$
11913.35 UZS
14.26
₽
142.39 UZS
0.86
€
13328.66 UZS
30.24
31° Кечаси 18°

Президент Гулистондаги маҳаллалардан бирига борди

15:43 / 04.12.2025

Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятига ташрифи давомида Гулистон шаҳри “Бўстон” маҳалласида амалга оширилган бунёдкорлик ишларини бориб кўрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

“Бўстон” маҳалласи жорий йил обод маҳаллага айланди. Ҳудуддаги барча кўп қаватли уйлар таъмирланди, ҳудуд ободонлаштирилди. Маҳалла марказининг янги биноси фойдаланишга топширилди. Президент дастлаб шу ерда маҳалла фаоллари, нуронийлар ва ёшлар билан  самимий мулоқот ўтказди. Учрашувда мамлакатнинг барча ҳудудларида қуйи бўғиндаги муаммоларни ҳал этиш, маҳаллаларни обод қилиш ва аҳолининг турмуш шароитини яхшилашга қаратилган ислоҳотлар самараси Сирдарёда ҳам ўз аксини топаётгани таъкидланди.

“Маҳалла – жамиятнинг юзи. Мамлакатдаги барча ўзгаришлар, аввало, шу ерда ўз ифодасини топади. Биз шундай тизим яратдикки, илгари жиддий деб ҳисоблаган кўплаб масалаларимизга ечимни айнан маҳалланинг ўзида топяпмиз. Бу институтга эътиборни янада кучайтиришда давом этамиз”, – деди Президент.

Ҳудуддаги 48 та кўп қаватли уй жорий таъмирланди, ташқи қисми базальт билан қопланди. Иссиқлик таъминотини яхшилаш мақсадида 18 миллиард сўм ҳисобига замонавий қозонхона ва 3,3 километр иссиқлик тармоқлари қурилди. Кўп қаватли уйларда 23 та индивидуал иссиқлик пунктлари ўрнатилиб, “ёпиқ” тизим ташкил этилди. Маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ҳудуддаги 800 та хонадонли 20 та кўп қаватли уйнинг ички иссиқлик тизимлари қайта тикланди. 1 та боғча марказлашган иссиқлик энергияси ва иссиқ сув билан таъминланди. Янги қозонхона қурилиши натижасида 144 минг киловатт-соат электр ва 627 минг куб метр табиий газ иқтисод қилинади.

Президент кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли учун қулай шарт-шароит яратишга қаратилган бу ишларни давом эттириш, қозонхоналарни қуриш ва улардан фойдаланишда замонавий технологияларни қўллаш, малакали мутахассисларни жалб этиш бўйича зарур кўрсатмалар берди. Шу ернинг ўзида “еттилик” вакиллари ва нуронийлар билан маҳалла ҳамда вилоят ҳаётида бўлаётган ўзгаришлар хусусида суҳбат бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Сирдарё вилоятида инфратузилмани ривожлантиришга доир қарори асосида ҳудудда 215 та кўп қаватли уйни қамраб олган махсус манзилли рўйхат шакллантирилган. Ушбу дастур доирасида уйларнинг том ва фасад қисмларини таъмирлаш, иссиқлик таъминотини яхшилаш, муҳандислик коммуникация тармоқларини яхшилаш ҳамда атроф-муҳитни ободонлаштириш ишлари режалаштирилган.

 



														
														14 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

14 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди.
16:37 / 13.10.2026

														
														Эркинжон Турдимов Ёшларнинг инновациялар офиси фаолияти билан танишди

Эркинжон Турдимов Ёшларнинг инновациялар офиси фаолияти билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов Ёшларнинг инновацион …
16:26 / 13.10.2026

														
														Ўзбекистоннинг робототехника бўйича терма жамоаси аъзолари давлат мукофотлари билан тақдирланди

Ўзбекистоннинг робототехника бўйича терма жамоаси аъзолари давлат мукофотлари билан тақдирланди

Президент Шавкат Мирзиёев фармони билан Корея Республикасининг Инчхон шаҳрида ўтказилган “FIRST Global Challenge” халқаро ро…
15:17 / 13.10.2026

														
														Эркинжон Турдимов олий таълимда сифат ва касбий тайёргарликни кучайтириш вазифаларини белгилади

Эркинжон Турдимов олий таълимда сифат ва касбий тайёргарликни кучайтириш вазифаларини белгилади

Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов олий таълим тизимига масъул раҳбар…
15:12 / 13.10.2026

														
														Самарқандда Cobalt электроскутерни уриб юборди: икки киши ҳалок бўлди

Самарқандда Cobalt электроскутерни уриб юборди: икки киши ҳалок бўлди

Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида Cobalt автомобили электроскутер билан тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Ҳоди…
14:31 / 13.10.2026

