавозимларининг базавий тариф ставкалари тегишлича III ва IV гуруҳдаги умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаларига тенглаштириш орқали оширилади.

ППХ юридик шахсларга пулли асосда хизмат кўрсатади

Юридик шахслар савдо марказлари, тўйхоналар ва бошқа йирик жойлар хавфсизлик учун патруль-пост хизмати ходимларини шартнома асосида жалб қилиши мумкин бўлади. Мурожаатлар ЙИДХП ёки Давлат хизматлари марказлари орқали қабул қилинади, аризалар 10 иш кунида кўриб чиқилади. Нархлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.

Радарлар жойлашган ҳудудда тегишли белги ўрнатилиши мажбурий бўлади

“Транспорт воситаларидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарорига кўра, ҳаракат тезлигини назорат қилишга мўлжалланган ҳар қандай турдаги стационар ва мобил радарлар жойлашган ҳудудда ва унгача камида 250 метрдан кам ҳамда 500 метрдан кўп бўлмаган ҳудудда “Радар” йўл белгисининг ўрнатилиши мажбурий ҳисобланади.

Ҳар бир қурилаётган объектнинг QR-кодли паспорти жорий этилади

“Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармонида белгиланишича, бу орқали шаҳарсозлик субъектлари, қурилиш муддатлари, шаҳарсозлик ҳужжатлари ва тасдиқланган экспертиза хулосалари ҳақидаги маълумотларни олиш имконияти яратилади.

Қимматбаҳо тошларга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганлар рағбатлантирилади

Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисидаги қонунчиликка оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида ”Солиқ” мобил иловаси орқали хабар берган шахсларга ундирилган жарима миқдорининг 50 фоизи миқдорида мукофот тўланади.

ЯТТларга заргарлик буюмларини сотиш фаолияти билан шуғулланишга рухсат этилади

Давлат асиллик даражаси назорати инспекцияси томонидан Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида заргарлик буюмларининг асиллик даражасини текшириш ва уларни тамғалаш бўйича сайёр хизмат кўрсатиш йўлга қўйилади.

Айрим тадбиркорлар ихтиёрий тугатилаётганда солиқ текшируви ўтказилмайди

“Кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармонига кўра, қуйидаги мезонларга бир вақтнинг ўзида жавоб берувчи кичик ва ўрта бизнес субъектлари фаолиятини ихтиёрий равишда тугатишда солиқ текшируви ўтказилмайди:

– охирги 3 йилда товарларни хизматларни реализация қилишдан олинган жами даромади 10 млрд сўмдан ошмаган;

– бюджет ва кредиторлар олдида қарздорлиги мавжуд бўлмаган ҳамда мунтазам солиқ ҳисоботларини тақдим этаётган;

– “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизимида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст даражада таснифланган.

Мактабларнинг узайтирилган кун гуруҳларига қатнайдиган айрим болалар тўловдан озод қилинади

“Камбағал оилаларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги президент фармонига кўра, умумий ўрта таълим муассасасининг узайтирилган кун гуруҳларига қатнайдиган болалар умумий сонининг 15 фоизи миқдорида камбағал оилалар фарзандлари учун алоҳида квота ажратилади ва улар ота-оналар тўловидан озод этилади.

Айрим корхоналарда Face-ID орқали меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш мумкин бўлади

“Меҳнат муносабатлари ва касбга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда иш берувчиларни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармонига кўра, ходимлари 50 нафаргача бўлган хизмат кўрсатиш, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳасидаги хўжалик юритувчи субъектларга ЯММТда биометрик идентификация қилиш Face-ID орқали электрон меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилишни расмийлаштиришга рухсат берилади.

Фармацевтика фаолияти учун лицензия беришда қўшимча шартлар жорий этилади

“Мажбурий рақамли маркировкалаш тизими самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори билан фармацевтика фаолияти ҳамда дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолияти бўйича янгидан ташкил этилган субъектларга лицензия беришда қуйидаги қўшимча шартлар киритилади:

– фаолиятини амалга ошириш учун кўчмас мулк бўйича ижара ёки текин фойдаланиш шартномаси солиқ органларида ҳисобга қўйилгани;

– дори воситаларини реализация қилишда харидорлардан тўловларни қабул қилиш бўйича электрон тўлов воситаларидан фойдаланиш имконияти яратилгани.

Соддалаштирилган тартибда иш юритишда даъво баҳоси оширилади

“Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар реализациясини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарорига кўра, даъво аризаси бўйича ишни соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқиш учун даъвонинг максимал баҳоси қуйидаги миқдорларда оширилади:

– юридик шахслар учун БҲМнинг 150 бараваригача;

– ЯТТлар учун БҲМнинг 100 бараваригача,

– жисмоний шахслар учун БҲМнинг 50 бараваригача.

“Давлат хизматчиси” мобил иловаси ишга туширилади

Давлат хизматчиларининг ўз кўникмаларини доимий ривожлантириб бориши ҳамда улар ўртасида ўзаро мулоқотни кучайтириш бўйича “Давлат хизматчиси” мобил иловаси ишга туширилади. Илова орқали давлат хизматчилари томонидан давлат органи иш фаолиятини такомиллаштириш юзасидан ташаббуслар берилиши ҳамда раҳбар томонидан уларга муносабат билдирилиши йўлга қўйилади.



														
														Эртага Тошкентда олти балли магнит бўрони бўлади

Эртага Тошкентда олти балли магнит бўрони бўлади

Соат 14:00 да 6 магнитудали геошоклар кузатилади. Ундан олдин ва кейин таъсирларнинг кучи 5 балл бўлади.
15:28 / 01.09.2025

														
														1 сентябрдан нималар ўзгаради?

