$
12055.90 UZS
44.25
₽
144.16 UZS
0.99
€
13572.53 UZS
109.87
31° Кечаси 18°

Трендлар туфайли йўқотилаётган ўзлик

12:17 / 10.08.2025

Instagram – мукаммал ҳаёт иллюзияси. Деярли ҳар биримиз Инстаграмъга кирамиз. Унда идеал гўзал бўлган қизлар, турмуш ўртоқларидан тинмай совға оладиган севимли аёллар, зўр бўлиб кетган муваффақиятли эркаклар ҳамда ота-онасига уй, машина, саёҳатга йўлланма совға қилаётган йигитчаларнинг видеоларини кўрамиз. Ўзимизнинг танишларимиз орасида ҳам ҳар куни ресторанларда овқатланаётгани, шахсий машиналарида шаҳар марказларида сайр қилишаётганини саҳифасига жойлаб борадиганлар ҳам йўқ эмас.

Уларнинг ҳар бири бизга қандай яшаш, қандай кўриниш ва ҳатто қандай овқатланиш кераклигини айтиб тургандек. Аммо бу трендлар орқасида бир нозик муаммо бор – инсон ўзини унутиб қўяди.

Тренд ортидан қувиш, гўёки бошқалардан орқада қолмасликка уриниш инсонни ўзидан узоқлаштиради. У Инстаграмъдаги “идеал ҳаёт” билан ўзини таққослайди ва аслида мавжуд бўлмаган мукаммалликка етишга интилади. Бу эса руҳий босим, ўзини паст баҳолаш ва ҳаттоки депрессиягача олиб бориши мумкин.

Тренд нима ва нима учун у “тренд”?

Тренд – бу оммавийликка эга бўлган, маълум давр ичида кўпчилик эътиборини тортган ҳодиса. У мода, гўзаллик, турмуш тарзи ёки ҳаттоки ҳиссий ҳолатларда намоён бўлиши мумкин. Instagram эса трендларни тезда тарқатиш ва нормага айлантириш бўйича энг кучли воситалардан бири.

“Clean girl”, “Тhat girl” – мотивациями ёки босимми?

“Clean girl” ёки “That girl” трендлари, асосан, шундай кўринишни тарғиб қилади: нозик, беллари ингичка, табиий гўзал бўлган аёл, силлиқ ва ёрқин тери, чиройли тозаланган хона, эстетик нонушта, йога билан машғул бўлиш ва ҳар куни кунлик режа тузиш.

Биринчи кўришда бу трендлар ижобий кўринади. Ахир бу соғлом турмушга ундаяпти, тўғрими? Лекин чуқурроқ қараганда, бу трендлар қуйидаги хавфларни туғдиради:

Реал ҳаётни нотўғри тасвирлайди: Instagram'da кўрсатилаётган “тҳат гирл” ҳаёти – бу созланган сурат, танланган ёруғлик, таҳрирланган видео. Бу ҳаётнинг фақат 10 фоизи, қолган 90 фоизи кўринмайди.

Ўзини таққослаш: кўп ёшлар бу тасвирлар билан ўзини солиштириб, ўз ҳаётини “етарли эмас” деб ҳисоблайди. Тана имижи босими: асосан оқ танли, нозик, визуал эстетикага мос келадиган моделлар орқали яратилган бу тренд барча аёллар учун мос эмас. Бошқача айтганда, тренд мотивация эмас, мукаммаллик иллюзиясини тарқатади.

Трендлар ва руҳий саломатлик: шунчаки кўриш эмас, ҳис қилиш

Инстаграмъдаги ҳар бир тренд – бу фақат визуал таассурот эмас, балки ҳиссий тажриба ҳамдир. Биз уни фақат кўрмаймиз, балки сезамиз. У бизда ҳайрат, ҳавас, баъзан эса норозилик уйғотади. Шу сабабли, трендлар одамнинг руҳий ҳолатига бевосита таъсир кўрсатади.

Айниқса ёшлар орасида бу таъсир кучли бўлади:

Ўзини гўзаллик меъёрларига мос эмасдек ҳис қилиш;

Бошқаларнинг муваффақиятларини кўриб, ўзини “орқада қолган” деб ҳисоблаш;

Фаол бўлмаслик – ёмон нарса деган нотўғри тушунчанинг шаклланиши.

