$
12044.72 UZS
-11.18
₽
145.46 UZS
1.3
€
13525.02 UZS
-47.51
31° Кечаси 18°

Kia Тошкентда янгиланган К8 ва Carnival флагманларини тақдим этди

14:56 / 04.12.2025

Kia Тошкентда янгиланган К8 ва Carnival флагманларини тақдим этди


Kia Тошкентда янгиланган К8 ва Carnival автомобилларини тақдим этди — нархлар расман эълон қилиниб, муҳим ўзгаришлар очиқланди. Бренднинг иккита флагман модели сезиларли даражада қайта ишланган дизайн, кенгайтирилган технологиялар тўплами ва янгиланган комплектацияларга эга бўлиши, уларни Ўзбекистон бозорида энг кутилаётган янгиликлардан бирига айлантиради.

2025 йил 29 ноябрь куни Kia брендининг расмий дистрибьютори бўлган ADM Global компаниялар гуруҳи янгиланган Kia K8 ва Kia Carnival автомобилларининг ёпиқ тақдимотини ўтказди. Тадбир Киночилар уйининг RENESSANS залида бўлиб ўтди ҳамда ҳамкорлар, мижозлар ва автомобилсозлик соҳаси вакилларини тўплади.


Меҳмонларни welcome-zona, Star Trajectories услубидаги фото майдон, "Авто-Арома" хушбўй ҳидлар устахонаси, Жаззирама мусиқий сетлари, шунингдек, Сабина Мустаеванинг жонли ижродаги чиқиши қарши олди. Муҳит ўзгача услубда ва премиум даражада бўлиб ўтди.


Kia брендининг Ўзбекистондаги директори ўринбосари Георгий Шония меҳмонлар олдида сўзга чиқиб, қуйидагиларни таъкидлади:

“Янгиланган К8 — бу юқори мавқе, юқори технология ва қулайликнинг янги даражаси, янгиланган Carnival эса — бу катта компания учун максимал рационаллик ва ҳаракатланиш қулайлиги. Kia учун бу шунчаки янги версияларни ишга тушириш эмас, балки инсонларга кўпроқ ҳаракатланиш эркинлигини бериш ва ҳар қандай вазиятда ўзларини ишончли ҳис қилишларига ёрдам бериш миссиямизнинг давомидир”.


Тадбирнинг расмий қисми ўтгандан сўнг ташриф буюрувчиларга иккала модель билан батафсил танишиш ва бренд вакиллари билан техник хусусиятларни муҳокама қилиш имконияти берилди.

Янгиланган Kia К8 шарҳи

К8ънинг ташқи кўринишига эътибор берилганида унинг ташқи томонидаги ўзгаришлар дарҳол кўзга ташланади. Олд қисм янги бамперга эга бўлди, у ҳам одатий радиатор панжараси бўйлаб чўзилган ва визуал равишда капотга ўтиб, янада монолит ва спортча қиёфани ҳосил қилади. Яхшиланган аэродинамика ҳаво қаршилигини камайтиришга ва ёнилғи сарфини камайтиришга ёрдам беради.

Горизонтал LED ёритиш чизиғига эга бренд вертикал бош оптикаси марканинг янги дизайнини таъкидлайди ва қоронғу вақтда кўринишни яхшилайди. Ғилдирак дискаларининг шакли ҳам ўзгарди — энди улар қора, бурчакли элементларга эга бўлиб, моделнинг динамик хусусиятини намоён этади. Ён ойналарда автомобилнинг эътиборини оширадиган бурилиш такрорлагичлари пайдо бўлди.

К8ънинг орқа қисмига "Юлдузли харита" технологиясига эга чироқлар, юкхона қопқоғига эса қўшимча бўйлама кучайтиргичлар ўрнатилди. Орқа бампер ишланган тутун гази чиқариш тизимини қувурларидан халос бўлганлиги сабабли, у янада тартибга солинган қиёфага эга бўлди.


