$
12012.30 UZS
-32.42
₽
145.33 UZS
-0.13
€
13466.99 UZS
-58.03
31° Кечаси 18°

Абдулла Орипов хотираси

11:39 / 20.03.2024

Абдулла Орипов – Ўзбекистон қаҳрамони унвони соҳиби, ўзбек шоири, таржимони ва жамоат арбоби. ХХ аср ўзбек адабиёти ва шеъриятининг таниқли вакили ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси матни муаллифи.

Абдулла Орипов 1941 йилнинг 21 мартида Қашқадарё вилояти, Косон туманидаги Некўз қишлоғида туғилди. Қишлоқ Қўнғиртов этагида жойлашган. Отаси Орифбой Убайдулла ўғли жамоа хўжалиги раиси бўлган. Онаси Турдихол уй бекаси бўлган. Оилада тўрт ўғил, тўрт қиз бўлиб, Абдулла ўғилларнинг кенжаси эди.

1958 йилда ўрта мактабни олтин медаль билан тамомлагач, Тошкент давлат университети ўзбек филологияси факультетининг журналистика йўналишига ўқишга кириб, олийгоҳни ҳам 1963 йилда имтиёзли диплом билан якунлади.

Университетдан сўнг, 1963-1967 йилларда “Ёш гвардия” нашриётида муҳаррир, 1974-1976 йилларда “Шарқ юлдузи” журнали бўлим мудири; 1976-1982 йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси адабий маслаҳатчиси, 1982-1983 йилларда уюшманинг Тошкент вилояти бўлими масъул котиби, 1983-1985 йилларда “Гулхан” журнали бош муҳаррири, 1985-1996 йилларда Ёзувчилар уюшмаси масъул котиби, 1996-2009 йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ва бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш давлат агентлиги раиси лавозимларида фаолият юритди.

2009 йилдан умрининг охиригача Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фахрий раиси лавозимини эгаллаган. Абдулла Орипов 1990 йилда Ўзбекистон Олий Кенгаши, 1995 йилда Ўзбекистон Олий Мажлиси депутатлигига сайланди. 2005 йилда Сенат аъзоси этиб тайинланган.

Абдулла Орипов 2016 йилнинг 5 октябрида узоқ вақт давомидаги касалликдан сўнг, АҚШнинг Техас штатида вафот этди.


Бу ҳам қизиқ

Саида Мирзиёева Ашхободда Озарбайжон ва Туркманистон вакиллари билан учрашди

Саида Мирзиёева Ашхободда Озарбайжон ва Туркманистон вакиллари билан учрашди

Саида Мирзиёева Ашхобод шаҳрида ғамхўрликка муҳтож болаларга ёрдам кўрсатувчи хайрия жамғармаси витсе-президенти Огулжаҳон А…
16:02 / 21.10.2026
21 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

21 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:34 / 21.10.2026
Маккада номақбул ҳаракат содир этганликда айбланган икки бангладешлик қатл этилди

Маккада номақбул ҳаракат содир этганликда айбланган икки бангладешлик қатл этилди

2026 йил 14 октябрь куни Саудия Арабистонининг Макка минтақасида масжид ичида номақбул ҳаракат содир этганликда айбланган ик…
17:31 / 20.10.2026
Қашқадарёлик тадбиркор Президентга ўзи ишлаб чиқарган кийимни совға қилди

Қашқадарёлик тадбиркор Президентга ўзи ишлаб чиқарган кийимни совға қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятидаги 54 миллион долларлик “Sulton Tex Group” тўқимачилик фабрикаси фаолияти билан…
15:58 / 21.10.2026
Тошкентнинг тўрт туманида шар сабаб электр таъминоти узилди

Тошкентнинг тўрт туманида шар сабаб электр таъминоти узилди

19-октябрь куни ҳавода учиб келган шар “Акса Тошкент” иссиқлик электр стансиясининг очиқ тақсимлаш қурилмасига тушиши оқибат…
11:01 / 20.10.2026
Саида Мирзиёева Жанетт Рубио билан Самарқанднинг тарихий обидаларини зиёрат қилди

Саида Мирзиёева Жанетт Рубио билан Самарқанднинг тарихий обидаларини зиёрат қилди

“АҚШ Давлат котибининг рафиқаси Жанетт Рубио билан биргаликда Самарқанднинг тарихий обидаларини зиёрат қилдик”, – Президент …
17:46 / 19.10.2026
Андижонда “права”си бўлмаган 20 ёшли йигит Labo билан ағдарилиб кетди.

Андижонда “права”си бўлмаган 20 ёшли йигит Labo билан ағдарилиб кетди.

Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида ЙПХ ходимининг тўхташ ишорасига бўйсунмаган Labo ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, Isuzu …
15:55 / 21.10.2026
Ўзбекистонда 73 турдаги маҳсулот сифатсиз деб топилди

Ўзбекистонда 73 турдаги маҳсулот сифатсиз деб топилди

Ўзбекистонда 2026-йилнинг дастлабки саккиз ойида лаборатория текширувларидан ўтказилган 558 номдаги маҳсулотнинг 73 таси бел…
11:38 / 20.10.2026
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон – АҚШ иқтисодий ҳамкорлигининг янги устувор йўналишларини белгилади.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон – АҚШ иқтисодий ҳамкорлигининг янги устувор йўналишларини белгилади.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон – АҚШ иқтисодий ҳамкорлигининг янги устувор йўналишларини белгилади.
08:19 / 20.10.2026
Зироат Мирзиёева 21 октябрь куни Самарқандда нутқ сўзлайди

Зироат Мирзиёева 21 октябрь куни Самарқандда нутқ сўзлайди

21 октябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними, “Замин” халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзи…
17:36 / 20.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!