$
11987.16 UZS
13.68
₽
146.29 UZS
-0.3
€
13393.25 UZS
-43.39
31° Кечаси 18°

Сурияни эгаллаган Ал-Жўланий ҳақида нималар маълум?

11:16 / 11.12.2024

Хабарингиз бор, Сурияда 50 йилдан ортиқ вақт давомида мамлакатни бошқарган Асадлар ҳукмронлиги якунига етди. Асад режими қулади. “Ҳайят Таҳрир аш-Шам” ҳаракати мамлакат пойтахти бўлган Дамашқни эгаллаб олди. Асад ва унинг оиласи эса Россиядан қўним топди. Хўш, Сурия кимнинг қўлига ўтди? Абу Муҳаммад Ал-Жўланий дея таърифланаётган шахс ким ўзи? Қуйида кенгроқ тўхталамиз.

Отаси нефть саноати ишчиси, онаси география ўқитувчиси бўлган Абу Муҳаммад Ал-Жўланий номи билан танилган, ҳақиқий исми эса Аҳмад Ҳусайн Ал-Шараа бўлган Ал-Жўланий 1981 йилда Суриянинг жанубидаги Голан тепаликларида туғилган. Баъзи манбаларда Саудия Арабистонида туғилганлиги ҳақида ҳам маълумотлар берилган. Уни Суриядаги жиҳодчилар ҳаракати арбоби ҳам деб аташади.


Ал-Жўланийнинг жиҳодчиларга саёҳати Ироқда бошланган, Ироқда у “Ироқ Исломий давлати”ни яратган “Ал-қоида” билан боғланган, кейинчалик у “Ироқ ва Левант Исломий давлати”га айланган. 2003 йилда АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция Ироққа бостириб киргандан сўнг, у бошқа хорижий жангариларга қўшилади ва 2005 йилда асирга олинади шундан сўнг “Камп Букка” қамоқхонасига ташланади, у ерда жиҳодчи алоқаларини мустаҳкамлайди ва кейинчалик 2008 йилда қамоқдан чиққанидан сўнг “Исломий давлат”ни бошқариши керак бўлган Абу Бакр Ал-Бағдодийнинг олдига боради.


2011 йилда Бағдодий Жўланийни Сурияга юбориб, уни “Жебҳат ан-Нусра” махфий гуруҳини ташкил этиш учун маблағ билан таъминлайди. У “Левант халқига ёрдам бериш фронти” деб ҳам танилган ва ИШИД билан боғлиқ ташкилот эди. 2012 йилга келиб, “Жебҳат ан-Нусра” ИШИД ва “Ал-қоида” билан алоқаларини яширган Суриянинг таниқли жанговар кучига айланади.

Шараа кейинчалик “Жебҳат Фатҳ аш-Шам” деб номланган Суриядаги “Жебҳат ан-Нусра” ташкилотининг етакчиларидан бири бўлади.


АҚШ давлат департаменти 2013 йилнинг май ойида Ал-Жўланийни “ўта хавфли террорчилар” рўйхатига киритади ва тўрт йилдан сўнг уни қўлга олишга ёрдама берадиган маълумотлар учун 10 миллион доллар мукофот эълон қилади.


“Жебҳат ан-Нусра”нинг яратилиши

Юқорида таъкидланганидек, 2011 йилда Сурияда фуқаролар уруши бошланганида, Ироқ Ислом давлати раҳбарияти Сурияга экспансияни бошлашга қарор қилади ва Сурияда шўба тузилмасини ташкил этиш учун Ал-Жўланийни юборади. Янги гуруҳ 2012 йил 23 январда ташкил этилади ва дарҳол Суриядаги исломчилар орасида асосий ҳаракатлантирувчи кучга айланади.

Гуруҳ Сурия Араб армиясининг қисмларини муваффақиятли сиқиб чиқара бошлайди. “Ҳайят Таҳрир аш-Шам” ва Суриянинг шимоли-Ғарбий қисмидаги ҳужум 2017 йил 28 январда “Жебҳат Фатҳ аш-Шам” (собиқ Жебҳат Ан-Нусра), “Жебҳат Ансар ад-Дин”, “Жейш ас-Сунна”, “Лива Ал-Ҳаққ” ва “Нур ад-Дин” “аз-Зенки” бирлашиши натижасида “Ҳайят Таҳрир аш-Шам” ташкилоти ташкил этилди.

2017 йил 4 октябрда Россия мудофаа вазирлиги Ал-Жўланийни Россия федерацияси ҳаво кучлари зарбаси натижасида оғир яралангани, хусусан, қўлини йўқотгани ҳақида хабар тарқатади. Бироқ, бир неча кундан кейин Ал-Жўланий жароҳат ҳақидаги маълумотни рад этган видеомурожаат билан чиқади.


