Навоий вилоятининг “Бизнесни ривожлантириш банки” АТ Навоий филиали ва Сурхондарё вилоятининг “Халқ банки” АТ Узун филиалида кредит маблағларини ўзлаштирганлар аниқланди. Бу хакида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, Навоийда “D.Q.” МЧЖ масъул шахслари қурилиш маҳсулотларини ишлаб чиқариш ускуналарини харид қилиш учун ушбу банк филиалидан ажратилган 800 млн сўм кредит эвазига ускуналарни тўлиқ олиб келмаган. Натижада кредит маблағларини ўзларининг эҳтиёжларига сарфлаб юборганликлари аниқланган.
Шунингдек, Сурхондарёда эса “U.A.” хусусий корхонаси раҳбари К.Ш. ва бошқалар филиалдан айланма маблағларни тўлдириш мақсадида ажратилган жами 741,3 млн сўмни ўзлаштиргани маълум бўлган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!