Боливиянинг жануби-ғарбий қисмида иккита автобус тўқнашуви натижасида 37 киши ҳалок бўлди, яна 30 га яқин киши жароҳат олди. Воқеа Потоси департаментининг Уюни шаҳрида содир бўлган, дея хабар беради маҳаллий газета полицияга таяниб.
Воқеа содир бўлган пайтда автобуслардан бири Оруродан Аточа муниципалитетига кетаётган эди, иккинчиси эса Уюнидан машҳур карнавал бўлиб ўтадиган Орурога кетаётган эди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчилардан бири транспорт воситасини бошқариш пайтида маст бўлган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!