Инстаграмдаги трендлар шунчалик “мукаммал” кўринадики, оддий, табиий ҳаёт зерикарли ёки арзимас туюла бошлайди. Ва бу — энг хавфли ҳолатлардан биридир.

Ўзини йўқотиш қандай бошланади?

Одам ўзини бир кунда йўқотмайди. Бу аста-секинлик билан, сезилмас тарзда бошланади. Дастлаб, одам тренддаги кўриниш, ҳаёт тарзи, эстетикани ёқтириб қолади. Бу табиий. Аммо кейин бу ёқиш ўхшашга айланишга уринишга айланади.

Мослашиш босими

“Мен ҳам 5:00 да туришим керак”, “Мен ҳам шундай кўринишим керак”, “Мен ҳам кўпроқ эстетик сториэс қўйишим керак”, деб ўйлай бошлайди.

Ўз ҳаётини инкор қилиш

Инсон ўзининг оддий, табиий ҳолатини паст баҳолай бошлайди. Масалан: “Мен бу ҳафта машқ қилмадим, демак ҳеч нимага ярамайман” ёки “Мен ҳали парҳезда эмасман, демак “cлеан girl” эмасман”.

Ўзлигини унутиш

Одам нима учун шундай қиляпти, аслида нима хоҳлайди — эсдан чиқади. Instagram нимани чиройли деб билса, шуни қилишга уринади. Бу — ички ҳақиқат эмас, ташқи стандартларга мослашишдир.

Instagram'да бошқалар: саёҳат қилаётганини, тўй қилаётганини, карера қилаётганини, соғлом ҳаёт тарзини юритаётганини, уй-жой, автомобиль, фаровонликни намойиш қилганида…биз эса оддий кундалик ҳаётимиз билан уларнинг ёнида “ютқазгандек” туюламиз.

FOMO — яъни нимадандир ортда қолиб кетиш қўрқуви — ижтимоий тармоқлар даврининг психологик феноменидир. F шундай сигнал беради: “Бошқалар яшаяпти, сен эса орқада қоляпсан!”. Бу эса руҳий зўриқиш, ўзидан норозилик, мотивация йўқолиши, ҳаттоки қаттиқ ички танқидга олиб келади. Аммо энг ачинарлиси — бу туйғулар Инстаграмъдаги таҳрирланган лавҳалар асосида пайдо бўлади. Ҳақиқий ҳаётда эса барчанинг муаммолари бор.

Инстаграмдаги трендлар инсон ҳаётининг табиий оқимига бегона талаблар қўяди. Улар инсондан ўзидан ҳам кўпроқ нарсани кутишни, доим фаоллик, доим янгилик, доим чиройли кўринишни талаб қилади. Бу эса қуйидаги салбий оқибатларга олиб келади:

Вақт ва энергияни самарасиз сарфлаш: суратга олиш учун махсус жой танлаш, ранглар мувофиқлигини текшириш, ҳар бир лаҳзани “пост”га айлантириш… Булар ҳаёт эмас, унинг “кўрсатиладиган версияси” бўлиб қолади.

Ички қониқмаслик: қанчалик кўп пост қилинса ҳам, қониқиш ҳисси йўқолади. Чунки бу эҳтиёж ичдан эмас, ташқи эътирофга боғлиқ бўлиб қолган бўлади.

Ўзининг ҳақиқий истакларидан узоқлашиш: инсон ўз истагини эмас, алгоритмлар талабини бажаради. Бу эса ўзини англаш йўлидан чалғитади.

Трендлар шунчалик ўзига тортадики, одам ўзининг кимлиги, нимани хоҳлаши, нимага лойиқ экани ҳақида унутади. Трендларнинг “товуши” ички овоздан баландроқ эшитила бошлайди.

Эстетика учун яшаш – чарчатадиган пойга

Инстаграмда ҳар нарса чиройли кўринади: хона, овқат, кийим, кўриниш, юриш-туриш… Буларнинг барчаси эстетикани биринчи ўринга олиб чиқади. Аммо эстетик ҳаётни “яратиш” – бу табиий яшаш эмас, бу — саҳналаштириш.