Салонда янгиланган декоратив ўрнатмалари ва майин тарздаги атмосфера ёруғлиги пайдо бўлди. Қурилмалар панели ва марказий дисплей маълумотларнинг ўқилишини яхшилайдиган бўйлама эгилган шакли билан умумий блокга бирлаштирилган.

Янгиланган мультимедиа тизими Apple CarPlay ва Android Auto симсиз тизимларида ишлайди ва қўшимча динамикларга эга бўлди. Марказий консолга қайта ишлов берилди: ўриндиқлар орасида стакан қўйгичлар учун қулай пардачалар ва буюмлар бўлими иситиладиган ва ультрабинафша стерилизация қилинадиган янги икки табақали марказий бокс пайдо бўлди.

Руль чамбарагида жойлашган ҳаракат режимлари алмаштиргичи энди ҳайдовчининг рўпарасида жойлашгани, уни фойдаланиш учун янада содда ва тушунарли қилади. Хотирали руль колонкасининг электр тарзда созланиши автомобилга кириш ва ундан чиқишни осонлаштиради, шунингдек, бир нечта ҳайдовчилар томонидан фойдаланилишини осонлаштиради.

Янгиланган Kia К8ънинг ўзига хос техник хусусиятлари:

● Уланадиган тўлиқ юритма — К8 учун Ўзбекистонда биринчи марта.

● Электрон тарзда бошқариладиган амортизаторлар подвесканинг қаттиқлигини сониясига 40 марта созлайди.

● 300 от кучига эга 3,5 литрли атмосферали В6 8 поғонали Автомат равишда узатмаларни алмаштириш қутиси билан уйғунликда.

● 0 дан 100 км/соатгача тезлашиш — 7,2 сония.

Модель уч хил комплектацияда мавжуд:

● Prestige FWD — 789 900 000 сўм

● Premium FWD — 834 900 000 сўм

● Premium AWD — 859 900 000 сўм


Янгиланган Kia Carnival шарҳи

Янгиланган Carnival ҳам ташқи, ҳам ички томондан ўзгарди. Олд қисм Kia брендининг янги услубида, вертикал LED чироқлари ва янги радиатор панжараси билан жиҳозланган. Монолит олд бампер янада қудратли ва ишончли кўринишга эга бўлди.

Орқа томондан эътиборни қаратадиган бўлсак, ойна чангини камайтирадиган катталаштирилган спойлер ва янги вертикал чироқларни кўрамиз. Комплектациясига қараб 18" ва 19" ўлчамдаги дискалар моделнинг ишончлилик даражасини ифодалайди.

Салон эшиклари янгиланган ёритгич ва динамиклар панжараларининг янги дизайнига эга бўлди. Марказий консоль қулай иқлим бошқаруви ва мультимедиа учун мақбуллаштирилди. Симсиз қувватлаш тизими янада тезроқ ва қулайроқ ишлаш имкониятларига эга бўлди.


Орқа томонни кўриш ойнаси орқа томонни кўриш камерасидан тасвирни намоён этиш функциясига эга. Қурилмалар панели ва мультимедианинг 12,3 дюймли иккита дисплейлари умумий эгилган ойна остида ўрнатилган бўлиб, улар ягона визуал блокни ҳосил қилади.

Салон конфигурациялари:

● 8 ўринли — марказий ўриндиғи букиладиган ўрта диван.

● 7 ўринли — бўйлама ҳаракатланиш имкониятига эга силжитиш мосламали алоҳида ўриндиқлар.

Ҳайдовчи ўриндиғи узоқ сафарларда толиқишни камайтирадиган Ergo Motion технологияси билан жиҳозланган. Проекцияли дисплей муҳим маълумотларни пешойнага намоён қилиб беради.

Carnival 3,5 литр ҳажмга эга V6 атмосфера двигатели ва 8 поғонали Автомат равишда узатмаларни алмаштириш қутиси билан жиҳозланган бўлиб, олд томондаги юритмага эга.

