$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

2022 йилда ЯИМ ҳажми аҳоли жон бошига 2 255 долларни ташкил этди

09:21 / 03.06.2023

Марказий банк ҳисоботига кўра, 2022 йилда тижорат банкларида 19 та ва микромолия ташкилотларида 9 та тематик инспекциялар ўтказилган.

Текширувлар давомида қарийб 39 мингта мижознинг жами 37 трлн. сўмлик кредитлари ёки ушбу банклар жами кредит портфелининг 58 фоизи қамраб олинган.

Текшириш натижалари асосида капитал ва ликвидлилик меъёрлари тўғрисидаги маълумотларни ҳаққоний акс эттирмаган банкларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди, қонун ҳужжатларида белгиланган талабларни бузган банкларга нисбатан айрим операцияларини тўхтатиш, жарима санкциялари ва бошқа таъсирчан чоралар қўлланилган.

Жумладан, банк қонунчилиги талабларини бузганлиги учун 26 та банкдан 56 та ҳолат бўйича жами 3,8 млрд. сўм миқдорида жарималар ундирилган.

Аввал хабар берилганидек, банк қонунчилигида белгиланган талабларни бажармаганлиги учун “HI-TECH BANK” ва “Туркистон” хусусий акциядорлик тижорат банкларининг банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиялари чақириб олинди ва банк омонатчиларининг маблағларини тўлиқ тўлаб берилиши таъминланди.

“Туркистон” хусусий акциядорлик тижорат банки омонатчилари маблағларини 251 млрд. сўми Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилди.

Геосиёсий кескинлашувлар натижасида иқтисодий санкциялар ва экспортга тақиқлар билан боғлиқ хатарларни иқтисодиётимизга салбий таъсирларини минималлаштириш, комплаенс-назорат тизимини такомиллаштириш борасида ҳам тегишли ишлар амалга оширилди.

Хусусан, тижорат банкларида санкциявий хатарларни бошқариш бўйича бўлинмалар ва Марказий банкда улар фаолиятини мувофиқлаштирувчи махсус таркибий бўлинма ташкил этилди.

Шунингдек, 2022 йил март ойидан бошлаб миллий валюта алмашув курси тебраниши ҳамда инфляция бўйича кутилмаларни мўътадиллаштириш мақсадида Марказий банкнинг асосий ставкаси йиллик 17 фоизгача кўтарилган бўлса, II чоракдан бошлаб макроиқтисодий шароитларнинг барқарорлашуви ҳамда айрим кутилаётган инфляцион хатарларнинг юзага чиқиш эҳтимолининг пасайиши ҳисобига Марказий банкнинг асосий ставкаси йиллик 15 фоизгача туширилди.

Бундан ташқари 2022 йилда ички валюта бозорида, иқтисодий фаолликнинг ортиб бориши таъсирида, чет эл валютасига бўлган талаб ва таклифнинг юқори суръатларда ўсиши кузатилди.

Хусусан, ички валюта бозорида 2021 йилга нисбатан қарийб 1,3 баробарга кўп, 27,7 млрд. АҚШ доллари сотилди, валюталар хариди ҳажми эса, 1,4 баробарга ошиб, 14,8 млрд. АҚШ долларини ташкил қилди.

Валюта бозорида иштирок этган корхона ва ташкилотларнинг ойлик ўртача сони 2021 йилдаги 10 мингтадан 11,5 мингтагача кўпайди.

Шунингдек, нейтрал характердаги валюта интервенциялари давом эттирилиб, монетар олтин сотиб олиниши (66,3 трлн. сўм ёки 6 млрд. АҚШ доллари эквивалентида) ҳисобига юзага келган қўшимча ликвидликни стерилизация қилиш мақсадида 4,1 млрд. АҚШ доллари (44,9 трлн. сўм) миқдорида интервенция операциялари амалга оширилди.

Сўмнинг алмашув курси нисбатан барқарор даражада шаклланиб, 12 ойлик девальвация кўрсаткичи 3,9 фоиз доирасида қайд этилди.

Бу эса олтин-валюта захираларини 36,4 млрд. АҚШ доллари (2021 йилга нисбатан 1 млрд. АҚШ долларига кўп) миқдорида шаклланишига имкон берди.

2022 йилда Ўзбекистонда иқтисодий ўсиш кўрсаткичи юқори даражада шаклланиб, 5,7 фоизни ташкил этди. Йил якунида ЯИМ ҳажми аҳоли жон бошига 2 255 АҚШ долларига етди.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёш ва ундан катта аҳолининг 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга. Бу ҳақда 13 ноябрь куни …
16:38 / 13.11.2026
Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Россиянинг Белгород вилояти Пролетарский посёлкасида дрон турар жойга ҳужум қилиши оқибатида бир оиланинг уч аъзоси — эркак,…
14:31 / 14.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:18 / 13.11.2026
Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва стратегик …
16:45 / 14.11.2026
Собиқ вазир иши: Венгрияда ўрмон ва омборлардан 19,5 млн доллар топилди.

Собиқ вазир иши: Венгрияда ўрмон ва омборлардан 19,5 млн доллар топилди.

Венгрияда собиқ бош вазир Виктор Орбан ҳукуматида ишлаган вазирга нисбатан коррупция иши бўйича ўтказилган тинтувларда ўрмон…
17:37 / 15.11.2026
Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 2027 йилдан бошлаб 6 ёшли болаларни бир йиллик мажбурий мактабга тайёрлов билан тўлиқ қамраб олиш режалаштирилг…
15:31 / 12.11.2026
Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

2025 йилда дунё бўйича атмосферага 54,1 миллиард тонна иссиқхона гази чиқарилди. Бу 2024 йилга нисбатан 0,7 фоизга, 1990 йил…
09:45 / 13.11.2026
Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Жингил қишлоғида жойлашган 84-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари фойдаланиши учун 5…
09:42 / 14.11.2026
"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари Фазлиддинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаровга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. 11 ноябрь куни чи…
14:44 / 12.11.2026
Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Nvidia компанияси асосчиси ва бош директори Женсен Хуанг атрофида шахсий ҳаёти ҳамда компания фаолиятига оид эҳтимолий хавфс…
10:13 / 14.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!