Нонушта қилмай туриб, дастурхонни суратга олиш;

Китоб ўқимасдан туриб, фақат китоб билан суратга тушиш;

Чарчаган кун охирида “селф-cаре” сториэс қўйиш…

Буларнинг барчаси инсонни доимий суратга олиш, кўрсатиш, таққослаш кайфиятида ушлаб туради. Ва бу руҳий жиҳатдан чарчатади. Яшашдан кўра “яшаётгандек” кўринишга ҳаракат қилиш — энг оғир юклардан биридир.

Ўзлигини йўқотмаслик учун нималарга эътибор бериш керак?

1. Трендни илҳом деб қабул қилинг, аммо мезон эмас: трендлар йўналиш беради, лекин у ҳаётингиз учун қонун бўлиши шарт эмас. Сиз улардан илҳом олишингиз мумкин, лекин улар сизни белгилаб бермаслиги керак.

2. Offline вақт ажратинг: кундалик ҳаётда Инстаграмъдан узоқ бўлиш, ҳақиқий ҳаётга қайтиш учун фойдали. Яқинларингиз билан мулоқот, сокин юриш, китоб ўқиш – булар ички овозингизни қайта эшитишга ёрдам беради.

3. Солиштириш ўрнига қадрлашни ўрганинг: бошқаларнинг ҳаётига эмас, ўзингизда бор нарсаларга эътибор қаратинг. Қиёслаш эмас, миннатдорчилик ҳисси онгни тозалайди.

4. Шахсий қийматингизни сонлар билан ўлчаманг! Лайк, обуначилар, кўришлар сони – бу сизнинг қадриятларингиз эмас. Сиз кимлигингиз, қандай инсонлигингиз, қандай юрагингиз борлиги билан қимматлисиз.

5. Ёлғон эмас, ҳақиқийлик трендига қўшилинг: яқинда кўплаб контент яратувчилар “реал life”, “беҳинд the scenes”, “мессй reality” каби трендларга эътибор қаратмоқда. Бу тренд – ички тинчликка қайтиш учун яхши имконият.

Instagram — ойна, лекин ўзлигингиз эмас!

Instagram ҳаётни акс эттирадиган ойна бўлиши мумкин, аммо у ўзлигингиз эмас. Ҳар бир тренд, ҳар бир пост – бу ҳаётнинг кичик бир бўлаги, тўлиқ манзараси эмас. Одам ўзини шу бўлаклар асосида баҳоласа, ўзлигидан узоқлашади.

Шу сабабли трендлар орасида ҳам ўз ички овозингизни йўқотмаслик муҳим. Мукаммаллик эмас, табиийлик; кўриниш эмас, ҳақиқат; оммавийлик эмас, шахсий ўсиш — сизни шакллантирадиган асосий тамойиллар бўлиши керак.

Мақола муаллифи Мунисахоним Ирисова


Лайфстайл


														
														Қирғизистон ва Қозоғистонда Рамазон ойи 8-февралда бошланиши кутилмоқда

Қирғизистон ва Қозоғистонда Рамазон ойи 8-февралда бошланиши кутилмоқда

Қирғизистон ва Қозоғистон мусулмонлари диний идоралари 2027-йилги Рамазон ойи 8-февралда бошланишини прогноз қилди. Бу ҳақда…
15:31 / 19.10.2026

														
														19 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

19 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:51 / 19.10.2026

														
														13 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

13 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим тарихий воқеалар
08:35 / 13.10.2026

														
														4 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

4 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим тарихий воқеалар
08:21 / 04.10.2026

														
														2 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

2 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим воқеалар
08:50 / 02.10.2026

														
														30-СЕНТЯБРЬ: ТАРИХ ИЗЛАРИДА

30-СЕНТЯБРЬ: ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим воқеалар
09:58 / 30.09.2026

														
														«Дарс» филми кинотеатрларда намойиш этила бошланди

«Дарс» филми кинотеатрларда намойиш этила бошланди

Кечча, 24-сентябрь куни Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида «Дарс» бадиий филмининг премьераси бўлиб ўтди, бугундан бошл…
13:40 / 25.09.2026

														
														“Уйда ёлғиз 2” филми актёри Тим Карри 80 ёшида вафот этди

“Уйда ёлғиз 2” филми актёри Тим Карри 80 ёшида вафот этди

Британиялик актёр Тим Карри 80 ёшида вафот этди. У 25-август куни Лос-Анжелесдаги уйида ҳаётдан кўз юмган. Актёрнинг ўлими с…
11:47 / 27.08.2026

