$
12909.80 UZS
7.8
129.09 UZS
1.49
13415.86 UZS
-12.54
Кечаси

2025 йилда соғлиқни сақлаш соҳасига 41 триллион сўм ажратилади

20:16 / 24.12.2024

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида соғлиқни сақлаш соҳасида қилинган ишлар ва 2025 йилга мўлжалланган устувор вазифалар кўриб чиқилди.

Бу соҳадаги сифат ўзгаришлари шаҳардан то чекка ҳудудларгача, болажонлардан тортиб кексаларгача – ҳамманинг ҳаётида акс этади. Шу боис унга ажратилаётган бюджет маблағлари ҳар йили кўпайтириб борилмоқда. Барча ижтимоий хизматлар қатори тиббиёт ҳам халқимизга яқинлаштирилмоқда. Бирламчи бўғинда 18 мингдан зиёд тиббий бригада ташкил қилинган.

Касалликларни аниқлаш ва даволаш амалиётига замонавий технологиялар жорий этилмоқда. Ихтисослашган тиббий хизматда диагностика усуллари 500 дан, даволаш усуллари эса 800 дан ошди. Хусусий тиббиёт ривожига кенг йўл очилгани туфайли хизматлар тармоғи ва танлаш имконияти кўпайди. 

2024 йилда соҳага 36 триллион сўм ажратилган эди. Бу ўтган йилга нисбатан 25 фоиз кўпдир.

Бирламчи бўғинда 6 турдаги скрининг текшируви йўлга қўйилди. Натижада 106 минг одамда қандли диабет, 194 минг нафарида юрак қон-томир, 2 мингдан зиёд аёлда саратон, мингга яқин болаларда онкогематологик касаллик эрта босқичда аниқланди.

Даволаш сифати ва самарадорлиги алоҳида эътибор талаб қилади. Шу мақсадда 2 мингдан зиёд мутахассис хорижда қайта ўқитилди. Натижада ҳудудлардаги юқори технологик операциялар улуши 61 фоизга етди. 43 та йўналишдаги 191 та клиник протокол халқаро андозалар асосида янгиланди.

Ихтисослашган марказлар ва филиалларда бу йил 100 минг бемор имтиёзли йўлланма асосида даволанди. 7 та ихтисослашган марказ сифат назорати бўйича халқаро аккредитациядан ўтди. 

2025 йилда соғлиқни сақлаш соҳасига 41 триллион сўм ажратилиши кўзда тутилган. Бунинг ҳисобидан янги шифохоналар ташкил этиш ва жиҳозлаш, мавжуд қувватларни кенгайтириш, тиббий кўрик қамровини кенгайтириш режалаштирилган.

Давлатимиз раҳбари бу соҳадаги асосий вазифа – бирламчи бўғинда тиббиёт сифатини ошириш эканини таъкидлади. Бунинг учун вазирлик вертикалини ҳудудларда тўғри ишлатиш, айниқса, чекка ва оғир туманларга эътиборни кучайтириш вазифаси қўйилди.

Бу бўйича туркиялик экспертлар 6 та ҳудуддаги тиббиёт муассасалари фаолияти ва улардаги кўрсатилаётган тиббий хизматлар ўрганилди. Ўрганишлар натижасида аҳолига кўрсатилаётган бирламчи тиббий-санитария ёрдами хизматларини тизимли ислоҳ қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилмоқда.

Мутасаддиларга бу масалани чуқур таҳлил қилиб, бирламчи бўғин трансформацияси бўйича қарор лойиҳаси тайёрлаш топширилди. 

Ушбу йўналиш ходимларининг малака ошириш дастури такомиллаштирилади. Назарий билим ва кўникмаларни эгаллашдан компетенцияларни ривожлантиришга босқичма-босқич ўтилади.

Шунингдек, келгуси йил тиббиёт ходимларининг ойлик лавозим маошлари оширилади. Оилавий шифокорларнинг меҳнат самарадорлиги асосида устама тўлаш тартиби жорий қилинади. 

Ҳудудларга бўлаётган эътибор изчил давом эттирилади. Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Қашқадарё вилоятларида давлат тиббий суғуртаси амалиётлари жорий этилади. Марказлашган лаборатория хизматлари кенгайтирилади. “Харидлар маркази” ва унинг 13 та ҳудудий филиали ташкил этилиб, тиббий жиҳозлардан фойдаланиш электрон тизим орқали назорат қилинади.

Яна 35 та йўналишдаги 400 та миллий клиник протоколлар ишлаб чиқилади. 7 та ихтисослашган марказ ва 2 та олий таълим муассасаси халқаро аккредитациядан ўтказилади.

Йиғилишда кадрлар масаласига ҳам эътибор қаратилиб, тиббий ўқув юртларида таълим сифатини ошириш, уни амалиёт билан ҳамоҳанглигини мустаҳкамлаш, битирувчиларнинг бирламчи бўғинда тажриба орттиришини ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.



