Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида 61 ёшли эркак ўз улфатини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа 25 февраль куни соат 23:00 ларда Яшнобод тумани Қорасув кўчасида яшовчи 61 ёшли Ш.И.нинг яшаш хонадонида юз берган. У таниши – 45 ёшли П.В. билан бирга кечки овқатланиш вақтида спиртли ичимлик истеъмол қилган. П.В. таниши Ш.И.ни ҳар хил ҳақоратли сўзлар билан сўкканида, Ш.И. улфатига уни ўз уйида ҳақорат қилмаслигини айтиб, жаҳл устида стол устида турган ошхона пичоғи билан бир маротаба чап кўкрак қисмига уриб тан жароҳати етказган.
Натижада П.В. олган тан жароҳатлари билан шифохонага мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ш.И.га нисбатан Жиноят кодекснинг 104-моддаси 2-қисми “л” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчига нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!