Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар академик Ф. Н. Русанов номидаги Тошкент ботаника боғига ташриф буюриб, ушбу ноёб жойда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишди.
Бу йил Европа Иттифоқи минтақадаги энг йирик табиий боғлардан бири бўлган Тошкент ботаника боғини ривожлантиришда техник ёрдам кўрсатди. Тошкентнинг қоқ марказида жойлашган ушбу боғ ўз ташриф буюрувчиларига бешта қитъа — Марказий ва Шарқий Осиё, узоқ Шарқ, Европа ва Шимолий Америка флораси билан танишиш учун ноёб имкониятни тақдим этади. Боғ коллекциясида 4500 дан ортиқ дарахт, гул ва ўсимлик турлари мавжуд.
Европа Иттифоқи Тошкент ботаника боғи билан ҳамкорликни давом эттиришга, Европа ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга, шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва маданий алмашинув соҳасида умумий мақсадларга эришишга қаратилган жамоат кампанияларини ташкил этишга интилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!