Модель уч хил комплектацияда мавжуд:

● Comfort – 624 900 000 сўм

● Luxe – 724 900 000 сўм

● Prestige – 834 900 000 сўм


Янгиланган Kia K8 ва Kia Carnival Ўзбекистонда бренднинг жиддий тараққиётини намойиш этмоқда. K8 премиум тоифадаги даража, замонавий технология ва динамикани ўзида мужассамлаштираётган бўлса, Carnival оила ва бизнес учун қулай ва универсал даражадаги минивен мавқеини мустаҳкамлаб бормоқда.

Иккала модель ҳам янада юқори технологияга эга, қулай ва хавфсизроқ бўлиб бормоқда, тақдимот эса Kia маҳаллий мижозлар эҳтиёжларига мос келадиган пухта ўйланган муҳандислик ечимлари томон ҳаракатланишда давом этаётганини кўрсатмоқда.

Телефон: (+998) 55−500−83−33
Сайт: http://kia.uz/
Facebook: https://www.facebook.com/KiaUzbekistan/
Instagram: https://www.instagram.com/kia__uzbekistan
Telegram: https://t.me/kiauzbekistanbot
YouTube: https://www.youtube.com/@kiauzbekistan



														
														Саида Мирзиёева Жанетт Рубио билан Самарқанднинг тарихий обидаларини зиёрат қилди

Саида Мирзиёева Жанетт Рубио билан Самарқанднинг тарихий обидаларини зиёрат қилди

“АҚШ Давлат котибининг рафиқаси Жанетт Рубио билан биргаликда Самарқанднинг тарихий обидаларини зиёрат қилдик”, – Президент …
17:46 / 19.10.2026

														
														Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

20-октабр куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
16:22 / 19.10.2026

														
														Бухорода Малибу-2 ҳайдовчиси 201 км/соат тезликда ҳаракатланди

Бухорода Малибу-2 ҳайдовчиси 201 км/соат тезликда ҳаракатланди

Бухоро шаҳрида Малибу-2 ҳайдовчиси тезлик чеклови 60 км/соат бўлган ҳудудда 201 км/соат тезликда ҳаракатланди. Автомобилнинг…
15:28 / 19.10.2026

														
														Рубио: АҚШ Марказий Осиёда узоқ муддатли ҳамкорликни кенгайтирмоқчи

Рубио: АҚШ Марказий Осиёда узоқ муддатли ҳамкорликни кенгайтирмоқчи

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио 2026-йил 19-октабр куни Самарқандга ташрифи чоғида Америка компаниялари Ўзбекистонда янги кели…
15:23 / 19.10.2026

														
														Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан биргаликда Самарқанднинг бетакрор меъморий обидаси — машҳур Регистон майдонида бўлди.

Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан биргаликда Самарқанднинг бетакрор меъморий обидаси — машҳур Регистон майдонида бўлди.

Журналистлар билан мулоқот чоғида Марко Рубио Самарқанд асрлар давомида халқаро савдо алоқаларининг муҳим маркази бўлиб келг…
13:21 / 19.10.2026

														
														Жалолов Лондондаги ғалабадан сўнг Ҳусановни кўришга борди

Жалолов Лондондаги ғалабадан сўнг Ҳусановни кўришга борди

Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов Лондондаги жангида ғалаба қозонганидан сўнг Манчестерга бориб, “Манчестер Сити” клуби м…
11:14 / 19.10.2026

														
														Тошкентда ҳаво ифлосланиши меъёрдан 11,6 баравар ошди

Тошкентда ҳаво ифлосланиши меъёрдан 11,6 баравар ошди

2026-йил 19-октябрь куни соат 09:00 ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво сифати индекси 153 АҚИ ни ташкил этди. ИҚАир маълумо…
11:13 / 19.10.2026

														
														Перуда янги ўсимлик турига Лионел Месси номи берилди

Перуда янги ўсимлик турига Лионел Месси номи берилди

Перуда аниқланган, йўқолиб кетиш хавфи остидаги янги ўсимлик тури аргентиналик футболчи Лионел Месси шарафига Салвиа мессии …
09:58 / 19.10.2026

