$
12670.05 UZS
37.83
138.00 UZS
3.61
13560.75 UZS
82.17
23° Кечаси 15°

13 апрель куни ёмғир ёғиши мумкин

17:31 / 12.04.2024

“Ўзгидромет” 13 апрел, шанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-13 даража, кундузи 19-21 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 18-23 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 17-22 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 17-22 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 17-22 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13 даража, кундузи 20-25 даража бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.


Бу ҳам қизиқ

Вашингтонда Фаластинни қўллаб-қувватлаб, намойиш ўтказилди

Вашингтонда Фаластинни қўллаб-қувватлаб, намойиш ўтказилди

Америка пойтахти марказида Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун ўнлаб намойишчилар шаҳарнинг Марказий кўчалари бўйлаб юришди, де…
09:49 / 02.05.2024
Исроил ҳужумлари оқибатида Ғазода бедарак йўқолганлар сони 10 минг нафардан ошди

Исроил ҳужумлари оқибатида Ғазода бедарак йўқолганлар сони 10 минг нафардан ошди

Таъкидланишича, бедарак йўқолганлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ўлганлар рўйхатига киритилмаган.
15:03 / 01.05.2024
Франциядаги Олимпиада пайтида чиқиндичилар иш ташлаш билан таҳдид қилмоқда

Франциядаги Олимпиада пайтида чиқиндичилар иш ташлаш билан таҳдид қилмоқда

Bш ташлашлар 14-16 май, 22-24 май ва 1 июлдан 8 сентябргача бўлиб ўтиши мумкин.
12:49 / 01.05.2024
Ўзбекистонда энг кўп иш берувчи 10 та компания номи эълон қилинди

Ўзбекистонда энг кўп иш берувчи 10 та компания номи эълон қилинди

Юқори ўринни НКМК ва ОКМК эгаллаган.
17:12 / 01.05.2024
Термиз ҳайвонот боғида ҳайвонлар учун электрон паспорт тизими йўлга қўйилмоқда

Термиз ҳайвонот боғида ҳайвонлар учун электрон паспорт тизими йўлга қўйилмоқда

У ерда жами 488 бош ноёб ҳайвонлар сақланмоқда.
14:08 / 02.05.2024
Таниқли киноактёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди

Таниқли киноактёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, таниқли киноактёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди.
12:56 / 02.05.2024
Европа кутубхоналаридан рус ёзувчиларининг 170 дан ортиқ нодир китоблари ўғирланган

Европа кутубхоналаридан рус ёзувчиларининг 170 дан ортиқ нодир китоблари ўғирланган

Энг кўп ўғирланган асарлар орасида Александр Пушкиннинг асарлари бор.
12:28 / 02.05.2024
3 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

3 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 3 май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ке…
22:49 / 02.05.2024
Охирги йилларда мамлакатимизда 60 миллиард доллардан зиёд хорижий инвестициялар ўзлаштирилган

Охирги йилларда мамлакатимизда 60 миллиард доллардан зиёд хорижий инвестициялар ўзлаштирилган

Шавкат Мирзиёев учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзламоқда.
11:06 / 02.05.2024
Тоғли ҳудудларда 8 майгача қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Тоғли ҳудудларда 8 майгача қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.
11:41 / 01.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!