Бугун, 10 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлиб, республиканинг айрим ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Кундузги ҳаво ҳарорати +12…+17 даража, кечаси эса +7…+12 даража илиқ бўлиши прогноз қилинган. Республика бўйлаб шарқдан секундига 7–18 метр тезликда шамол эсади.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади. Айрим жойларда ёмғир ёғиши, баланд тоғларда эса ёғингарчилик қорга айланиши мумкин. Шунингдек, баъзи ҳудудларда туман тушиши эҳтимоли бор.
Ўзгидромет тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!