$
12903.33 UZS
6.13
144.48 UZS
-0.17
13562.69 UZS
113.49
Кечаси

Тошкентда Давстатқўмнинг масъул ходими пора билан ушланди

17:30 / 12.03.2022

Жорий йил 2 март куни Тошкент шаҳар ИИББга МЧЖ раҳбари ариза билан мурожаат қилиб, Давлат статистика қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармасининг масъул ходими устидан шикоят аризаси киритган.

Унга кўра, аризачи фуқаро раҳбарлик қилаётган фирма ҳақида Статистика қўмитасининг электрон ҳисобларига реквизитлар хатолик билан киритилганлиги сабабли Давлат статистика қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармасига мурожаат қилганида, бошқарма бошлиғи ўринбосарларидан бири фирманинг СТИР рақамларини тўғрилаб, электрон ўзгартириш киритиш учун 200 АҚШ доллари беришини талаб қилаётгани маълум бўлган.

Мазкур аризага асосан, шу куни Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими  ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида  Давлат статистика қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғининг ўринбосарларидан бири ариза муаллифидан 200 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  


Бу ҳам қизиқ

Боливияда иккита автобус тўқнашиши натижасида қарийб 40 киши ҳалок бўлди

Боливияда иккита автобус тўқнашиши натижасида қарийб 40 киши ҳалок бўлди

Боливиянинг жануби-ғарбий қисмида иккита автобус тўқнашуви натижасида 37 киши ҳалок бўлди, яна 30 га яқин киши жароҳат олди.…
21:06 / 03.03.2025
Ўзбекистонда жиноятчилик ҳолатлари йилдан-йилга кўпайган

Ўзбекистонда жиноятчилик ҳолатлари йилдан-йилга кўпайган

2020 йилдан 2024 йилгача Ўзбекистонда қайд этилган жиноятлар сони 2,1 баробар ошди, дея хабар беради статистика агентлиги ма…
18:36 / 04.03.2025
Наманган шаҳрида мактаб директорининг ўринбосари имтиҳон жавобларни сотгани учун ҳибсга олинди

Наманган шаҳрида мактаб директорининг ўринбосари имтиҳон жавобларни сотгани учун ҳибсга олинди

У ўз хизматлари учун 20 минг доллар талаб қилган ва материалларни топшириш унинг дўстлари томонидан амалга оширилиши керак б…
20:21 / 03.03.2025
Наманганда 5 миллион долларлик заргарлик заводи қурилади

Наманганда 5 миллион долларлик заргарлик заводи қурилади

Namangan вилоятида Туркиянинг Lucca Gold Factory компанияси билан биргаликда Namangan Gold Factory заргарлик корхонаси ишга …
18:42 / 04.03.2025
Бўстонлиққа олиб борувчи айрим йўллар вақтинча ёпилади

Бўстонлиққа олиб борувчи айрим йўллар вақтинча ёпилади

Ҳаракат иштирокчиларига эса шу вақтлар оралиғида айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилади.
09:28 / 04.03.2025
Ўзбекистон Осиё сув кенгашига аъзо бўлди

Ўзбекистон Осиё сув кенгашига аъзо бўлди

Кенгаш ҳар уч йилда бир марта Осиё халқаро сув ҳафталигини ташкил қилади. Бундан ташқари, AWC халқаро ташкилотлар билан ҳамк…
18:26 / 03.03.2025
Энди Ўзбекистонда қурилиш майдонида ҳавони ифлослантирганлар жаримага тортилади

Энди Ўзбекистонда қурилиш майдонида ҳавони ифлослантирганлар жаримага тортилади

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимчалар ва ўзгартириш киритилди.
13:46 / 04.03.2025
Президент байрам муносабати билан бир қатор хотин-қизларни мукофотлади

Президент байрам муносабати билан бир қатор хотин-қизларни мукофотлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг "8 март - Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғри…
21:01 / 04.03.2025
АҚШдан депортация қилинган 10 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилади

АҚШдан депортация қилинган 10 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилади

АҚШ томонидан Коста-Рикага депортация қилиниши керак бўлган ўзбекистонликлар Ню-Ёрк орқали Тошкентга қайтарилади.
11:43 / 03.03.2025
Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат 20-22 даражагача кўтарилади

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат 20-22 даражагача кўтарилади

“Ўзгидромет” ҳафталик об-ҳаво маълумотини эълон қилди
14:03 / 03.03.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!