$
11801.23 UZS
-22.46
136.73 UZS
-3.01
13737.81 UZS
-59.25
31° Кечаси 18°

Россияда муҳожирларнинг пул ўтказмаларига чеклов киритиш таклиф қилинди

10:22 / 16.07.2025

“Новие люди” партияси депутатлари таклифига кўра, меҳнат муҳожирлари расмий маошидан ортиқ маблағни хорижга ўтказмаслиги керак. Ташаббус муаллифлари Алексей Нечаев, Сардана Авксентиэва ва Владимир Плякиннинг фикрича, бундай тақиқ “молиявий операцияларнинг шаффофлигини ошириш, яширин иқтисодиётга қарши курашиш, солиқ тушумларини кўпайтириш ва иқтисодий хавфсизликни таъминлаш” учун зарур. Таклиф Марказий банк раҳбари Элвира Набиуллинага юборилди, деб ёзади “ТАСС”.

Парламент аъзоларининг таъкидлашича, амалдаги қонунларда пул ўтказмалари миқдори мигрантларнинг расмий маошларига мос келишини назорат қилишнинг самарали механизмлари мавжуд эмас. Уларнинг фикрича, бу хориж фуқароларига ноқонуний даромадларини яшириш, солиқлардан қочиш ва Россиядан пул олиб чиқиш имконини беради. Депутатлар хорижга рухсат этилган миқдордан ортиқ пул ўтказмоқчи бўлган мигрантлардан олинган даромаднинг қонунийлигини тасдиқловчи декларация тақдим этиш мажбуриятини юклашни таклиф қилмоқда.

Ўз навбатида, банклар шубҳали операцияларни аниқлаш ва олдини олиш учун чет элликларнинг молиявий операцияларини текширишни кучайтириши керак, дейилади хатда.

Расмийлар меҳнат муҳожирлари учун давлат божини ошириш ва кенгайтириш масаласини ҳам муҳокама қилмоқда. Қонун лойиҳасига кўра, патент бериш ҳамда ишлаш учун рухсатноманинг амал қилиш муддатини узайтириш учун 4,2 минг рубль, ушбу ҳужжатларнинг дубликати ёки уларга ўзгартириш киритиш учун эса 2,1 минг рубль миқдорида тўлов белгиланиши кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, бошқа мажбурий тўловларни жорий этиш ёки уларни ошириш, жумладан, яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтиш ва Россияда бўлиш муддатини узайтириш тартибларини кучайтириш таклиф қилинмоқда.

Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 2024 йил охирида Россияда 6,3 миллион чет эл фуқароси бўлган. Уларнинг аксарияти кадрлар етишмаётган соҳаларда фаолият юритади. Жумладан, 765 мингдан ортиқ муҳожир қурилишда, 318 минг нафари савдо ва транспортни таъмирлаш соҳасида, 274 минг нафари эса ишлаб чиқариш корхоналарида ишлайди, дейилади Ички ишлар вазирлиги хабарида.


Жаҳон


														
														АҚШда аёл 11 ойлик ўғлини отасига бериб юбормаслик учун ўлдирди

АҚШда аёл 11 ойлик ўғлини отасига бериб юбормаслик учун ўлдирди

АҚШда 36 ёшли аёл суд қарори билан фарзандининг отасига берилиши белгиланганидан сўнг 11 ойлик ўғлини олиб қочиб, унга ўқ уз…
12:55 / 30.08.2026

														
														АҚШ Венесуэладаги 17 та нефть конини ўзлаштириш бўйича келишувга эришди

АҚШ Венесуэладаги 17 та нефть конини ўзлаштириш бўйича келишувга эришди

Бу ҳақда АҚШ президенти ўзининг Truth Social саҳифасида маълум қилди.
14:58 / 29.08.2026

														
														Зеленский Илон Маскни “Озодлик” ордени билан мукофотлади

Зеленский Илон Маскни “Озодлик” ордени билан мукофотлади

Америкалик тадбиркор Илон Маск Украинанинг “Озодлик” ордени – мамлакатдаги энг олий давлат мукофотларидан бири билан тақдирл…
16:13 / 26.08.2026

														
														Арманистоннинг собиқ президенти ҳокимиятни суиистеъмол қилишда айбланмоқда

Арманистоннинг собиқ президенти ҳокимиятни суиистеъмол қилишда айбланмоқда

Арманистоннинг собиқ президенти Серж Саргсян ўзидан олдинги президент Роберт Кочарян ҳибсга олинганидан кейин мансаб ваколат…
17:41 / 25.08.2026

														
														Исроил Сурияни яна ўққа тутди

Исроил Сурияни яна ўққа тутди

Исроил 22 август куни Сурия жанубига зарба бериб, буни “террорчи”ни йўқ қилиш амалиёти деб атади. Дамашқ эса ҳаво ҳудуди очи…
15:49 / 23.08.2026

														
														Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчисини чақиртирди

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Россия элчисини чақиртирди

“Россия Федерациясининг Озарбайжон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Михаил Эвдокимов Ташқи ишлар вазирлигига чақ…
17:31 / 18.08.2026

