Ижтимоий тармоқда тарқалган “Андижонда эркак киши ўз жонига қасд қилиб вафот этганлиги” хусусидаги хабар юзасидан расмий маълумот берилди.
Аниқланишича, 2023 йил 30 октябрь куни соат 12:00 ларда Хонобод шаҳрида яшаган, сўнгги пайтлар руҳий тушкунликка тушган фуқаро Ж.Ш. Қўрғонтепа туманида жойлашган “Қорасув-Хонобод” темирйўл бекати ёнидаги кўприкка арқондан сиртмоқ ясаб, ўзини осиши натижасида воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан Қўрғонтепа туман прокуратураси томонидан судга оид тиббий экспертиза тайинланиб, марҳум Ж.Ш.нинг ўз жонига қасд қилганлик сабаблари терговга қадар текширув йўли билан текширилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!