2024 йил 27 ноябрда Сурияда “Ҳайят Таҳрир аш-Шам” отрядлари бошчилигидаги ҳукуматга қарши кенг кўламли ҳужум бошланди. 2024-йил 1 декабрда Суриядаги Россия ҳаво ҳужуми натижасида Ал-Жўланий ҳалок бўлганлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Аммо, Ал-Жўланий ўз қўшинлари ойнинг бошида босиб олган Ҳалаб қалъасига соппа соғ ташриф буюради.

BBC манбаларига кўра, 5 декабрь кунидан бошлаб президент Башар Ал-Асад ағдарилиши арафасида чиқарилган расмий баёнотда Сурия исёнчилари етакчиси Абу Муҳаммад Ал-Жўланий ўзининг жиҳодчи ўтмиши билан боғлиқ тахаллусидан воз кечгани ва ўзининг ҳақиқий исми Аҳмад Ал-Шараадан фойдаланишни бошлагани айтилди. Ушбу ҳаракат билан, Ал-Жўланий ўзининг қонунийлигини янги контекстда мустаҳкамлашга ҳаракат қилмоқда, чунки унинг Исломий ҳарбийлаштирилган гуруҳи “Ҳайят Таҳрир аш-Шам” исёнчилар ҳужумига бошчилик қилиб, Дамашқни эгаллаб олганини эълон қилди ва шу билан мамлакатнинг катта қисмини назоратга олди. Ал-Жўланий бу ғалабасига бирданига эришиб қолгани йўқ эди. У йиллар давомида пухта тайёргарлик кўрган, бу нафақат унинг оммавий баёнотлари ва халқаро оммавий ахборот воситаларига берган интервьюларида, балки унинг ўзгарувчан кўринишида ҳам акс этган эди.


Шундай қилиб Сурия мухолифат кучлар қўлига ўтди. Мамлакатни эса “Ҳайят Таҳрир аш-Шам” ҳаракати ва унга бошчилик қилган Ал-Жўланий эгаллаб олди. Маълумотларга кўра, Россияга қочган Башар Асад ўзи билан 135 миллиард долларни олиб кетган.


Ҳукуматга келган янги кучлар эса Асадга тегишли ва унга яқин бўлган одамларни қидирувга берган. Аллақачон Асаднинг яқинларидан бирини осиб ҳам ўлдирганлиги айтилмоқда.

Суриядаги мухолифатчиларнинг етакчиларидан бири бўлган Муҳаммад ал-Башир эса ўзини Суриянинг ўтиш даври ҳукумати раҳбари деб эълон қилди. У бу лавозимда 2025 йилнинг 1 мартига қадар фаолият юритади.

Тайёрлади: Илёс Болтаев


Жаҳон


														
														Қирғизистон мактабларида қоғоз дарсликлар ўрнига планшетлар берилади

Қирғизистон мактабларида қоғоз дарсликлар ўрнига планшетлар берилади

Мамлакат президенти Садир Жапаров 5–6 йил ичида ўқувчиларни қоғоз китоблар ўрнига планшетлар билан таъминлаш режалаштирилаёт…
09:53 / 07.11.2026

														
														Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, ўрнига аймоқлар ташкил этилади.

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, ўрнига аймоқлар ташкил этилади.

Қирғизистонда маъмурий-ҳудудий тузилмани ўзгартиришнинг иккинчи босқичи бошланмоқда. Режага кўра, мамлакатдаги 7 та вилоят в…
08:28 / 28.10.2026

														
														Тарихда илк бор ярадор аскар дрон орқали эвакуация қилинди.

Тарихда илк бор ярадор аскар дрон орқали эвакуация қилинди.

У ярим йил давомида эвакуация қилинишини кутган – оғир жароҳатлари туфайли ўз оёқларини кесиб ташлашига тўғри келган.
17:17 / 25.10.2026

														
														Маккада номақбул ҳаракат содир этганликда айбланган икки бангладешлик қатл этилди

Маккада номақбул ҳаракат содир этганликда айбланган икки бангладешлик қатл этилди

2026 йил 14 октябрь куни Саудия Арабистонининг Макка минтақасида масжид ичида номақбул ҳаракат содир этганликда айбланган ик…
17:31 / 20.10.2026

														
														Узоқ муддатли электр узилишларига қарамай, Украина Венгрия ва Молдовага электр энергиясини сотмоқда

Узоқ муддатли электр узилишларига қарамай, Украина Венгрия ва Молдовага электр энергиясини сотмоқда

Украинанинг “Ukrainian News” ахборот агентлиги сешанба куни хабар беришича, мамлакат ичидаги узоқ муддатли электр узилишлари…
17:20 / 20.10.2026

														
														Германияда 13 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш режалаштирилмоқда.

Германияда 13 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш режалаштирилмоқда.