														
														АҚШ Байден маъмурияти қурбонлари учун жамғарма яратиш режасидан воз кечди

АҚШ Байден маъмурияти қурбонлари учун жамғарма яратиш режасидан воз кечди

“Бош прокурор вазифасини бажарувчи Тодд Бланш якшанба куни кечқурун президент Трамп тарафдорларига компенсация тўлаш учун 1,…
17:29 / 03.08.2026

														
														Перуда сайёҳлар самолёти қулаб тушди

Перуда сайёҳлар самолёти қулаб тушди

Бортдагиларнинг барчаси ҳалок бўлди.
16:40 / 02.08.2026

														
														Эрон Европа Иттифоқини тинч аҳолига қарши ҳужумларда АҚШ ва Исроилни қўллаб-қувватлаганликда айблади

Эрон Европа Иттифоқини тинч аҳолига қарши ҳужумларда АҚШ ва Исроилни қўллаб-қувватлаганликда айблади

“Европа Иттифоқи Эрон тинч аҳолисига қаратилган ҳужумларда АҚШ ва Исроилга бевосита ёрдам кўрсатди”, – деди Эрон Ташқи ишлар…
12:27 / 25.07.2026

														
														Трамп АҚШ Украинага қурол сотмаслигини айтди

Трамп АҚШ Украинага қурол сотмаслигини айтди

АҚШ президенти Доналд Трамп Қўшма Штатлар Украинага қурол сотмаслигини айтди.
22:24 / 24.07.2026

Бу ҳам қизиқ

«Ўзбекистон темир йўллари» ярим йилда 1 триллион сўм соф фойда олди

«Ўзбекистон темир йўллари» ярим йилда 1 триллион сўм соф фойда олди

«Ўзбекистон темир йўллари» 2026 йилнинг биринчи ярмида 1 триллион сўм соф фойда олди. Бу 2025 йилнинг мос давридаги 659 милл…
00:25 / 31.08.2026
Шавкат Мирзиёев Покистон раҳбариятига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Покистон раҳбариятига ҳамдардлик билдирди

Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлган болаларнинг оила аъзолари ва яқинларига сабр-тоқат, жароҳатланганларнинг тез фурсатда соғайи…
09:43 / 28.08.2026
Дунё ёш парламентарийлари Самарқандда жамланади.

Дунё ёш парламентарийлари Самарқандда жамланади.

4–6 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Ёш парламент аъзоларининг XII глобал конференцияси бўлиб ўтади. Анжуманда 183 мамлака…
16:30 / 28.08.2026
Эртага, 29 август об-ҳаво маълумоти

Эртага, 29 август об-ҳаво маълумоти

ТОШКЕНТ ШАҲРИ: Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача куча…
17:07 / 28.08.2026
Бўстонлиқда 320 минг йиллик тош қуроллар топилди

Бўстонлиқда 320 минг йиллик тош қуроллар топилди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Аркутсой палеолит ёдгорлигида тахминан 320–280 минг йил аввалги қатламга мансуб тош…
00:20 / 31.08.2026
Олмаота—Тошкент поезд йўналишида аёллар вагони йўлга қўйилади

Олмаота—Тошкент поезд йўналишида аёллар вагони йўлга қўйилади

1-октябрдан бошлаб Олмаота—Тошкент йўналишида қатновчи поездлардан бирида аёллар учун алоҳида вагон йўлга қўйилади.
11:42 / 27.08.2026
Эртага Ўзбекистонда ҳаво +40 даражагача исийди

Эртага Ўзбекистонда ҳаво +40 даражагача исийди

Эртага, 28-август куни Ўзбекистон бўйлаб бироз булутли об-ҳаво кузатилади. Ёғингарчилик кутилмайди.
17:18 / 27.08.2026
“Ватан таянчи” отряди аъзоларига ОТМга киришда қўшимча балл берилади

“Ватан таянчи” отряди аъзоларига ОТМга киришда қўшимча балл берилади

“Ватан таянчи” отряди аъзоларига ҳамда айрим ҳарбий-спорт мусобақалари ғолибларига олий таълим муассасаларига ўқишга кириш у…
10:23 / 28.08.2026
Ўзбекистонда ўртача ойлик пенсия миқдори 10 йилда 3,3 бараварга ошди

Ўзбекистонда ўртача ойлик пенсия миқдори 10 йилда 3,3 бараварга ошди

Ўзбекистонда ўртача ойлик пенсия миқдори сўнгги 10 йил ичида 3,3 бараварга ошган. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига …
15:08 / 27.08.2026
“Тошкент — Термиз” М-39 автомагистралининг Қозоғистондаги 24 километрлик қисми янгиланди

“Тошкент — Термиз” М-39 автомагистралининг Қозоғистондаги 24 километрлик қисми янгиланди

Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида Ўзбекистон ва Қозоғистонни боғловчи “Тошкент — Термиз” халқаро автомобил йўлининг 24,1 ки…
15:12 / 27.08.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!