Киевни ўққа тутиш натижасида Подолский туманидаги хусусий уй зарар кўрди, икки киши яраланган, деди шаҳар ҳокими Виталий Кличко.
Харьков яқинидаги Солонитсевка қишлоғида беш қаватли уй зарар кўрди. Қутқарувчиларнинг сўзларига кўра, 10 дан ортиқ одам, шу жумладан икки бола яраланган.
Запорожьега болалар боғчаси ва қўшни беш қаватли уй зарбага учраган, бир киши яраланган. Житомир, Ровно, Чернигов вилоятларида ҳам ўқ отиш натижасида ҳалок бўлганлар ва яраланганлар қайд этилган.
20 ноябрь куни кечқурун ҳужумга учраган Кривой Рог шаҳрида жабрланганлар сони 58 нафарга етди, улар орасида олти нафар бола ҳам бор. Икки киши ҳалок бўлди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!