Ҳукумат, шунингдек, платформаларга дастлабки босқичданоқ болалар хавфсизлигини ҳисобга олиш мажбуриятини юкламоқчи.
08:37 / 19.10.2026

														
														Оқ Уй матбуот котиби 5 кунлик ишдан кейин лавозимидан бўшатилди

Оқ Уй матбуот котиби 5 кунлик ишдан кейин лавозимидан бўшатилди

Аввалроқ, АҚШ раҳбари Захарияни Оқ Уй матбуот котиби этиб тайинлаган эди.
16:19 / 17.10.2026

														
														Туркияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

Туркияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

15 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирларга қўшимча чекловлар билан ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга рухсат берилади.
17:20 / 10.10.2026

														
														Трамп яна Нобель қуруқ қолди. Мукофот африкалик аёлга насиб этди.

Трамп яна Нобель қуруқ қолди. Мукофот африкалик аёлга насиб этди.

Юрист, Руанда бўйича Халқаро жиноий трибуналнинг собиқ раиси, 2008-2014 йилларда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комисса…
16:30 / 09.10.2026

														
														АҚШда 13 ҳарбийни отиб ўлдирган шахс 3 декабрь куни қатл қилинади

АҚШда 13 ҳарбийни отиб ўлдирган шахс 3 декабрь куни қатл қилинади

Пентагон маълум қилишича, АҚШ армияси 2009 йилда Форт-Худ ҳарбий базасида 13 нафар ҳарбийни отиб ўлдирган шахсга нисбатан ам…
11:19 / 09.10.2026

Бу ҳам қизиқ

Польшада шаҳар марказида отишма содир бўлди

Польшада шаҳар марказида отишма содир бўлди

7 ноябрь куни Польшадаги Краков шаҳрининг Бош бозор майдонида отишма содир бўлди.
10:38 / 08.11.2026
Ўзбекистонда 132 та қурилиш ташкилоти шартномаларида харидорлар ҳуқуқларини чекловчи бандлар аниқланди

Ўзбекистонда 132 та қурилиш ташкилоти шартномаларида харидорлар ҳуқуқларини чекловчи бандлар аниқланди

Ўзбекистонда 132 та қурилиш ташкилотининг уй-жой сотиб олиш бўйича шартномаларида истеъмолчилар ҳуқуқларини чекловчи шартлар…
14:21 / 06.11.2026
Ўзбекистонда электротехника соҳасида 11,6 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилади

Ўзбекистонда электротехника соҳасида 11,6 миллиард долларлик лойиҳалар амалга оширилади

Кейинги уч йил давомида Ўзбекистонда электротехника ва унга боғлиқ янги саноат йўналишларида умумий қиймати 11,6 миллиард до…
13:26 / 09.11.2026
Ўзбекистонлик киноижодкорлар Истанбул Синема Музейига ташриф буюришди.

Ўзбекистонлик киноижодкорлар Истанбул Синема Музейига ташриф буюришди.

Алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда ҳам миллий кино меросини асраб-авайлаш ва кенг тарғиб этиш, “Ўзбекфильм” ҳудудида Кин…
16:06 / 07.11.2026
Тошкент вилоятидаги саноат корхонаси ҳавони ифлослантириб келаётганлиги аниқланди

Тошкент вилоятидаги саноат корхонаси ҳавони ифлослантириб келаётганлиги аниқланди

Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси Экополиция ходимлари томонидан Бекобод шаҳридаги “М.К.” корхонаси фаолияти ўргани…
12:11 / 07.11.2026
Тошкентда ҳаво сифати “яшил” даражага кўтарилди

Тошкентда ҳаво сифати “яшил” даражага кўтарилди

Тошкент шаҳрида 6 ноябрга ўтар кечаси ёмонлашган атмосфера ҳавоси сифати тонгга келиб яхшиланди. Миллий ҳаво сифати индекси …
16:13 / 06.11.2026
Умрага юборишни ваъда қилиб, фуқаролардан қарийб 7 минг доллар олган шахслар ушланди

Умрага юборишни ваъда қилиб, фуқаролардан қарийб 7 минг доллар олган шахслар ушланди

Самарқанд ва Гулистон шаҳарларида фуқароларни ноқонуний равишда Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, улардан жами 6 995 долл…
14:28 / 09.11.2026
Ўзбекистон электротехника корхоналари халқаро молия институтларидан 80 миллион доллар жалб қилди

Ўзбекистон электротехника корхоналари халқаро молия институтларидан 80 миллион доллар жалб қилди

Ўзбекистоннинг бешта электротехника корхонаси ўз инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун Европа тикланиш ва тараққиёт бан…
13:38 / 09.11.2026
Ўзбекистонда бугун ёмғир ёғиши, айрим ҳудудларда момақалдироқ кузатилиши мумкин

Ўзбекистонда бугун ёмғир ёғиши, айрим ҳудудларда момақалдироқ кузатилиши мумкин

Бугун, 10 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлиб, республиканинг айрим ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши ва момақал…
16:07 / 09.11.2026
Ўзбекистон терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди

Ўзбекистон терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жорий йил ноябрь ойида ФИФА кунлари доирасида ўтказиладиган йиғин учун таркиби маълум бў…
11:27 / 09.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!