“Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖнинг хабарига кўра, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш, электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида, 24 декабрь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
Юнусобод тумани: “Адолат”, “Биллур” ҳамда “Қўшчинор” МФЙларининг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 16:00 гача;
Бектемир тумани: “Мусаффо” МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 17:00 гача.
“Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!