														
														Машҳур блогер наркотик савдосида гумонланиб қўлга олинди

Машҳур блогер наркотик савдосида гумонланиб қўлга олинди

ТикТокъда “Доcтор Фоод” номи билан танилган, 8 миллиондан ортиқ обуначига эга блогер Жорж Диб Ливанда қўлга олинди. Бу ҳақда…
11:10 / 24.08.2026

														
														АҚШда аёл ChatGPT ёрдамида судда ғалаба қозонди

АҚШда аёл ChatGPT ёрдамида судда ғалаба қозонди

Ню-Ёрклик тадбиркор Стейси Деннетт ChatGPT ёрдамида 2 минг долларлик қарздан қутулди.
20:17 / 15.10.2025

Бу ҳам қизиқ

Қирғизистон ва Қозоғистонда Рамазон ойи 8-февралда бошланиши кутилмоқда

Қирғизистон ва Қозоғистонда Рамазон ойи 8-февралда бошланиши кутилмоқда

Қирғизистон ва Қозоғистон мусулмонлари диний идоралари 2027-йилги Рамазон ойи 8-февралда бошланишини прогноз қилди. Бу ҳақда…
15:31 / 19.10.2026
19 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

19 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:51 / 19.10.2026
Қизил китобга киритилган қўнғир айиқни овлаганларга жиноят иши қўзғатилди

Қизил китобга киритилган қўнғир айиқни овлаганларга жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида Қизил китобга киритилган бир дона Тян-Шан қўнғир айиғи ва уч дона ёввойи тўнғизни о…
09:57 / 18.10.2026
Янги Тошкентга инвестиция киритиш учун бот ишга тушди

Янги Тошкентга инвестиция киритиш учун бот ишга тушди

Энди Янги Тошкент учун лойиҳангизни тез ва осон таклиф қилишингиз мумкин.
12:44 / 17.10.2026
Сирдарёда аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган эркак 5 суткага қамалди

Сирдарёда аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган эркак 5 суткага қамалди

Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида савдо билан шуғулланувчи аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган эркакка нисбатан суд қарори чи…
10:02 / 18.10.2026
Суюлтирилган газ етказиб бериш тизими хусусий секторга ўтказилади

Суюлтирилган газ етказиб бериш тизими хусусий секторга ўтказилади

Ўзбекистонда суюлтирилган газдан фойдаланадиган 3 миллион 800 минг хонадонни таъминлаш тизимини босқичма-босқич хусусий сект…
15:49 / 16.10.2026
Шомуродовнинг голи ва голли узатмаси “Истанбул Башакшеҳир”га ғалаба келтирди

Шомуродовнинг голи ва голли узатмаси “Истанбул Башакшеҳир”га ғалаба келтирди

18-октябрь куни Туркия Суперлигасининг саккизинчи турида “Истанбул Башакшеҳир” ўз майдонида “Газиантеп”ни 2:1 ҳисобида мағлу…
09:46 / 19.10.2026
Қибрайда 7 кг марихуана, пневматик қурол ва патронлар топилди

Қибрайда 7 кг марихуана, пневматик қурол ва патронлар топилди

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида муқаддам судланган фуқаронинг ижарага олган ер майдонидаги контейнерлардан 7 килограмм м…
09:35 / 19.10.2026
Бухорода Малибу-2 ҳайдовчиси 201 км/соат тезликда ҳаракатланди

Бухорода Малибу-2 ҳайдовчиси 201 км/соат тезликда ҳаракатланди

Бухоро шаҳрида Малибу-2 ҳайдовчиси тезлик чеклови 60 км/соат бўлган ҳудудда 201 км/соат тезликда ҳаракатланди. Автомобилнинг…
15:28 / 19.10.2026
Перуда янги ўсимлик турига Лионел Месси номи берилди

Перуда янги ўсимлик турига Лионел Месси номи берилди

Перуда аниқланган, йўқолиб кетиш хавфи остидаги янги ўсимлик тури аргентиналик футболчи Лионел Месси шарафига Салвиа мессии …
09:58 / 19.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!