Ўзбекистон элчихонаси ва Хитой томони билан ҳамкорликда ушбу давлатда вақтинча яшаб, оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёллар ватанига қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги маълум қилмоқда.
Ўзбекистон элчихонаси ходимлари томонидан 22 декабрь куни “Узбекистан Airways” авиакомпаниясининг Пекин-Тошкент рейси орқали Хитой томони билан келишилган ҳолда Ўзбекистонга қайтарилган ватандошларга консуллик томонидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган.
Қайд этилишича, ҳозирги вақтда Хитойнинг тегишли вазирлик ва идоралари билан яқин ҳамкорлик ўрнатилган. Шунингдек, дипломатлар хорижий мамлакатда қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган ватандошларга сифатли юридик ёрдам ва тезкор консуллик хизматларини кўрсатиш бўйича тизимли ишларни давом эттирмоқдалар.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!