														
														Тошкентда 17 ёшли курерни ҳақоратлаган шахсга маъмурий баённома тузилди

Тошкентда 17 ёшли курерни ҳақоратлаган шахсга маъмурий баённома тузилди

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида ресторан ходими 17 ёшли курер билан жанжаллашиб, уни ҳақорат қилгани ва таҳдид қилгани юз…
09:50 / 19.10.2026

														
														Шомуродовнинг голи ва голли узатмаси “Истанбул Башакшеҳир”га ғалаба келтирди

Шомуродовнинг голи ва голли узатмаси “Истанбул Башакшеҳир”га ғалаба келтирди

18-октябрь куни Туркия Суперлигасининг саккизинчи турида “Истанбул Башакшеҳир” ўз майдонида “Газиантеп”ни 2:1 ҳисобида мағлу…
09:46 / 19.10.2026

Бу ҳам қизиқ

Саида Мирзиёева Гонконгдаги энг йирик холдинг бошқаруви раиси Питер Ли билан учрашди

Саида Мирзиёева Гонконгдаги энг йирик холдинг бошқаруви раиси Питер Ли билан учрашди

"Ўзбекистон ва Гонконг ўртасида узоқ муддатли иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун катта имкониятлар борлигига ишонаман”…
09:18 / 17.10.2026
Шомуродовнинг голи ва голли узатмаси “Истанбул Башакшеҳир”га ғалаба келтирди

Шомуродовнинг голи ва голли узатмаси “Истанбул Башакшеҳир”га ғалаба келтирди

18-октябрь куни Туркия Суперлигасининг саккизинчи турида “Истанбул Башакшеҳир” ўз майдонида “Газиантеп”ни 2:1 ҳисобида мағлу…
09:46 / 19.10.2026
Ўзбекистон энергетикасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилади

Ўзбекистон энергетикасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда илк бор энергетика соҳасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилиб, очиқ эълон қилинади. Келгуси…
15:39 / 16.10.2026
Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан биргаликда Самарқанднинг бетакрор меъморий обидаси — машҳур Регистон майдонида бўлди.

Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан биргаликда Самарқанднинг бетакрор меъморий обидаси — машҳур Регистон майдонида бўлди.

Журналистлар билан мулоқот чоғида Марко Рубио Самарқанд асрлар давомида халқаро савдо алоқаларининг муҳим маркази бўлиб келг…
13:21 / 19.10.2026
Сурхондарёда 5-синф ўқувчиси автомобиль бошқариб уни ижтимоий тармоқларга жойлади

Сурхондарёда 5-синф ўқувчиси автомобиль бошқариб уни ижтимоий тармоқларга жойлади

Ижтимоий тармоқларда вояга етмаган шахс томонидан транспорт воситасини бошқарган ҳолати юзасидан муносабат берилди.
11:14 / 17.10.2026
19 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

19 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:51 / 19.10.2026
Комил Алламжонов Трампнинг махсус ёрдамчиси билан учрашди

Комил Алламжонов Трампнинг махсус ёрдамчиси билан учрашди

“Бугун АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси, Миллий хавфсизлик кенгашининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича катта директори Ма…
09:09 / 17.10.2026
2 200 мегаватт қувватга эга 6 та қуёш ва шамол станцияси лойиҳаси танловга чиқарилади

2 200 мегаватт қувватга эга 6 та қуёш ва шамол станцияси лойиҳаси танловга чиқарилади

Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳаси инвесторлар билан мулоқотда умумий қуввати 2 200 мегаватт бўлган 6 та қуё…
15:36 / 16.10.2026
Сирдарёда аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган эркак 5 суткага қамалди

Сирдарёда аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган эркак 5 суткага қамалди

Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида савдо билан шуғулланувчи аёлга шаҳвоний шилқимлик қилган эркакка нисбатан суд қарори чи…
10:02 / 18.10.2026
Тошкентда 17 ёшли курерни ҳақоратлаган шахсга маъмурий баённома тузилди

Тошкентда 17 ёшли курерни ҳақоратлаган шахсга маъмурий баённома тузилди

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида ресторан ходими 17 ёшли курер билан жанжаллашиб, уни ҳақорат қилгани ва таҳдид қилгани юз…
09:50 / 19.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!