Хитойда ўтказилаётган APEC саммити доирасида Хитой раиси Си Сзинпиннинг Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Дональд Трампга муносабатидаги фарқлар ОАВ муҳокамасига сабаб бўлди. Хусусан, кутиб олиш маросими, мусиқа ижроси, умумий суратга тушиш ва тантанали зиёфатдаги ҳолатлар эътибор марказида бўлди.
Биринчи фарқ аэропортдаги кутиб олиш маросимида кузатилди. Путин Хитойнинг юқори мартабали амалдори Сай Си томонидан кутиб олинган бўлса, Трампни Си Сзинпиннинг ўзи аэропортда қарши олди.
Шунингдек, саммит залига кириш вақтида Путин учун Пётр Чайковскийнинг «Шчелкунчик» балетидан мусиқа янграган, Трамп кириб келганида эса АҚШ давлат мадҳияси ижро этилган.
Умумий суратга тушиш маросимида Трамп ва Си Сзинпин ёнма-ён турган, Путин эса улардан алоҳида жой эгаллаган. Тарқалган видеолавҳада икки давлат раҳбари Путинга қаерда туришни имо-ишора орқали кўрсатгани акс этган.
Бундан ташқари, тантанали зиёфатда Путин ва Трамп турли столларда ўтиргани сабабли ўзаро суҳбатлашиш имконига эга бўлмаган. Бу ҳақда Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков маълум қилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!