Ўзбекистонда бир кунлик электр энергияси истеъмоли ўртача 241.6 млн кВт•соатни ташкил этмоқда.
Қуввати 7 Вт лампани кВт айлантирса: 7 Вт ÷ 1000 = 0,007 кВт. Демак, 1 та 7 Вт.ли лампочка 1 соат ичида 0,007 кВт соат электр энергияси истеъмол қилади. Натижани 24 соатга кўпайтирса ва бир кунда 1 та электр чироғи узлуксиз ишлатилса: 0,007 кВт × 24 соат = 0,168 кВт соат электр энергияси истеъмол қилади.
Ўзбекистондаги кунлик ўртача истеъмолни 24 соат давом этган 7 Вт.ли электр лампочкаси истеъмоли мисолига таққосласа: 241,6 млн кВт•с ÷ 0,168 кВт•с = 1 438 095 238 дона электр лампочкаси ҳосил бўлади.
Фараз учун, Ўзбекистонда бир кунда 24 соат давомида 1 миллиард 438 миллион 095 минг 238 дона чироқ ёниб туради.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!