														
														Покистоннинг Афғонистонга ҳужуми сабаб 15 киши ҳалок бўлди

Покистоннинг Афғонистонга ҳужуми сабаб 15 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда “Khaama Press” хабар бермоқда.
10:42 / 25.12.2024

														
														Термизда ноқулай об-ҳаво шароити сабаб авиарейс бошқа аэродромга йўналтирилди

Термизда ноқулай об-ҳаво шароити сабаб авиарейс бошқа аэродромга йўналтирилди

Термиз аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити (туман) туфайли “Air Samarkand” авиакомпаниясининг Жидда-Термиз йўналиши бўйича U…
08:46 / 25.12.2024

														
														Мирзиёев Санкт-Петербургга етиб борди

Мирзиёев Санкт-Петербургга етиб борди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россия Федерациясига борди.
08:15 / 25.12.2024

														
														25 декабр куни қандай об-ҳаво кузатилади?

25 декабр куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси -1 -3 даража совуқ, кундузи 8-10 даража илиқ бўлади.
21:30 / 24.12.2024

														
														Европа Иттифоқи Тошкент ботаника боғига техник ёрдам кўрсатди

Европа Иттифоқи Тошкент ботаника боғига техник ёрдам кўрсатди

Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси Тойво Клаар академик Ф. Н. Русанов номидаги Тошкент ботаника боғига ташриф буюриб,…
20:57 / 24.12.2024

														
														Сурхондарёда 10 миллиард сўмлик ноқонуний сигареталар йўқ қилинди

Сурхондарёда 10 миллиард сўмлик ноқонуний сигареталар йўқ қилинди

Сигаретани ноқонуний олиб ўтишга уринган фуқаро беш йил олти ойга озодликдан маҳрум этилди.
20:49 / 24.12.2024

														
														2025 йилда соғлиқни сақлаш соҳасига 41 триллион сўм ажратилади

2025 йилда соғлиқни сақлаш соҳасига 41 триллион сўм ажратилади

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида соғлиқни сақлаш соҳасида қилинган ишлар ва 2025 йилга мўлжалланган устувор вазифалар кўри…
20:16 / 24.12.2024

														
														Янги йилда ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Янги йилда ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Президент қарори билан, ҳафтасига 6 кун ишловчилар кетма-кет 5 кун (29 декабрь – 2 январь) дам оладиган бўлди.
19:29 / 24.12.2024

														
														Рақобат қўмитаси “Техномарт”га жарима қўллади

Рақобат қўмитаси “Техномарт”га жарима қўллади

Мазкур МЧЖ телеграм каналида жойлаштирилган “Энг зўр таклиф” мазмунидаги мобил телефонлар рекламаларида маҳсулот нархи ва тў…
12:54 / 24.12.2024

Бу ҳам қизиқ

Мирзиёев Санкт-Петербургга етиб борди

Мирзиёев Санкт-Петербургга етиб борди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россия Федерациясига борди.
08:15 / 25.12.2024
Сурхондарёда 10 миллиард сўмлик ноқонуний сигареталар йўқ қилинди

Сурхондарёда 10 миллиард сўмлик ноқонуний сигареталар йўқ қилинди

Сигаретани ноқонуний олиб ўтишга уринган фуқаро беш йил олти ойга озодликдан маҳрум этилди.
20:49 / 24.12.2024
2025 йилда соғлиқни сақлаш соҳасига 41 триллион сўм ажратилади

2025 йилда соғлиқни сақлаш соҳасига 41 триллион сўм ажратилади

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида соғлиқни сақлаш соҳасида қилинган ишлар ва 2025 йилга мўлжалланган устувор вазифалар кўри…
20:16 / 24.12.2024
Мирзиёев Россияга отланмоқда

Мирзиёев Россияга отланмоқда

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 25-26 д…
09:38 / 24.12.2024
Янги йилда ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Янги йилда ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

Президент қарори билан, ҳафтасига 6 кун ишловчилар кетма-кет 5 кун (29 декабрь – 2 январь) дам оладиган бўлди.
19:29 / 24.12.2024
Хитойда оғир вазиятга тушиб қолган ватандошлар Ўзбекистонга қайтарилди

Хитойда оғир вазиятга тушиб қолган ватандошлар Ўзбекистонга қайтарилди

Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги маълум қилмоқда.
09:55 / 24.12.2024
Трамп қотиллик ва зўравонлик учун ўлим жазоси бериш зарурлигини таъкидлади

Трамп қотиллик ва зўравонлик учун ўлим жазоси бериш зарурлигини таъкидлади

АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп ўзининг инаугурациясидан сўнг Адлия вазирлигига қотиллик ва зўрлашда айбланувчилар…
09:54 / 25.12.2024
Юнусободда Lixiang темир устунга бориб урилди

Юнусободда Lixiang темир устунга бориб урилди

Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
08:35 / 25.12.2024
Суриядаги насронийлар намойишга чиқди

Суриядаги насронийлар намойишга чиқди

Суриядаги насронийлар рождество дарахти ёқиб юборилгани учун норозилик билдиришмоқда.
16:19 / 24.12.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!