$
11795.00 UZS
-18.09
135.80 UZS
0.19
13698.71 UZS
21.51
31° Кечаси 18°

6 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев АҚШ Экспорт-импорт банки раҳбари ва АҚШ Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси бош директори билан учрашди

09:04 / 07.11.2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 ноябрь куни Вашингтон шаҳрига амалий ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида АҚШ Экспорт-импорт банки раҳбари Жон Ёванович ва АҚШ Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (DFC) бош директори Бен Блекни қабул қилди.

Эксимбанк ҳукуматнинг расмий экспорт-кредит агентлиги бўлиб, АҚШ компанияларининг ташқи иқтисодий фаолиятини қўллаб-қувватлайди ҳамда уларга суғурта, кафолат ва кредит воситаларини тақдим этади.

Ушбу нуфузли институт билан тайёрланган қўшма дастур асосида энергетика, муҳим минераллар, транспорт, қишлоқ хўжалиги, АТ ва бошқа устувор йўналишлардаги йирик лойиҳаларни молиялаштириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Эксимбанкнинг мамлакатимиз авиапаркини модернизация қилиш ва “Боэинг” самолётларини етказиб беришдаги иштирокига алоҳида эътибор қаратилди. Амалий ҳамкорликни давом эттириш ва Узоқ муддатли шериклик режасини ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Учрашув якунида давлатимиз раҳбари ҳузурида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда АҚШ Эксимбанки ўртасида имзоланган Қўшма лойиҳаларни молиялаштириш тўғрисидаги битим алмашилди. Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 6 ноябрь куни АҚШ Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (DFC) бош директори Бен Блекни қабул қилди.

DFC – АҚШнинг миллий ривожланиш институти бўлиб, ривожланаётган мамлакатларда инфратузилма ва саноат лойиҳаларини амалга ошириш учун хусусий капитални сафарбар қилиш билан шуғулланади.

Учрашувда олий даражадаги фаол мулоқотлар ва савдо-инвестициявий ҳамкорлик кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Энергетика, муҳим минераллар, молия, транспорт, қишлоқ хўжалиги ва АТ соҳаларида йирик қўшма ташаббуслар ишлаб чиқилмоқда.

Амалий шерикликни чуқурлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Устувор лойиҳаларни молиялаштириш учун қўшма инвестиция платформасини яратишни жадаллаштириш, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Тошкент шаҳрида корпорациянинг минтақавий офисини очиш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари корпорациянинг инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда давлат-хусусий шериклик асосида иштирок этиши муҳимлигини таъкидлади.

 

 



														
														Ўзбекистонда битирувчилари энг юқори натижа кўрсатган 20 та олийгоҳ аниқланди

Ўзбекистонда битирувчилари энг юқори натижа кўрсатган 20 та олийгоҳ аниқланди

Ўзбекистонда “Битирувчилар сифати индекси” натижаларига кўра, энг юқори кўрсаткич қайд этган 20 та олий таълим муассасаси рў…
13:01 / 06.09.2026

														
														Тошкентда мактаб автобусларига эҳтиёж ўрганилмоқда

Тошкентда мактаб автобусларига эҳтиёж ўрганилмоқда

Тошкент шаҳрида ўқувчиларнинг мактабга қандай қатнаши ва мактаб автобусларига эҳтиёж мавжудлиги ўрганилмоқда. Бу ҳақда Йўл ҳ…
12:51 / 06.09.2026

														
														16 ёшга тўлмаганлар ҳомиладорлиги ҳақида хабар бермаганлар жаримага тортилиши мумкин

16 ёшга тўлмаганлар ҳомиладорлиги ҳақида хабар бермаганлар жаримага тортилиши мумкин

Ўзбекистонда эрта никоҳ, 16 ёшга тўлмаганларнинг ҳомиладорлиги ва туғиши билан боғлиқ ҳолатлар ҳақида тегишли органларга хаб…
10:57 / 06.09.2026

														
														“Толибон” соқол калта олингани сабаб 12 та сартарошхонани ёпди

“Толибон” соқол калта олингани сабаб 12 та сартарошхонани ёпди

Афғонистоннинг Зобул вилояти Қалат шаҳрида “Толибон” бир ҳафта давомида 12 та сартарошхонани ёпди. Бунга сартарошхоналарда ҳ…
09:39 / 06.09.2026

														
														Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Сербияда бўлади

Ўзбекистон Президенти расмий ташриф билан Сербияда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сербия Республикаси Президенти Александр Вучичнинг таклифига биноан 7-8 с…
15:25 / 05.09.2026

														
														Ҳисоб палатасига янги раис тайинланди

Ҳисоб палатасига янги раис тайинланди

Бугун, 5 сентябрь куни Алишер Баҳодирович Самадов Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланди.
10:29 / 05.09.2026

