Ислом Каримовнинг набираси Марям Тиллаева собиқ турмуш ўртоғи, блогер Амиран Сардоровнинг интервьюлар вақтида ота-онаси ҳақида айтган гаплари унга маъқул бўлмаганини маълум қилди.
"Дўстлар, тушунаман, бу мавзу сиз учун қизиқ... Ҳар иккита саволнинг биттаси ота-онам ҳақида. Аммо, Амираннинг ўз интервьюлари вақтида ота-онам ҳақида гапириш ва муносабатларга аниқлик киритишга ҳеч қандай ҳаққи йўқ эди.
Мен бошқа кўп нарсалар қатори бу ҳақида ҳам ундан илтимос қилгандим. Мана қаранг, сиз билан жуда кўп нарсаларни баҳам кўраман ва бу менинг қарорим. Аммо, отам ва онам ўта сокин, бегоналардан холи бир тарзда ҳаёт кечиришади. Менинг уларнинг қарорини ҳурмат қиламан ва муносабатларимиз ҳақида оммага очиқ гапирмайман. Улар менинг энг яқин одамларим ва уларни жуда яхши кўраман", дейди Марям Тиллаева.
Блогер Амиран Сардоров Марям Тиллаева билан ажрашмасидан аввал ўзининг бир нечта интервьюларида қайнота-қайнонаси билан муносабатлари яхши эмаслигини айтганди. У хонанда Бастага берган интервьюсида Марямнинг ҳаётида пайдо бўлганидан кейин Лола Каримова ва Тимур Тиллаев қизлари билан алоқани узишгани ҳақида гапирган, уларга молиявий жиҳатдан ҳеч ким ёрдам бермаслигини айтган. Шунингдек, марҳум Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова билан муносабатлари яхши эканлиги ва ўзаро мулоқот қилиб туришларини маълум қилганди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!