1 сентябрдан нималар ўзгаради?

Ўзбекистон қонунчилигида 2025 йил 1 сентябрдан бир қатор ўзгариш ва янгиликлар кучга кирди.
12:25 / 01.09.2025

														
														“Опенбюджет”да ғолиб бўлган лойиҳалар рўйхати эълон қилинди

“Опенбюджет”да ғолиб бўлган лойиҳалар рўйхати эълон қилинди

Овоз бериш жараёни якунларига кўра, 3,2 трлн сўмлик 2 332 та лойиҳа ғолиб деб топилган.
09:28 / 01.09.2025

														
														1 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

1 сентябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади
23:14 / 31.08.2025

														
														Эртадан мактаб директорларининг ойлиги 20 фоизга оширилади

Эртадан мактаб директорларининг ойлиги 20 фоизга оширилади

Бу Президентнинг тегишли фармони асосида амалга оширилади
22:05 / 31.08.2025

														
														Бир неча соатлардан кейин 2025-йилги “Опен бюджет” лойиҳаси ўз якунига етади

Бир неча соатлардан кейин 2025-йилги “Опен бюджет” лойиҳаси ўз якунига етади

Ўз ҳудудингиздаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича овоз беришга улгуриш учун бу сўнгги имконият
20:38 / 31.08.2025

														
														Эртага мустақиллик байрами муносабати билан айрим кўчалар вақтинчалик ёпилади

Эртага мустақиллик байрами муносабати билан айрим кўчалар вақтинчалик ёпилади

Янги Ўзбекистон боғи атрофидаги кўчалар маълум муддатга ёпилади
19:26 / 31.08.2025

														
														Жиззахда 4,6 миллиард сўмлик газ ўғирлаган оҳак цехи аниқланди

Жиззахда 4,6 миллиард сўмлик газ ўғирлаган оҳак цехи аниқланди

Йиғилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
14:29 / 31.08.2025

														
														Кузнинг биринчи кунида қандай об-ҳаво кузатилади?

Кузнинг биринчи кунида қандай об-ҳаво кузатилади?

“Ўзгидромет” 1 сентябрь куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
11:14 / 31.08.2025

Бу ҳам қизиқ

Эртага Тошкентда олти балли магнит бўрони бўлади

Эртага Тошкентда олти балли магнит бўрони бўлади

Соат 14:00 да 6 магнитудали геошоклар кузатилади. Ундан олдин ва кейин таъсирларнинг кучи 5 балл бўлади.
15:28 / 01.09.2025
“Опенбюджет”да ғолиб бўлган лойиҳалар рўйхати эълон қилинди

“Опенбюджет”да ғолиб бўлган лойиҳалар рўйхати эълон қилинди

Овоз бериш жараёни якунларига кўра, 3,2 трлн сўмлик 2 332 та лойиҳа ғолиб деб топилган.
09:28 / 01.09.2025
Мисрда йўловчи поезд рельсдан чиқиб кетиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

Мисрда йўловчи поезд рельсдан чиқиб кетиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
11:05 / 31.08.2025
Россияда бугундан мигрантлар учун янги давлат божлари кучга кирди

Россияда бугундан мигрантлар учун янги давлат божлари кучга кирди

Россияда 1 сентябрдан бошлаб қўшимча давлат божи, жумладан, рўйхатга олиш, миграция рўйхатидан ўтиш ва ишлашга рухсат олиш б…
11:33 / 01.09.2025
Индонезия президенти намойишчилар талабларини қабул қилди

Индонезия президенти намойишчилар талабларини қабул қилди

Президент Индонезияда норозиликларнинг дастлабки манбаи бўлган парламент аъзоларига бериладиган нафақалар бекор қилинишини а…
16:43 / 31.08.2025
ДТЕК: “Одесса вилоятида энергетика объектларига зарар етган”

ДТЕК: “Одесса вилоятида энергетика объектларига зарар етган”

Украинанинг ДТЕК холдинги Одесса вилоятидаги энергетика объектларига зарар етганини маълум қилди.
13:21 / 31.08.2025
Трамп ёриқ плита сабаб ишчиларни ишдан бўшатди

Трамп ёриқ плита сабаб ишчиларни ишдан бўшатди

Президент ишчиларни “аҳмоқ одамлар” деб атади ва кузатув камераларидан олинган видеони ҳам эълон қилди.
16:09 / 01.09.2025
Кузнинг биринчи кунида қандай об-ҳаво кузатилади?

Кузнинг биринчи кунида қандай об-ҳаво кузатилади?

“Ўзгидромет” 1 сентябрь куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
11:14 / 31.08.2025
АҚШ Фаластин фуқаролари учун визаларни тўхтатди

АҚШ Фаластин фуқаролари учун визаларни тўхтатди

АҚШ Давлат департаменти 16 август куни Ғазо аҳолисига барча турдаги ташриф визалари беришни тўхтатганини эълон қилганди.
14:37 / 01.09.2025
АҚШ фаластинликларни Ғазодан тўлиқ кўчиришни режалаштирмоқда

АҚШ фаластинликларни Ғазодан тўлиқ кўчиришни режалаштирмоқда

Шу билан бирга, Ғазо секторини тарк этишга қарор қилган ҳар бир фаластинликка 5000 доллар миқдорида нақд пул, шунингдек, тўр…
13:32 / 01.09.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!