														
														Фарғонадаги ертўладаги «акула» аслида Сиам соми бўлиб чиқди

Фарғонадаги ертўладаги «акула» аслида Сиам соми бўлиб чиқди

Фарғонадаги кўп қаватли уй ертўласида боқилаётгани айтилган «акула» аслида акула эмас, Сиам соми экани маълум бўлди.
10:21 / 05.09.2026

														
														Дунёда озиқ-овқат нархлари 2022 йил охиридан бери энг юқори даражага чиқди

Дунёда озиқ-овқат нархлари 2022 йил охиридан бери энг юқори даражага чиқди

Дунёда озиқ-овқат нархлари яна ошмоқда. БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотларига кўра, 2026 йил август…
10:17 / 05.09.2026

														
														Уюшма 35 та «Маҳорат мактаби»ни ташкил этди

Уюшма 35 та «Маҳорат мактаби»ни ташкил этди

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ташаббуси асосид…
10:07 / 05.09.2026

														
														Президентимиз янги Замонавий санъат марказига ташриф буюрди

Президентимиз янги Замонавий санъат марказига ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги янги Замонавий санъат марказига ташриф буюриб, бу ерда яратилган шароитлар билан…
17:56 / 04.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Исроиллик вазир Ғазо аҳолисини кўчириш режасини тақдим этди

Исроиллик вазир Ғазо аҳолисини кўчириш режасини тақдим этди

Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир келгуси етти йил ичида Ғазо секторидаги 2 миллиондан ортиқ фаластинликни ҳуд…
14:24 / 04.09.2026
Фарғонадаги ертўладаги «акула» аслида Сиам соми бўлиб чиқди

Фарғонадаги ертўладаги «акула» аслида Сиам соми бўлиб чиқди

Фарғонадаги кўп қаватли уй ертўласида боқилаётгани айтилган «акула» аслида акула эмас, Сиам соми экани маълум бўлди.
10:21 / 05.09.2026
Пентагон ҳарбийлар учун тестостерон текширувини вақтинча бекор қилди

Пентагон ҳарбийлар учун тестостерон текширувини вақтинча бекор қилди

АҚШ Мудофаа вазирлиги 30 ёш ва ундан катта ҳарбий хизматчиларда тестостерон етишмовчилигини мажбурий текширишни назарда туту…
09:27 / 04.09.2026
Way II инвесторларига дивидендлар тўлаб берилди

Way II инвесторларига дивидендлар тўлаб берилди

3 сентябрь куни Akfa Aluminium Group компаниясига инвестиция киритган Way II ҳамкорларига 2026-йилнинг биринчи ярим йиллиги …
14:50 / 04.09.2026
Глинка кўчасидаги портлаш сабаби маълум бўлди

Глинка кўчасидаги портлаш сабаби маълум бўлди

Тошкент шаҳрининг Глинка кўчасида юз берган аварияга ерости газ қувуридан сизиб чиққан газ сабаб бўлгани аниқланди. Бу ҳақда…
14:01 / 04.09.2026
“Толибон” соқол калта олингани сабаб 12 та сартарошхонани ёпди

“Толибон” соқол калта олингани сабаб 12 та сартарошхонани ёпди

Афғонистоннинг Зобул вилояти Қалат шаҳрида “Толибон” бир ҳафта давомида 12 та сартарошхонани ёпди. Бунга сартарошхоналарда ҳ…
09:39 / 06.09.2026
Президентимиз янги Замонавий санъат марказига ташриф буюрди

Президентимиз янги Замонавий санъат марказига ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги янги Замонавий санъат марказига ташриф буюриб, бу ерда яратилган шароитлар билан…
17:56 / 04.09.2026
Тарихда илк бор чўчқа буйраги инсон танасида 271 кун ишлади

Тарихда илк бор чўчқа буйраги инсон танасида 271 кун ишлади

АҚШда генетик жиҳатдан ўзгартирилган чўчқадан кўчириб ўтказилган буйрак инсон организмида 271 кун давомида фаолият кўрсатди.…
14:30 / 04.09.2026
Пойтахтда автомобиллар сони 30 фоизга ошди

Пойтахтда автомобиллар сони 30 фоизга ошди

2026 йил 2 сентябрь — янги ўқув йилининг илк кунида Тошкент кўчаларидаги транспорт оқими 24 августдаги одатий иш кунига нисб…
09:48 / 03.09.2026
Тошкентда мактаб автобусларига эҳтиёж ўрганилмоқда

Тошкентда мактаб автобусларига эҳтиёж ўрганилмоқда

Тошкент шаҳрида ўқувчиларнинг мактабга қандай қатнаши ва мактаб автобусларига эҳтиёж мавжудлиги ўрганилмоқда. Бу ҳақда Йўл ҳ…
12:51 / 06.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!