														
														Марказий Осиёда пенсиялар: Ўзбекистонда ўртача тўлов 143 долларни ташкил этади

Марказий Осиёда пенсиялар: Ўзбекистонда ўртача тўлов 143 долларни ташкил этади

Марказий Осиёнинг бешта давлатида пенсионерларга тўланадиган маблағ миқдори сезиларли даражада фарқ қилади. 2026 йилга оид к…
12:40 / 13.10.2026

														
														Финляндия Европа Иттифоқини россияликларга туристик визалар беришни тўхтатишга чақирди

Финляндия Европа Иттифоқини россияликларга туристик визалар беришни тўхтатишга чақирди

Финляндия ташқи ишлар вазири Элина Валтонен Россия Украинага қарши урушни давом эттираётган бир пайтда Европа Иттифоқи давла…
12:30 / 13.10.2026

														
														Тошкент вилоятида вояга етмаган қизларни наркотик савдосига жалб қилган шахслар ушланди

Тошкент вилоятида вояга етмаган қизларни наркотик савдосига жалб қилган шахслар ушланди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳри ва Қибрай туманида гиёҳвандлик воситаларини тарқатиш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди…
12:08 / 13.10.2026

														
														Бўстонлиқда 4 гектар ернинг тоифасини ўзгартириб беришни ваъда қилган шахс 100 минг доллар билан ушланди

Бўстонлиқда 4 гектар ернинг тоифасини ўзгартириб беришни ваъда қилган шахс 100 минг доллар билан ушланди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида 9 гектар ер майдонининг 4 гектар қисмини тураржой қурилиши учун расмийлаштириб беришн…
11:19 / 13.10.2026

														
														Дунёда ўта қашшоқликда яшаётганлар сони 51,5 миллионга ошди

Дунёда ўта қашшоқликда яшаётганлар сони 51,5 миллионга ошди

БМТ Тараққиёт дастури маълумотларига кўра, дунё бўйлаб камбағалликдан азият чекаётганлар сони 1,2 миллиард кишига етди. 2026…
10:03 / 13.10.2026

Бу ҳам қизиқ

Тошкентда 1,2 килограммдан ортиқ синтетик гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

Тошкентда 1,2 килограммдан ортиқ синтетик гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

Тошкентда синтетик гиёҳвандлик моддаларини тарқатишда гумонланган шахс ушланди. Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) маълумотига …
09:35 / 10.10.2026
Попда озодликдан маҳрум этилган шахс апелляция суди қарори билан озод қилинди

Попда озодликдан маҳрум этилган шахс апелляция суди қарори билан озод қилинди

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят суди апелляция инстанциясининг 2026 йил 13-октабр куни эълон қилинган ажрими билан Поп …
09:14 / 13.10.2026
Туркияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

Туркияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

15 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирларга қўшимча чекловлар билан ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга рухсат берилади.
17:20 / 10.10.2026
Хитойлик тадбиркор ходимларига BMW автомобилларини совға қилди

Хитойлик тадбиркор ходимларига BMW автомобилларини совға қилди

Хитойнинг Хенан провинциясида ресторанлар тармоғи раҳбари Ма Янли юқори натижаларга эришган ходимларига BMW русумли автомоби…
15:49 / 10.10.2026
Ўзбекистонда ўз мобил паллиатив хизматига эга илк болалар хосписи ташкил этилмоқда.

Ўзбекистонда ўз мобил паллиатив хизматига эга илк болалар хосписи ташкил этилмоқда.

Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
08:28 / 13.10.2026
Наманганда 250 млн сўмдан ортиқ пулни кредит ваъдаси билан олган гумонланувчи ушланди

Наманганда 250 млн сўмдан ортиқ пулни кредит ваъдаси билан олган гумонланувчи ушланди

Наманган вилоятининг Косонсой туманида Телеграм орқали фуқароларга кам фоизли кредит ваъда қилиб, улардан 250 миллион сўмдан…
09:20 / 13.10.2026
Мария Тимофеева Ўзбекистоннинг биринчи ракеткасига айланди

Мария Тимофеева Ўзбекистоннинг биринчи ракеткасига айланди

Аёллар теннис ассоциацияси (WTA) янгиланган жаҳон рейтингида ўзбекистонлик 22 ёшли теннисчи Мария Тимофеева 63-ўринга кўтари…
12:48 / 13.10.2026
Таиланд қироличаси қирувчи самолётни илк бор мустақил бошқарди

Таиланд қироличаси қирувчи самолётни илк бор мустақил бошқарди

Таиланд қироличаси Сутхида Швецияда ишлаб чиқарилган JAS 39C Gripen кўп мақсадли қирувчи самолётида илк мустақил парвозини а…
09:37 / 10.10.2026
Трамп Оқ уй матбуот котиби лавозимига Кети Захарияни тайинлади

Трамп Оқ уй матбуот котиби лавозимига Кети Захарияни тайинлади

АҚШ Президенти Доналд Трамп Кети Захарияни Оқ уйнинг янги матбуот котиби этиб тайинлаганини эълон қилди. У август ойи охирид…
09:29 / 10.10.2026
14 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

14 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди.
16:37 / 13.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!