$
12615.07 UZS
-19.27
162.02 UZS
-0.35
14754.59 UZS
-66.75
37° Кечаси 24°

15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган фуқаро шифохонада вафот этди (видео)

13:51 / 01.11.2022

Самарқанд ИИБ 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган фуқаронинг шифохонада вафот этганлиги юзасидан маълумотлар берди.

Қайд этилишича, Оқдарё тумни “Ойтамғали” МФЙда яшаган фуқаро Б.Р. Пайариқ тумани судининг 03.02.2021 йилдаги суд буйруғига асосан 2 нафар вояга етмаган фарзандлари вояга етгунига қадар алимент тўлаши белгиланган бўлса-да, 2021 йил феврал ойидан 2022 йил октябрь ойига қадар 23.004.990 сўм миқдорида алимент ва моддий таъминот пулларини тўламасдан келганлиги аниқланган.

ЖИБ Оқдарё туман судининг 25.10.2022 йилдаги қарори билан Б.Р.га МЖтКнинг 47-4-моддаси 1-қисми билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Фуқаро Б.Р. маъмурий тартибда қамоққа олинган шахсларни сақлаш учун мўлжалланган Махсус қабулхонага 25 октябрь куни олиб борилган.

Махсус қабулхона ичида фуқаро Б.Р.нинг руҳий ҳолати ёмонлашиши (тутқаноғи тутиб қолган) натижасида йиқилиб, бош қисми хона ичидаги девор бурчагига урилиб, тан жароҳати олган.

У билан бир хонада сақланаётганлар, шунингдек махсус қабулхона ходимлари унга зудлик билан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатишиб, фуқаро РШТЁИМ Самарқанд филиалига олиб борилиб, унга тиббий ёрдам кўрсатилган.

Махсус қабулхонага келтирилгандан сўнг ҳам фуқаро хона ичида ўзига-ўзи гапириб, руҳиятида бузилиш бўлгалиги сабабли, Махсус қабулхона бошлиғи хатига асосан вилоят руҳий касалликлар шифохонасига унинг руҳий ҳолатини текшириш учун юборилган.

28.10.2022 йил Ургут тумани “Ҳалқобод” маҳалласида жойлашган вилоят руҳий касалликлар шифохонасида фуқаро вафот этган.

Айни дамда ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳозирда марҳумнинг ўлими сабабига аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси, ИИБ ходимлари ва шифокорларнинг ҳаракатлари юзасидан хизмат текширувлари тайинланган.

 


Бу ҳам қизиқ

HBO “Гарри Поттер” франшизасини янгича талқинда суратга олади

HBO “Гарри Поттер” франшизасини янгича талқинда суратга олади

Илк фильм намойиши 2027 йилга мўлжалланган
22:13 / 14.07.2025
Йоахим Лёв Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин

Йоахим Лёв Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин

Бу бўйича мураббий билан музокаралар олиб борилмоқда
18:57 / 13.07.2025
Интерполнинг Ўзбекистондаги бюроси қидирувда юрган навбатдаги жиноятчини ушлади

Интерполнинг Ўзбекистондаги бюроси қидирувда юрган навбатдаги жиноятчини ушлади

Айбланувчи маблағларни талон-торож қилишда айбланмоқда
21:15 / 14.07.2025
Ким Чен Ин “муқаддас уруш”да Россияни сўзсиз қўллаб-қувватлашини билдирди

Ким Чен Ин “муқаддас уруш”да Россияни сўзсиз қўллаб-қувватлашини билдирди

Шимолий Корея раҳбари Россия ташқи ишлар вазири билан учрашувда буни яна бир марта маълум қилган
22:13 / 13.07.2025
15 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

15 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Кечаси 22-24 даража илиқ, кундузи 37-39 даража иссиқ бўлади.
23:10 / 14.07.2025
Ўзбекистонда техник кўрикдан ўтган лифтлар “яшил”, “мовий”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилади

Ўзбекистонда техник кўрикдан ўтган лифтлар “яшил”, “мовий”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилади

Фойдаланиш учун хавфли (қизил рангли) маълумот ёрлиғи берилган лифтдан фойдаланиш тақиқланади.
12:54 / 14.07.2025
Тошкентда ноқонуний дори воситалари савдоси фош этилди

Тошкентда ноқонуний дори воситалари савдоси фош этилди

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Божхона идоралари ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.
11:27 / 14.07.2025
Ламин Ямал келажаги ҳақида фикр билдирди

Ламин Ямал келажаги ҳақида фикр билдирди

Ispaniyalik 18 yoshli futbolchi bu boradagi rejalari bilan o'rtoqlashdi
19:44 / 13.07.2025
Эрон президенти Исроил ҳужумлари натижасида яраланган

Эрон президенти Исроил ҳужумлари натижасида яраланган

Бу ҳақда ишончли форс манбалари хабар бермоқда
21:30 / 13.07.2025
Зилемхан Ҳайдаров янги лавозимга тайинланди

Зилемхан Ҳайдаров янги лавозимга тайинланди

У Президент администрациясида бошқарма бошлиғига айланди
19:37 / 14.07.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!