Ижтимоий тармоқ саҳифаларида “Яккасарой туманидаги 160-сонли умумтаълим мактабида нималар бўлмоқда?” сарлавҳаси билан хабарлар тарқалди.
Мазкур ҳолатга Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди. Унга кўра, сўнгги пайтларда 160-сонли умумтаълим мактаби маъмурияти фаолияти юзасидан эътироз ва шикоятлар кўпайган. Шу шикоятлар бўйича Тошкент шаҳар ҳамда Яккасарой тумани прокуратураси томонидан ўрганишлар олиб борилган. Ўрганиш ва суриштирув бўйича тегишли ҳужжатлар якуний хулоса учун ҳуқуқ-тартибот идораларига тақдим этилган.
Видеолавҳада акс этган ҳолатнинг мактаб маъмурияти ва ўқитувчиларига умуман алоқаси йўқлиги маълум қилинган. Унда ўқувчининг бувиси ҳамда ўқитувчи ўртасидаги мулоқот акс этган, дейилади хабарда.
Ҳозирда Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси 160-мактабдаги вазиятни тўлиқ ўз назоратига олганлигини айтмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!